Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Маркетинг харажатлари - товар ва хизматларни шакллантириш ва 
такрор ишлаб чиқариш бўйича маркетинг чора-тадбирлари ва маркетинг 
фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган сарф ва чиқимлар йиғиндиси. 
Маркетинг харажатларининг асосий таркибий қисмлари: бошқарув 
харажатлари, маркетинг бўлими ходимлари маоши, амортизацион 
ажратмалар, маркетинг бўлимининг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур 


197 
бўлган материал ва ресурслар, товар сиёсати, нарх сиёсати, коммуникатив 
сиёсат, савдо ва дистрибутив сиёсат учун сарфланувчи харажатлар. 
Маркетинг чора-тадбирларининг иқтисодий самарадорлиги - 1) 
маркетинг чора-тадбирларини амалга ошириш самарасининг (натижаси) 
бунинг учун сарфланган барча харажатлар миқдорига нисбати; 2) маркетинг 
мажмуасининг (маркетинг-микс) самарадорлик кўрсаткичи. Натурал ва 
қиймат шаклида ўлчанади. 
Маркетингда тармоқ ёндашуви - маркетинг тизими субъектларининг 
нафақат икки томонлама (харидор ва сотувчи) эмас, балки кўптомонлама ўзаро 
алоқалари жараёнини акс эттириш концепцияси. Тармоқ ёндашуви на 
сотувчилар ва на харидорлар ўзларига ҳамкорни танлаш ва уларни 
алмаштиришда эркин эмас, чунки ресурслар ўзгарганда уларнинг бир-бирига 
қарамлиги юзага келади, яъни алоқалар алмашуви бузилади деган фикрни олга 
суради. Маркетинг тармоғи аъзолари ўртасида ресурслар айирбошлаш 
«қарамлик» ва «хокимлик» манбаи ҳисобланади. Маркетинг тармоғи учта 
ўзаро боғлиқ таркибий қисмдан иборат: иштирокчилар (фирмалар), ресурслар 
ва фаолият турлари. Тармоқ ёндашуви ресурсларнинг турли хиллиги ва уларни 
иерархик назорат қилишни талаб қилади. 
Маркетинг-микс (маркетинг мажмуаси) - 1) маркетинг тузилиши; 
маркетинг тизимининг таркибий қисмлари, элементлари; маркетинг таркиб 
топувчи жараёнлар; 2) маркетинг харажатлари тузилиши; 3) маркетинг 
рецепти; товар ёки хизматларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб 
бериш чора-тадбирларининг мажмуавий дастури. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling