Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


-расм. Маркетингнинг асосий категориялари


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
1.1-расм. Маркетингнинг асосий категориялари 
 
 
«Маркетинг» тушунчасини мураккаблиги уни фалсафий, иқтисодий, 
бошқарув ва юридик жиҳатларини кўриш зарурлигига олиб келди.
Маркетинг фалсафий маънода фикрлаш тарзини мужассамлаштиради. 
Умуман олганда маркетингга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: 
Маркетинг - эҳтиёж ва муҳтожликни айирбошлаш орқали қондиришга 
қаратилган инсон фаолиятининг туридир. Маркетинг вужудга келишининг 
асосий сабабларидан бири бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши, янги 
тармоқларнинг вужудга келиши, товар турларининг кўпайиши ва 
тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш муаммосининг вужудга 
келишидир. 
Ҳозирги вақтда фирма, корхона компаниялар аввалги даврларда 
учратилмаган жуда қаттиқ рақобат курашига тўқнашмоқдалар. Бу курашда 
ғолиб чиқиш учун, улар истеъмолчиларни эгаллаши ва ўзларининг 
рақобатчиларидан устун келишлари зарур. Бунинг учун улар ўз фаолиятида 
товар ва сотиш фалсафасини эмас, балки маркетинг ва истеъмолчи 
фалсафасини қўллашлари керак. 
Бугунги куннинг замонавий бозорларида муваффақиятларга эришаётган 
фирмалар товарларни яратувчи эмас, балки истеъмолчиларни яратувчи 
стратегиясини ишлаб чиқувчи ва фойдаланувчи ҳақиқий усталардир. 
Бозор 
эхтиёж 
Маркетингни асосий 
категориялари 
Товар ёки хизмат 
қондирилганлик 
аирбошлаш 



Демак, замонавий фирмалар фаолияти бозорга йўналтирилган бўлиши 
керак, яъни улар бир вақтнинг ўзида диққат билан ўзининг истеъмолчиларини 
ва шунингдек, рақобатчиларини кузатиб боришлари керак. 
Бу янгиликнинг асосийда шундай ғоя ётади. Замонавий маркетинг – энг 
аввало, истеъмолчиларни қидирувчи, яратувчи ва ушлаб қолувчи фан ҳамда 
санъатдир. 
Замонавий маркетинг – бу бозор рақобати шароитида бозорни комплекс 
тадқиқ этиш орқали, истеъмолчиларни реал талаб, эҳтиёжларини максимал 
қондиришга қаратилган хўжалик фаолиятини бошқаришни ташкил этиш 
тизимидир. 
Маркетингни асосий мақсади – истеъмолчини, яъни харидорни вужудга 
келтиришдир. 
Маркетинг асосида бозорни ҳар тарафлама ўрганиш йўналишларининг 
асосийларидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш зарур: 
• талабни ўрганиш; 
• бозор таркибини аниқлаш; 
• товарни ўрганиш; 
• рақобат шароитларини тадқиқ қилиш; 
• сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш. 
Маркетинг қуйидагиларни ўргатади: 
• бозорни ўрганишни; 
• уни тақсимлашни; 
• товарларни жойлаштиришни; 
• маркетинг сиёсатини олиб боришни; 
• товар сиёсатини; 
• нарх сиёсатини; 
• тақсимот сиёсатини; 
• силжитиш (йўналтириш) сиёсатини; 
• юксалиш, қўшимча хизматларни (Плус) - (бунга марка, сотишдан 
кейинги хизмат, кафолат ва техник ёрдам, етказиб бериш, ассортимент, 
шахсий истеъмол ва бошқаларни киритиш мумкин). 
Маркетинг корхоналарнинг бозорда ишлаш услуби, бозор методологияси 
бўлиб, истеъмолчилар ва уларнинг талаб истакларини ўрганиш, уларга мос 
товарлар яратиш, нарх белгилаш, товарларни етказиб бериш, тақдим этиш, 
сотиш, хизмат кўрсатишни уюштириш усуллари, воситалари, тартиб-
қоидалари мажмуи ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси биринчи асосий 
мақсадга талаб билан таклифни ўзаро мувофиқлаштиришга хизмат қилади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling