13
Кейинчалик улар харидор эҳтиёжларини қондиришнинг стратегик аҳамиятини
англаб этдилар ва натижада бозор маркетингги концепцияси пайдо бўлди.
Бугунги кунга келиб, улар бирор муҳим ишга қўл
уришдан олдин, жамият
манфаатлари ҳақида ҳам ўйлай бошлайдилар. Ижтимоий йўналтирилган
маркетинг бозор иштирокчиларидан маркетинг сиёсати доирасида уч омилни
ўзаро боғлигликда қарашни талаб этади, бу омиллар - фирма фойдаси, харидор
эҳтиёжлари ва жамият манфаатлари. Бу қуйидаги 1.5-расмда ўз
ифодасини
топган.
1.5 - расм. Ижтимоий йўналтирилган маркетинг концепцияси
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси. Маркетингни ўзаро
алоқавий концепциясининг асосий ғояси харидорлар билан бошқа олди-сотди
жараёни қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар (коммуникация)дан ташкил
топади. Маркетингни ўзаро алоқаси самарали коммуникация,
шахсий
мулоқотлар
аҳамиятини
оширади.
Маркетингни
ўзаро
алоқаси
коммуникацияни кенгроқ жиҳатда – компания(фирма) билан унинг шериклари
ўртасидаги даромад олиб келувчи хоҳлаган ўзаро алоқаси сифатида кўради.
Савдо, кейинчалик саноатда маркетингни фаол қўлланиш жараёни ўтиш
даври иқтисодиётининг хусусиятлари бўлиб ҳисобланади. ХХИ асрнинг 2008
йилида иқтисодиёти ривожланган давлатларда молиявий инқирознинг
вужудга келиши натижасида молия бозорлари хизматларида маркетинг
тизимини кенг қўллаш аҳамияти янада ортди.
Маркетинг эволюцияси
маркетинг концепциясини, шаклини ва
элементларини ўзгариши билан кузатилади. Қуйидаги 1.3-жадвалда маркетинг
эволюциясини назарий асослари, услублари, қўллаш соҳалари билан танишиб
чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: