Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
-жадвал Маркетинг концепцияси эволюцияси
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи давр
- Товарни такомиллаштириш концепцияси
- Кейинги давр «сотишни (тижоратни) фаоллаштириш концепцияси»
1.2-жадвал
Маркетинг концепцияси эволюцияси Йиллар Концепция Асосий ғоя Асосий восита Асосий мақсади 1860-1920 Ишлаб чиқаришни такомиллашт ириш Имконияти борича ишлаб чиқариш Таннарх, меҳнат унумдорлиги Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, сотиш ҳажмини устириш 1920-1930 Товарни такомиллашт ириш концепцияси Сифатли товарларни ишлаб чиқариш Товар сиёсати Истеъмол товарлари хоссаларини такомиллаштириш 1930-1950 Сотишни (тижоратни) такомиллашт ириш концепцияси Сотиш тармоқлари ва каналини ривожлантириш Сотиш сиёсати Товарлар сотиш интенсификацияси 1960-1980 Соф маркетинг концепцияси Истеъмолчига нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш Маркетинг микс комплекси, истеъмолчини тадқиқ қилиш Мақсадли бозорни хоҳиш- эҳтиёжларини тадқиқ этиш 1980-1995 Ижтимоий йўналтирилга н маркетинг концепцияси Жамият талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчига керак бўлган таврларни ишлаб чиқариш Маркетинг микс комплекси, ишлаб чиқариладиган товар ва хизмат ишлаб чиқариш, истеъмолчи билан боғлиқ булган ижтимоий ва экологик оқибатларни тадқиқ этиш Мақсадли бозорни хоҳиш-эҳтиёжлари- ни қондириш 1995 йилдан шу давргача Маркетингни ўзаро алокавий концепцияси Бизнес бўйича шериклар ва истеъмолчиларни кондирадиган товарлар ишлаб чиқариш Маркетинг микс комплекси, интеграция ва тармоқли тахлил, координация услуби Мақсадли бозорни хоҳиш- эҳтиёжларини қондириш Кўрсатиб ўтилган маркетинг концепциялари ҳар бир мамлакат учун стандарт, норма ёки қоида сифатида кўрилмаслиги керак. Маркетинг эволюцияси ҳар қайси мамлакатда ўзини хусусиятлари ва бозор муносабатлари ривожланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бироқ маркетингни пайдо бўлиши билан боғлиқ жаҳон тажрибаси ҳамда бозор муносабатларини ривожланиши аниқ мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини татбиқ этиш бозор муносабатларини шакллантиришга ишлатилиши мумкин эканлиги фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари маркетингни ривожланишида машҳур 11 умумий тенденция – эътиборни товар ишлаб чиқаришдан истеъмолчига, унинг хоҳиш ва эҳтиёжларига қаратиш талаб этилади. Биринчи давр - маркетинг концепцияси «ишлаб чиқаришни такомиллаштириш концепцияси» - «маҳсулот устунлиги» тарзида белгиланади, бунда энг муҳим масала яхши товар ишлаб чиқариш ва уни харидорга арзон нархларда сотиш деб ҳисобланади. Концепция шиори - «имкони борича кўпроқ товар ишлаб чиқар, чунки бозор талаби чексиз». Товарни такомиллаштириш концепцияси истеъмолчи эътиборини товарга, унинг сифатига ва нархига қаратишни талаб этади. Истеъмолчилар ўхшаш товарларни сифатларини бошқа фирмани шундай товарлари билан солиштириб кўрадилар. Бу концепцияни кўпинча компания, фирма, ташкилотлар, шунингдек, нотижорат ташкилотлар ҳам ушлаб турадилар. Бироқ товар концепцияси муваффақият келтиравермайди. Кейинги давр «сотишни (тижоратни) фаоллаштириш концепцияси» номини олди. Бунда фирманинг маҳсулотини «мана товар тайёр, келаверинг ва савдолашинг» шиори билан сотишни мўлжаллаш биринчи ўринга чиқади. Товар ва савдо маркетингги концепциялари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳали серияли, яъни ялпи тус олмаган даврда майдонга келган эди. Товарларнинг янги турлари ва хиллари ҳисобига юқори даражада фойда қўлга киритилар эди, сабаби моҳият эътибори билан чексиз талабга эга бўлган бозорда бу товарларга нисбатан талаб бениҳоя катта эди. ХХ – асрнинг 50 - йилларида бошқариш концепциясининг илк асосини сотиш ҳажми, ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари даражаси, даромад, фойда ва бошқа кўрсаткичларни узоқ муддатли ўзгаришларини аниқлаш таҳлил қилинди. Шунга кўра бозордаги иш фаолиятини бир йилдан беш йилгача мослаштириш кўзда тутилган. Маркетинг ривожи тарихида ўтган асрнинг 50-йиллари муҳим босқич бўлди. Ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш танглиги кўриниб қолди. Маркетинг - ишлаб чиқаришни бозор талабига мослаштириш концепцияси, унинг асосини истеъмолчига - «бозор устунлиги»га мўлжал олиш ташкил этди. Маркетинг бошқарувининг бозор концепцияси янада ривожланди. Қуйидаги 1.4-расмда сотиш ва маркетинг концепцияси берилган. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling