Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


 Маркетинг элементлари таркиби ва маркетинг–микс тушунчаси


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

1.4. Маркетинг элементлари таркиби ва маркетинг–микс тушунчаси 
Маркетинг тизимида қўйилган мақсадга эришиш учун харидорлар ва 
бошқа субъектларга таъсир этиш учун маркетинг воситалари, яъни маркетинг 
усуллари йиғиндиси, услублари зарурдир. Шундай воситалардан маркетинг-
микс, маркетинг комплекси бўлиб ҳисобланади. Буларни маркетинг 
назариясига 1964 йилда биринчи бўлиб Гарвард университети бизнес мактаби 
профессори Нейл Борден киритган. Маркетологлар тайёрлаш тизимида 
маркетинг комплекси 4 «П» деб номланиб, Джереми Маккарти томонидан 
1960 йилда бу модель таклиф этилган. Ушбу моделда маркетингнинг тўртта 
асосий элементлари ажратиб кўрсатилган: товар (продуcт), нарх (приcе), жой 
(плаcе), силжитиш (промотион). 
Маркетинг фаолиятида эҳтиёж ва муҳтожликни айирбошлаш орқали 
қондириш жараёнида албатта инсон иштирок этади. Шунинг учун юқорида 
кўрсатиб ўтилган маркетинг элементлари таркибига 5 «П» ҳам киритилиб, у 
кишилар (пеопле) эканлиги алоҳида такидлаб ўтилгандир. Маркетингни 
асосий элементлари 1.5-расмда кўрсатилган. 
1.5-расм. Маркетинг тизимидаги беш асосий элементлар(воситалар) 
1968 йилда Ф.Котлер маркетинг-микс элементлари таркибига паблик-
рилейшнз (публиc релатионс) ва сиёсатни (политиcс) қўшиб, олдинги 4 «П» 
ни 6 “П” га кенгайтириб кўрсатди. 
4 “П” моделини қўлланишини чекланганлигига қарамасдан, маркетинг 
назариясини шаклланиши ва амалиётини ривожланишида илғор роль ўйнайди. 
Маркетинг комплекси – бозорга таъсир этиш чоралари ва амалий 
воситалар йиғиндиси сифатида бозор ҳолатига фирмани мослашувидир. Яхши 
маркетинг комплекси фирмани бозорда яхши позицияни эгаллашга олиб 
келади.
Классик маркетинг комплекси 4 та элементни ўз ичига олади ва 4П 
модели номи билан юради. 
• товар (product); 
• нарх (price); 
Marketing 
tizimi 5 “P ”
Insonlar 
(kishilar)
Tovarlar, 
mahsulotlar
Narx
Tovarni 
bozorda 
joylashishi
Siljitish


16 
• сотиш ёки товар ҳаракати (place); 
• силжитиш ёки коммуникациялар (promotion). 
Бироқ фирманинг маркетинг фаолиятига бундай қараш маълум даражада 
чекланган ҳисобланади: у кўпроқ истеъмолчига нисбатан товарга 
мўлжалланган.
Шунинг учун 1980 йилларда маркетинг комплекси 2 та элементга 
кўпайди ва 6 П деб номланди. 
6 П модели таркибига қуйидагилар киради: 
• товар (product); 
• нарх (price); 
• сотиш ёки товар ҳаракати (place); 
• силжитиш ёки коммуникациялар (promotion). 
• ходимлар 
• ҳаракат тарзи. 
Янги моделда асосий эътибор маркетинг фаолиятини стратегик жиҳатига 
қаратилгандир. Бироқ ХХ аср охирларида ички ва ташқи истеъмолчилар 
концепциясини пайдо бўлгандан кейин аввалги моделни янгидан кенгайтириш 
ҳақида ахборот пайдо бўлди. 1999 йилда Джон Баллер 10 П моделини нашр 
қилди.
Джон Баллер янги кенгайтирилган маркетинг комплексини корпоратив 
маркетинг – микс деб аталади. 
10 П модели қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 
1. philosophy – ташкилий фалсафаси-ғояси; 
2. personality – зарурий корхона фалсафасини қўллаб-қувватловчи 
персонал; 
3. people – инсонлар; 
4. products – товарлар; 
5. prices – нархлар; 
6. place – ўрин-жой; 
7. promotion – силжитиш; 
8. performance – корхона фаолиятини баҳолаш-бажариш; 
9. perseption – ҳис-туйғу; 
10. positioning – позициялаштириш. 
Маркетинг-микс кенг қўлланадиган шаклда 4 та маркетинг субмиксини 
ўз ичига олади. Булар қуйидагилар: товар микси, шартнома микси, 
коммуникатив микс, тақсимот микси. Товар микси товар сиёсатини 
шакллантиради, товар билан боғлиқ бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олади. 
Бу чора-тадбирлар: дизайн, уни безатилиши, маҳсулот сифати, ўрови, 
харидорлрга хизмат кўрсатиш, кафолат хизмати сиёсати, товар 
диверсификацияси, ассортимент сиёсати ва ҳоказолар. 
Шартнома сиёсати товарни олди-сотди акти шартлари келишувини ва 
битим кўринишида уларни расмийлаштиришни амалга оширади. Бундай чора-
тадбирларига: нарх сиёсати, устама ва чегирма тизими, товар етказиб бериш 
ва уни тўлов шартлари, шунингдек кредит сиёсати киради. 


17 
Тақсимот сиёсати товарни тайёрланиш жойидан олувчига етказиб 
беришни амалга оширади. Бу сиёсат сотиш каналини асослаш ва таҳлил 
қилиш, маркетинг-логистика, савдо сиёсати, сотиш воситалари сиёсати, ишлаб 
чиқариш кучларини жойлаштириш сиёсати. Истеъмолчилар ва бозорларни 
жойлашуви сиёсати, етказиб бериш сиёсати, тайёр маҳсулотларни омборларга 
жойлаштириш сиёсати ва бошқаларни ўз ичига олади. 
Коммуникатив сиёсатни вазифаси харидор эҳтиёжини қондириш ва 
фойда олиш мақсадида талабни шакллантириш ҳамда товар ва хизматни 
силжитиш бўйича муқобил ва самарали фаолиятни таъминлаш учун маркетинг 
тизимини барча объектларини корхона – маҳсулот тайёрловчилар билан ўзаро 
ҳаракатини ташкил этишдан иборатдир. 
Маркетинг жараёнининг биринчи уч поғонаси (мижозларни эҳтиёжи, 
муҳтожлиги ва бозорни аниқлаш, мижозга йўналтирилган маркетинг 
стратегиясини ишлаб чиқиш ва маркетинг дастурини тузиш) фирмани 
тўртинчи энг керакли бўлган поғонага – мижозлар билан фойдали бўлган 
муносабатларни шакллантиришга олиб келади. 
Мижозлар билан бўладиган муносабатларни бошқариш (cустомер 
релатионшип манагемент - CРМ) замонавий маркетингни энг зарур 
концепциясидир. Яқин вақтларгача CРМ мижозлар ҳақидаги маълумотларни 
бошқариш фаолияти сифатида кўрилар эди. Мазкур таърифга асосан, CРМ ҳар 
бир алоҳида олинган мижоз ҳақидаги ахборотни қайта ишлаб, мижозларга 
мақул келадиган истеъмол қийматига эга бўлган товар ёки хизматни таклиф 
этиб, мақсад доимий равишда уларни шу фирмага бўлган содиқлигини 
бошқаришдир. 
Аммо сўнгги вақтларда CРМ тушунчаси кенг манода ишлатилиб, у 
мижозлар эҳтиёжини қондириш ва уларни истеъмол қиммати юқори бўлган 
товарлар билан таъминлаш орқали, умумий жараённи шакллантириш ҳамда 
мижозлар билан фойдали муносабатларни ушлаб туришдир. Мижозлар билан 
бўладиган муносабатларни бу таърифи мижозларни яратиш, уларга эга бўлиш 
ва ушлаб қолишни барчасига тегишлидир. 
Мижозлар билан бўладиган муносабатларни бошқаришни CРМ 
концепциясини Ўзбекистоннинг корхона ва ташкилотлари амалиётига миллий 
иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда маҳаллий шарт – 
шароитларини ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилиши, уларнинг хўжалик 
фаолияти самарадорлигини ошишига олиб келади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling