198
бошқариш тизимини ташкил этиш тизимига киритилувчи товар ва
хизматларни ҳаракатлантириш усул ва воситалари.
Нарх - 1) қийматнинг пул кўринишида акс эттирилиши, истеъмолчилар
товарга эга бўлиш учун тўлашлари лозим бўлган пул миқдори. Фирма
белгилаган нарх қабул қилинувчи таклифнинг қийматига мос келиши лозим;
2)
маркетинг-мажмуаси, маркетинг-микснинг самарали воситаси.
Нарх ҳосил бўлиши усуллари - маҳсулот ва хизматлар нархини
шакллантиришда қўлланувчи усуллар. Харажатларга асосланган, харидорлар
линиясига асосланган ва рақобатчилар нархига асосланган турлари мавжуд.
Нарх сиёсати - нархни ва нарх ҳосил бўлишини бошқариш тадбир ва
стратегиялари, товар ёки хизматларга ишлаб чиқариш харажатлари ва бозор
конъюнктурасига
мос келувчи, харидорни қондирувчи ва режалаштирилган
фойдани келтирувчи нарх белгилаш санъати.
Ўров (упаковка) - 1) товар солинувчи,
жойлаштирилувчи идиш,
материал. Товар ишлаб чиқарилгандан сўнг унинг хусусиятларини сақлаш
ҳамда юкни ташишда қулайлик яратиш учун мўлжалланади; 2) муҳим реклама
манбаи.
Пресс-релиз - газета ва журналлар, теле ва радио редакциялари уларни
қизиқтираётган маълумотларни олиши мумкин бўлган бюллентень, паблик
рилейшнз воситаси.
Do'stlaringiz bilan baham: