Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


-расм. GE ёки Djeneral - Elektrik матрицаси


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

5.9-расм. GE ёки Djeneral - Elektrik матрицаси 
Фирманинг бизнес портфелида ҳар бир маҳсулотнинг жойи 
аниқлангандан сўнг тўртта стратегиясидан бири танланади. 
1. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш (мақсади – бозор улушини ўстириш). 


74 
2. Сақлаб қолиш (мақсади – бозор улушини сақлаб қолиш). 
3. “Ҳосилни йиғиб олиш”(мақсади – қисқа муддатли пул маблағларини 
келиб тушишини ўстириш). 
4. Тугатиш (мақсади – сотиш ёки мавжуд ресурслардан самарлироқ 
фойдаланиш учун бизнесни тугатиш). 
SWOT таҳлил – маркетинг таҳлилининг оддий ва кенг тарқалган 
турларидан бири ҳисобланади. S 
WОТ таҳлил қуйидагича тавсифланади: 
- S (STRENGTHS) – фирманинг кучли томони
- W (WEAKNESSES) – фирманинг кучсиз томони; 
- О (OPPORTUNITIES) – имкониятлари; 
- Т (THREATS) – тазйиқлар. 
Биринчи иккита омил компанияга нисбатан ички, қолган иккита – ташқи 
ҳисобланади. Одатда, СWОТ таҳлилнинг натижалари тўртта квадратлик 
жадвалда ифодаланади. 
Кучли томонлари 
Кучсиз томонлари 
Ички омиллар 
Имкониятлари 
Тазйиқлар 
Ташқи омиллар 
5.10-расм. SWOT таҳлил матрицаси 
SWOT таҳлил натижасида компаниянинг келгусидаги фаолияти 
йўналишлари хулосасини чиқариш мумкин. 
Маркетинг режаси асосий ҳужжат бўлиб, ким, нима ва қаерда ҳамда қайси 
йўл билан аниқ вазифани бажариш шарт деган саволларга жавобларни 
ифодалайди.
Тактик режалаштириш яқин муддатга ассортимент, савдо, нарх, реклама, 
молия, кадрлар ва бошқалар бўйича корхона сиёсатини белгилайди. 
маҳсулот ассортиментини режалаштириш - бўлажак истеъмолчилар 
гуруҳини ва улар талабини аниқлаш, маҳсулотни техник кўрсаткичларини ва 
истеъмол қийматларини мувофиқлаштириш, унинг рақобатбардошлигини 
баҳолаш, упаковка (ўрам)ни ривожлантириш, товар турларини янгилаш ва 
бошқаларни ўз ичига олади; 
товар ҳаракати йўналишларини ва сотишни режалаштириш - товарлар 
оқими йўлларини, қанча заҳирага эҳтиёж борлигини, транспорт орқали 
ташиш, қайта упаковка(ўрам) қилиш, товар айланма ва сотишдан кейинги 
хизмат қилиш кабиларни аниқлашдан иборат; 
реклама ва сотишни рағбатлантиришни режалаштириш - реклама 
воситаларини танлаш, сотувчиларни ва харидорларни рағбатлантириш 
усулларини аниқлаш, рақибларга таъсир кўрсатиш йўлларини баҳолаш 
демакдир; 
молиявий кўрсаткичларни режалаштириш - шу жумладан, маркетинг 
харажатларини аниқлаш, баҳони белгилаш (талаб, харажатлар, рақобатчилар, 
маркетинг тадбирларидан олинадиган даромадга асосланиб)ни ташкил этади; 


75 
кадрлар билан таъминлашнинг режаси - раҳбарият ва мутахассисларни 
жой-жойига қўйиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, 
маслаҳатчиларни ёллаш, бошқа корхоналар тажрибасини ўрганишни ўз ичига 
олади; 
Маркетинг назорати уч хил шаклда олиб борилади: стратегик, йиллик ва 
рентабелликни текшириб боришдан иборат. Стратегик назорат - маълум давр 
мобайнида корхона маркетинг фаолиятини ҳар томонлама тафтиш қилиб, 
унинг бозордаги ҳақиқий ҳолатига мос келиш-келмаслигини аниқлашдир. 
Йиллик режани назоратда сотиш ҳажми, бозордаги улуши
истеъмолчиларнинг товарларга бўлган муносабати ва бошқалар таҳлил 
қилинади. Корхонанинг фойда ва зарарлари баланси орқали ва фойданинг 
харажатларига солиштириш йўли билан унинг рентабеллигини назорат 
қилинади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling