Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

11.1-жадвал 
Чакана савдо дўконларининг турлари 
№ 
Дўкон тури 
Ассортимент
Нарх даражаси 
Изоҳ
1. 
Махсус
Махсуслаштириш 
доирасида чуқур 
бўлади 
Турли - туман 
Турлари:
-чекланган 
ассортимент 
бўйича; 
-тор махсус; 
-жуда юқори 
махсуслаштирилган. 
2. 
Универсам
Кенг (озиқ – овқатлар 
ва уй учун товарлар) 
Унча юқори 
бўлмаган савдо 
устамалари 
Ўз-ўзига хизмат 
кўрсатиш тамойили 
3. 
Универмаг 
Кенг (кийим ва 
пойафзал, маиший 
техника, уй рўзғор 
буюмлари) 
Турли - туман 
4. 
Супермаркет
Жуда кенг (озиқ – 
овқат ва ноозиқ-овқат 
товарлари) 
Асосан унча 
юқори эмас 
5. 
Гипермаркет(са
вдо комплекси)
Жуда кенг 
Юқори эмас 
Супермаркетларни, 
дўкон-омборларини 
ва паст нархли 
дўконларни 
хусусиятларини 
бирлаштиради. 
6. 
Паст нархли 
дўкон 
(дискаунтер) 
Турли – туман 
(стандарти товарлар 
йиғиндиси) 
Паст
 
Чакана савдо фирмаларининг турлари 4 та мезон билан фарқ қилади: 
1. дўконнинг жиҳозлари 
2. мижозга хизмат кўрсатиш даражаси 
3. товар ассортименти 
4. савдода хизмат кўрсатиш характерига кўра фарқланади. 
Хизмат кўрсатиш даражаси сотаётган товар турига боғлиқ. Кундалик 
талабдаги товарлар учун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш; аввалдаги танлов 
товарлари учун чегараланган хизмат кўрсатиш; юқори товарларга тўлиқ 
хизмат кўрсатилади, бу ўз ичига харидорга ёрдам сифатида ахтариш, 
солиштиришни, танлашни, турли саволлар билан маслаҳат беришни олади. 
Товар ҳаракатининг умумий ягона занжирида чакана савдонинг 
технология жараёнлари муҳим халқа ҳисобланади. Чунки халқ истеъмол 
товарларини ишлаб чиқариш корхонасидан истеъмолчиларга етказиб бериш 
жараёнида товарларни танлаш ва аҳолининг шу товарларга ўсиб бораётган 
эҳтиёжларини қондириш учун энг зарур шарт-шароитлар худди ана шу чакана 
савдо корхоналарида яратилиши лозим. Аҳолига савдо хизмати кўрсатишнинг 


155 
сифати, яъни савдо маданияти чакана савдодаги технология жараёнларини, 
айниқса, товар сотишни ташкил этиш даражасига боғлиқдир, шу сабабли 
чакана савдо корхоналарининг бутун савдо оператив фаолияти шу вазифага 
бўйсундирилади. 
Улгуржи савдо умумлашган воситачи ҳисобланади ва кўпчилик 
вазифаларни бажаради. Улгуржи савдодан саноат корхоналари, тижорат 
фирмалари ва давлат муассасалари улгуржисига товар сотиб олишлари 
мумкин. Улгуржи савдо аҳамияти қуйидагичадир: 
• чакана савдога ишлаб чиқариш фирмаларнинг тор ассортиментини 
кенгайтириб таклиф этади; 
• катта ҳажмда товар сотиб олиб, муомала харажатларини камайтиради
• юқори малакали товаршунос ва маркетологлар билан товарлар бозорини 
чуқур ўрганади; 
• товарларни сақлайди ва керакли товар заҳираларини шакллантиради; 
• ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо ўртасида мустаҳкам алоқа 
боғлайди, уларга молиявий ёрдамлашади ва бошқалар. 
Улгуржисига фаолият кўрсатиш товар ишлаб чиқарувчилар, тижоратчи 
фирмалар, агент ва брокерлар орқали амалга оширилиши мумкин. 
Ишлаб чиқарувчи корхоналар улгуржи савдо фаолиятини махсус бўлим 
ёки фирмалар ташкил этиш орқали амалга оширилади. 
Улгуржи савдо билан шуғулланувчи махсус тижорат фирмалари - 
улгуржи савдо базалари, омборлари ва товар биржалари шаклида, хусусий, 
акциядорлик, қўшма ва давлат мулкига асосланган бўлиши мумкин. 
Улгуржи савдогарларнинг турлари қуйидаги расмда берилган(11.3-расм). 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling