Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Рақобат устунлигини танлашни иккита ҳолат


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Рақобат устунлигини танлашни иккита ҳолат 
белгилаб беради 
Биринчиси – фирма фаолият 
кўрсатаётган таромқнинг 
тузилиши 
Иккинчи - бу фирма тармоқ 
доирасида эгаллаган (позиция) 
Турли тармоқлардаги рақобат 
моҳиятан бир-биридан кескин 
фарқланади ва турли тармоқларда 
узоқ муддат давомида фойда 
олиш эҳтимоли бир хил эмас 
Баъзи позициялар тармоқдаги 
ўртача фойдалиликдан қатъи 
назар, бошқаларига қараганда 
фойдалироқ. Бу ҳолатлардан ҳар 
бири ўз-ўзича стратегияни танлаб 
олиш учун етарли эмас 


111 
• мамлакатни бошқаришни ахборот билан таъминлашнинг юқори 
сифати; 
мамлакат 
ичида 
ва 
жаҳон 
ҳамжамияти 
доирасида 
интеграциялашувнинг юқори даражаси; 
• мамлакатда паст солиқ ставкалари; 
• қулай ва арзон ресурсларнинг мавжудлиги
• мамлакатда бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг 
сифатли тизими ва бошқалар. 
Тармоқ (фирма)нинг ички рақобат устунликларига қуйидагилар киради: 
• товарга бўлган юқори зҳтиёж; 
• жамлаш, ихтисослашув ва кооперациянинг оптимал даражаси; 
• бошқарувнинг юқори сифатли ахборот ва меъёрий-услубий асоси; 
• етказиб берувчиларнинг рақобатбардошлиги; 
• сифатли хомашё ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятининг 
мавжудлиги; 
• ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оптималлаштириш 
ишларининг бажарилиши
• туб янгиликларнинг юқори даражаси (патентланган товар, 
технологиялар, ахборот тизимлари ва ҳ.к.); 
• менежерларнинг рақобатбардошлиги; 
• товарнинг эксклюзивлиги; 
• кўп илм талаб қилувчи товарлар экспортининг юқори улуши; 
• рақобатбардош ташкилотлар ва товарларнинг юқори салмоғи ва 
бошқалар. 
 
8.5. Рақобатбардошликнинг мазмуни ва шакллари 
Рақобатбардошлик – компанияда аниқ рақобатли устунликни 
мавжудлиги ва ушбу устунликдан рақобат курашида фойдаланиш 
қобилиятидир. 
Рақобатбардошлик кўп даражали шаклларга эга: 
• товарнинг рақобатбардошлиги; 
• ходимнинг рақобатбардошлиги; 
• товар ишлаб чиқарувчининг рақобатбардошлиги; 
• тармоқнинг рақобатбардошлиги; 
• мамлакатнинг рақобатбардошлиги (ёки миллий иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлиги). 
Бунда рақобатбардошликнинг барча даражалари ўртасида жипс ички ва 
ташқи ўзаро боғлиқлик мавжуд. Мамлакат ва тармоқнинг рақобатбардошлиги 
пировардида муайян товар ишлаб чиқарувчининг рақобатбардош товар ишлаб 
чиқариш қобилиятига боғлиқ. 
Рақобатбардошликнинг мазмуни ва микро ва макро даражадаги шакллари 
келтирилган. 
Макродаражадаги 
рақобатбардошликни 
баҳолашда 
мамлакатнинг 
рақобатбардошлиги эркин ва ҳалол рақобат шароитида мамлакатнинг жаҳон бозори 


112 
талабларини қондирувчи товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш 
қобилияти сифатида таърифлаш мумкин. 
Мамлакатнинг рақобатбардошлик кўрсаткичи, биринчи галда мамлакатнинг 
жаҳон бозоридаги мавқеини тавсифловчи, шунингдек, товар ва товар ишлаб 
чиқарувчининг ҳамда тармоқнинг рақобатбардошлигини бирлаштирувчи умумий 
кўрсаткич ҳисобланади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling