Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.6-расм. Рақобат устунлигини танлашни белгилаб берувчи ҳолатлар
8.4. Рақобатли устунлик тушунчаси Рақобатли устунлик - товар ёки марканинг фирмага ўзининг бевосита рақобатчиларига нисбатан маълум бир устунлик берадиган характеристикаси ва хусусиятларидир. Бу характеристикалар (атрибутлар) ғоятда хилма-хил бўлиши ва товарнинг ўзига (асосий хизматга) ҳам, асосий хизматга қўшимча хизматларга, ишлаб чиқариш, савдо шаклларига ҳам тааллуқли бўлиши, ҳамда фирма ёки товарга хос бўлиши мумкин. Демак, бундай устунлик нисбий бўлади ва товар бозорида ёки бозор сегментида энг яхши мавқега эга бўлган рақобатчига нисбатан белгиланади. Бу энг хавфли рақобатчи имтиёзли рақобатчи деб аталади. Рақобатчининг нисбий устунлиги турли омиллар билан белгиланади. Умуман олганда, бу омилларни улар вужудга келтирадиган ички ва ташқи устунликлардан келиб чиққан ҳолда икки кенг тоифага ажратиш мумкин Агар рақобатли устунлик товарнинг ажралиб турувчи сифатларига асосланган бўлса, у “ташқи” устунлик деб аталади, бу сифатлар харажатларнинг қисқартирилиши ёки самарадорликнинг оширилиши ҳисобига харидор учун қийматли бўлади. Бинобарин, ташқи рақобатли устунлик фирманинг “бозор қудратини” оширади, яъни у бозорни имтиёзли рақобатчидагига нисбатан юқорироқ сотиш нархларини қабул қилишга мажбур қила олади, чунки имтиёзли рақобатчи бундай ажралиб турувчи сифатларни таклиф эта олмайди. Ташқи рақобатли устунликдан келиб чиқадиган стратегия дифференциация стратегияси бўлиб, бу стратегия фирманинг маркетинг соҳасидаги ноу-хаусига, унинг мавжуд товарлардан норози бўлган харидорларнинг истакларини аниқлаш ва қондиришдаги афзаллигига таянади. 110 8.6-расм. Рақобат устунлигини танлашни белгилаб берувчи ҳолатлар Агар рақобатли устунлик фирманинг ишлаб чиқариш харажатлари, фирмани бошқаришдаги афзаллигига ёки рақобатчидан кўра камроқ таннархга эришишга имкон берувчи ва “ишлаб чиқарувчи учун қиймат” ҳосил қилувчи товарга асосланган бўлса, бундай устунлик “ички устунлик” деб аталади. Ички рақобатли устунлик - фирмага кўпроқ рентабеллик келтирувчи ва уни сотув нархларининг бозор ёки рақобат томонидан пасайтирилишига кўпроқ даражада бардошли қилувчи юқорироқ “унумдорлик” оқибатидир. Ички рақобатли устунликка асосланган стратегия харажатлар бўйича устунлик стратегияси бўлиб, у асосан фирманинг ташкилий ва ишлаб чиқариш “ноу-хау”сига асосланади. Рақобатли устунликнинг келиб чиқиши ва табиати турлича бўлган бу икки тури кўпинча бир-бирига тўғри келмайди, чунки улар мутлақо фарқ қилувчи кўникма ва маданиятни талаб қилади. Тармоқ ва фирманинг ташқи рақобат устунликларига қуйидагилар киради: • мамлакат рақобатбардошлигининг юқори даражаси; • кичик бизнеснинг давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланиши; • мамлакат иқтисодиёти фаолият кўрсатишининг сифатли ҳуқуқий тартибга солиниши; • жамият ва бозорларнинг очиқлиги; • мамлакат иқтисодиётини бошқаришнинг юқори илмий даражаси; • стандартлаштириш ва сертификатлаш миллий тизимининг халқаро тизим билан уйғунлашуви; • фан ва инновация фаолиятининг давлат томонидан тегишлича қўллаб-қувватланиши; Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling