Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
Ёрдамчи
куч берилган товар Реал бажарилган товар Мақсадли товар 9.1-расм. Товарнинг уч даражаси 18 Товар сиёсатидаги маркетологлар ёндашуви, қуйидагича: - инновацион сиёсат, яъни истеъмолчиларни аниқ талабларини эътиборга олган ҳолда, энг сўнгги ғоялар асосида янги товарлар ишлаб чиқиш ва уларни бозорга олиб чиқиш; - ассортимент сиёсати, яъни товар бирликлари йиғиндиси бўйича бозорда оптимал нисбатни аниқлаш. Пухта ўйланмаган товар сиёсати натижасида қуйидаги ҳоллар юзага келиши мумкин: - ташқи соҳа омилларини таъсирини тўғри баҳолашмаганлик сабабли, мустаҳкам товар номенклатурасига эга бўлмаслик; 18 Котлер Ф., Армстронг Г., Вонг В., Сондерс Дж. Основы маркетинга.–М.: ООО “И.Д.Вильямс”, 2012.- 752 с. 1-даража •Асосий фойда ёки хизмат 2-даража •Ўраш, упаковка қилиш •Хусусият •Ташқи безатилиши •Сифати •Марка номи 3-да-ража •Ўрнатиш •Етказиб бериш ва кредит бериш •Кафолат бериш •Сотувдан кейинги хизматни кўрсатиш (сервис хизмати) 125 - бозорда товарни рақобатбардошлиги устидан назоратни йўқотиш; - улар натижасида, товарларни тижорат самарадорлигини пасайиши содир бўлади. Товар-мураккаб кўп қиррали тушунча, бироқ бунда энг асосий нарса истеъмол хусусиятлари, яъни товарнинг ўз вазифасини бажариш-унга эга бўлган истеъмолчининг эҳтиёжларини қондириш хусусиятидир. Товарнинг истеъмол қиймати унинг истеъмол хусусияти мажмуасидир. Товарнинг қуйидаги хусусиятларига қараб алоҳида эътибор берилади: -ранги, ўраш, дизайни, эргономик хусусиятлари (фойдаланиш, таъмирлаш ва бошқаларнинг қулайлиги ва бошқалар). Товарни ишлаб чиқаришдан олдин унинг истеъмол хусусияти таҳлил қилинади. Товар-мураккаб кўп қиррали тушунча, бироқ бунда энг асосий нарса истеъмол хусусиятлари, яъни товарнинг ўз вазифасини бажариш-унга эга бўлган истеъмолчининг эҳтиёжларини қондириш хусусиятидир. Товарлар қуйидаги мезонлари бўйича алоҳида гуруҳларга бўлинади: • мақсадли кўрсаткич бўйича; • бозор турига кўра; • фойдаланишга тайёрлигига кўра; • истеъмолчилар сонига қараб бўлинади. Мақсадли характерига кўра эса товарлар истеъмол товарлари ва ишлаб чиқаришга оид товарларга бўлинади. Истеъмол товарлари – бу шахсий истеъмол учун мўлжалланган товарлардир. Улар кундалик талаб товарлари, дастлабки танлов асосида олинадиган товарлар, алоҳида талабдаги товарлар, пассив талабдаги товарларга бўлинади. Кундалик талаб товарларига кундалик турмуш учун зарурий озиқ- овқатлар, кир ювиш, тозалаш воситалари, уй хўжалиги учун зарурий майда товарларни киритиш мумкин. Кундалик истеъмол товарларини истеъмол қилиш интенсивлигига кўра уларни ўз навбатида 3 та қуйи гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Доимий эҳтиёждаги асосий товарлар (нон, хўжалик совуни) 2. Импульсив тарзда сотиб олинадиган товарлар (сақич, газета) 3. Фавқулодда ҳолатлар учун харид қилинадиган товарлар (зонт). Дастлабки танлов асосидаги товарлар сафига: мебел, кийим-кечак, уй- рўзгор учун электр жиҳозлари киради ва у харидорларни киёслашни, нарх, мода, дизайн жиҳатидан танловда бир мунча мулоҳаза юритишни талаб қилади. Ушбу товарлар: • ўхшаш товарлар (сифат жиҳатдан бир-бирига яқин, лекин дизайн, нархи бўйича фарқланади); • алоҳида кўринишдаги товарлар (ранги, фасони, нави жиҳатидан) Пассив талабдаги товарлар – харидорларга нотаниш ёки улар хусусида жуда кам ўйлайдиган товарлардан таркиб топади. Ишлатиш вақтига кўра • қисқа муддатли фойдаланишга оид товарлар; 126 • узоқ муддатли фойдаланишга оид товарлар. Товар сиёсатини асосий мақсади бўлиб • фойдани таъминлаш; • тақсимотни устириш; • фирма ҳаракат қилаётган бозор улушини кўпайтириш; • ишлаб чиқариш ва маркетингшга харажатларни тежаш; • имижни ошириш бўлиб ҳисобланади. Товар сиёсатида асосий мақсадга эришиш қуйидаги соҳалардаги вазифаларни ҳал этиш орқали амалга оширилади: • унинг инновацияси; • вариация; • дифференциация; • элиминация; • маркани ўрнатиш ва танлаш; • қадоқлаш ; • товарни шакли, тури ва бошқалар. Шунга мос ҳолда товар сиёсатининг масалаларига қуйидагилар киради: • янги товарларни қидириш; • янги товарларни ривожлантириш; • бозорга янги товарларни киритиш; • товар шаклларини асослаш; • товар сифатини тартибга солиш; • бозордаги янги товарлар хулқ-атворини назорат қилиш ва бошқалар. Биринчи 3 таси бозорга янги товарларни киритаётганда ҳал этилади, қолган вазифаларни ҳал этиш товарни бутун ҳаёти давомида амалга оширилади. Бунинг учун, яъни қарорни асослаш учун товарни ҳаётийлик даври модели ишлатилади. Товарлар ва хизматлар ассортименти – бу фойдаланиш бўйича бир- бирига жуда ўхшаш товарлар (хизматлар) гуруҳидир. Товар сифати – бу товарнинг ўз функцияларини бажаришда кўринади ва у қуйидаги параметр билан характерланади, яъни узоқ муддат хизмат кўрсатиши, пишиқлиги, фойдаланишда соддалиги ва бошқалар. Маркетинг фани бўйича товар сифати харидорлар берган баҳо билан ўлчанади. Мамлакат ҳудудларини комплекс ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналиши бўлиб, истеъмол маҳсулотлари бозорини барқарор ривожланишини таъминлаш ҳисобланади. Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича барча ҳудудлар юқори ўсиш суръатларини намойиш қилди. Республика кўрсаткичидан (112,9%) юқори кўрсаткичлар Сирдарё, Бухоро, Жиззах, Андижон, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилди. Кўрсатилган ҳудудларда истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ. 127 Аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекси Бухоро, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўсди. 8 та ҳудудда ушбу кўрсаткич республика ўртача кўрсаткичидан паст бўлди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (3,013) кузатилиб, асосан саноат корхоналарини модернизациялаш ва техник қайта қуроллантириш ҳисобига ошди. Ҳудудий истеъмол бозорининг ривожланишидаги ижобий силжишлар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини барқарор ривожланишини таъминлаш, шунингдек маҳаллий хом-ашё асосида локализация дастури каби мақсадли дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ. Аммо ҳудудлар орасида истеъмол маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича юқори даражадаги ҳудудлараро фарқланиш сақланиб қолмоқда. Сурхандарё вилоятида ушбу кўрсаткич Навоий вилояти кўрсаткичидан 6 марта камдир. 1-жадвал Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш 19 Ҳудудлар 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 Қорақалпоғистон Республикаси 109.2 119.9 110.6 113.0 112.0 118.8 111.5 Вилоятлар: Андижон 109.0 102.7 109.3 121.9 101.0 92.4 114.2 Бухоро 109.0 108.7 103.6 102.8 110.9 113.4 116.8 Жиззах 118.7 117.6 110.3 114.2 113.3 113.9 116.0 Қашқадарё 11.1 120.6 108.0 113.0 105.8 110.1 112.6 Навоий 115.1 119.3 110.5 111.1 105.1 113.7 112.0 Наманган 115.5 125.2 113.1 113.9 113.7 119.4 113.9 Самарқанд 120.5 109.2 103.1 114.3 117.3 108.2 112.1 Сурхондарё 105.5 109.1 105.3 10.0 114.0 116.0 113.3 Сирдарё 107.7 141.1 106.7 110.2 110.8 108.7 117.7 Тошкент 119.5 116.8 113.0 114.6 109.8 122.69 111.0 Фарғона 110.7 109.8 101.3 109.2 107.0 113.1 109.2 Хоразм 112.6 115.4 112.5 108.7 186.7 124.8 110.3 Тошкент ш. 110.0 111.7 106.1 110.7 115.5 116.9 114.3 Ўзбекистон Республикаси 112.0 111.0 107.6 114.1 109.4 109.7 112.9 Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling