Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


-расм. Савдо маркаларига боғлиқ бўлган асосий қарорлар


Download 0.94 Mb.
bet55/92
Sana26.01.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1124401
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

9.3-расм. Савдо маркаларига боғлиқ бўлган асосий қарорлар

Бренднинг расмий таърифи йўқ, лекин бу моҳиятан оммалаштирилган, жамиятда қабул қилинган марка образи ёки қандайдир ҳис қилинмайдиган қийматдир.


Брендинг бу:

  • маркани оммалаштириш жараёни бўлиб, унинг давомида фирма белгиси истеъмолчи томонидан эслаб қолинади;

  • харидор онгида рақобатчиларнинг товар ва хизматларидан ажратиб турадиган фарқларни белгилаш учун товарлар ва хизматларнинг барқарор жалб этувчан маркалари яратиш;

  • истеъмолчи билан узоқ муддатли ижобий ўзаро муносабатлар ўрнатиш мақсадида савдо маркаси, това ва фирмани комплексли бошқариш жараёни;

  • алоҳида товар маркаларини мустақил маркетинг объектлари сифатида ажратиш ва бу объектлар билан боғлиқ эсда қоладиган образлар ёрдамида уларни мақсадли бозорлар томон илгари суриш.

Бренд - иқтисодий маънода товар белгисидан кўра кенгроқ тушунчадир. Бренд ҳам моддий, ҳам номоддий тоифалар йиғиндисини акс эттиради. Бу тоифалар йиғиндиси истеъмолчида товар, хизмат, фирма ҳақида ижобий таассурот шакллантиради ва товарни бошқа товарлар қаторида ажратган ҳолда уни харид қилиш истагини юзага келтиради. Шундай қилиб, бренд бу:

  • маълум бўлган элементлардан иборат бўлган белги, маркадан вақт бўйича харидорлар аниқ идрок қиладиган, товарнинг ўзи билан умумий бўлган эмоционал ва функционал элементларгача ривожланадиган моҳият;

  • товар, хизмат ва уларнинг тавсифномаларини, савдо маркаси ва унинг истеъмолчилар онгидаги образини, шунингдек, ўз товари, хизмати, савдо маркаси, истеъмолчиларга нисбатан ишлаб чиқарувчи (сотувчи) концепциясини бир қилиб боғлайдиган тизим.

Савдо маркасини брендга айлантириш жараёни энг умумий кўринишда 9.4-расмда акс эттирилган.




9.4-расм. Савдо маркасини брендга айлантириш

Брендинг турли хилдаги товарлар ва хизматлар учун қўлланиши мумкин. Асосий тавсифномалари хилма-хиллик ва очиқлик бўлган истеъмол товарлари ва хизматлари учун брендинг энг аввало бозорни сегментлаш ҳамда товар ва хизматларни дифференциация қилиш механизми сифатида иштирок этади. Мураккаблик, ўзгариш даражасининг тезлиги, харидорнинг товарни мустақил равишда тартибга солишга қодир бўлмаган юқори технологияли товарлар учун брендинг ноаниқлик ва риск даражасининг юқорилиги туфайли аҳамиятга эга. Айниқса, хариднинг эмоционал таркибий қисми ва ноаниқликлар, ижобий тажриба, ишонч, обрў-эътибор ва фикр-мулоҳазалар шакллантириш зарурати туфайли хизматлар брендингга эҳтиёж сезади.





Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling