25
1. Ғишт-тош териш сифатига қўйиладиган талаблар
Терим сифатини унинг бошланишдан то тугагунига қадар
текшириб
борилади. Ғишт-тош конструкциялари сифати Қурилиш меoёрлари ва
қоилдаларига мос бўлиши зарур. Сифати деганда,
Унинг материалларини
лойихага
мослиги
чок
боситиришнинг
тўғрилиги,
деворларнинг
вертикаллиги, горизонталлиги ва тўғри чизиқлиги тушунилади. Ғишт териш
ишларини бажариш давомида бекиб кетадиган ишлар учун далолатнома
ёзилади. Оралиққабул ишларини Қурилиш
ташкилоти вакили, буюртмачи
томонидан қабул қилингандан сўнг навбатдаги
ишни бошлашга рухсат
берилади.
Хаво қуруқ, иссиқ ва шамол эсиб турганда ғишт теришдан олдин ғишт
устига сув сепилади, бу унинг қоришмадаги намни тўлиқ
тортиб олиб,
қоришмани меoёрида қота олмаслик олдини олади. Ғишт териш ишларини
бажариш ва қабул қилиш қоидаларидаги ғишт
конструкцияларининг
ўлчамларидаги йўл қўйиладиган оғишлар ва вазиятлардаги оғишлар
қуйидаги 3-жадвал ва (22 - расм) да келтирилган.
Расм 22. Ғишт-тошларни териш даги йўл қўйиладиган оғишларю
а- ғишт деворлар теришда; б- ғишт устунлар теришда (пунктир чизиқ
билан йўл қўйиладиган оғишлар чегараси кўрсатади)
Do'stlaringiz bilan baham: