Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети в. М. МаҲмудов «геоботаника»
Download 0.59 Mb.
|
геоботаника щыув ыщлланма
Орографик- рельеф омиллар
Орографик омилларни рельеф, ланшафт омиллари деб ҳам аташ мумкин. Бу омил билвосита таъсир этиб, ўсимликка тўгридан тўғри таъсир этмайди. Балки бошқа омиллар, иқлим омили орқали таъсир кўрсатади. Орографик омиллар деганда жойнинг денгиз сатҳидан баландлиги, ўзига хослиги, ёнбағирлилиги эътиборга олинади. Орографик омилларнинг таъсири ўсимликлар қопламига ер юзасининг баландлигига қараб ўзгариб боради. Ўрта Осиё шароитида денгиз сатҳидан кўтарилиш даражасига қараб ўсимликлар қоплами минтақалар бўйлаб навбат билан алмашинади. Ўрта Осиё шароитида ўсимликларнинг минтақалар бўйлаб пастдан юқорига қараб кўтарилиб боришини ва бу ерда бўладиган ўзгаришларнинг қонуниятини академик Қ. З. Зокиров ХХ асрнинг олтмишинчи йилларида ишлабчиққан эди. Ўрта Осиёда чўл, адир, тоғ, яйлов минтақалари мавжуд. Денгиз сатҳидан ҳар юз метр баландликка кўтарилиши билан ҳарорат 0,5 С гр. га ўзгариб боради.Ана шунга кўра ўсимликлар қоплами ҳам ўзгариб боради. Шу билан бирга ер юзасининг экспозицияси ва томонлари ҳам ўсимликлар қопламига, қопламдаги турлар таркибига таъсир кўрсатади. Бир хил баландликдаги шимолий ва жанубий ён бағирларда ўсимликларнинг морфологик, биологик, физиологик, экологик хусусиятлари ҳам фарқ қилади. Ўсимликлар қоплами ва қопламдаги турларнинг тарқалишида жойнинг ёнбағирлиги ва қиялик даражаси ҳам катга ролъ ўйнайди, Жанубий ён бағирларга қуёш нури кўп ва тез тушиши натижасида турлар сон жиҳатидан кам, ўсимликлар қопламининг зичлик даражаси анча паст бўлади. Тоғ минтақасининг шимолий ён багрида, асосан, ўрмон ҳосил қиладиган дарахтлар ва буталарнинг турлари кўп ўсади. Дарахт ва буталарнинг қалин-зич ўсиши жойнинг микроиқлимини ўзгартиради, яъни нам узоқ вақт сақланади, тупроқ унумдорлиги юқори бўлади, чириндилар миқдори бошқа тур ўсимликнинг ўсиши учун қулай муҳит яратади. Жанубий ёнбағирларда ёруғсевар, иссиқсевар турлар кўпроқ ўсади. Орографик омиллар минтақаликни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам ҳар бир минтақа иккита босқичдаи иборат, яъни пастки ва баландки-юқори минтақалардан иборат бўлади. Мисол учун, пастки тоғ минтақаси ва юқориги тоғ минтақаси мавжуддир. Ўсимликларнинг минтақалар бўйлаб тарқалиши ҳаётий шаклларига ҳам таъсир кўрсатади. Орографик омилнинг-рельефнинг ўсимликлар қопламига таъсир кўрсатиш даражасига қараб 3 группага бўлинади. 1. М а к р о р е л ь е ф- булар баланд тоғлар бўлиб, денгиз сатҳидан ҳар 100 м кўтарилиши билан ҳаво ҳарорати 0,5° С га пасайиб боради. Натижада ўсимликлар қоплами ва турлар сони ҳам ўзгариб боради. Макрорельеф асосан, баланд тоғ минтақаси бўлиб, тоғлар ҳам уч қисмга бўлинади. тоғ этаги-адир билан туташган жойи, тоғнинг асосий қисми, тоғнинг устки қисми яъни яйлов билан туташган жойи. 2. М е з о р е л ь е ф - бунга асосан дарё ўзанлари кириб, бу ерда тупроқ намлиги, озиқ моддалар миқдори ватаркиби ўзига хос рол ўйнайди. Йил фаслларининг алмашиниши, жумладан баҳорги сув тошқинлари вақтида дарё ўзанларининг тупроқ қатлами ва таркиби ўзгариб туради. Дарё сувларининг тезоқиши натижасида бошланиш қисмида йирик тошлар ва шағаллар тўпланиб қолади. Ўрта ва қуйи қисмида эса оқим секинлашиб чириндига бой тупроқ заррачалари-лойқа йиғилади. Дарёнинг бошланиш қисмида тупроқ ғовак бўлиб, тош ва шағаллар тўпланган ерларда бута ва дарахт турлари ўсади. Баъзибир кўп йиллик бошоқдошлар вакиллари ҳам учрайди. Дарё ўзанининг ўрта оқимида икки паллалилар синфининг вакиллари учраса, қуйи оқимидаги лойқа тупроқларда чим ҳосил қилиб ўсувчи илоқ ( ), қўнғирбош (Роа bulbosa L.) каби қўнғирбошдош (Роа bulbosa L.) лар оиласининг вакиллари ўсади. 3. М и к р о р е л ь е ф- унча катта бўлмаган тепачалардан иборат бўлади. Бундай тепачалар чўл минтақасида, адир минтақасининг текис қисмида кемирувчи жониворларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлади. Баъзан шамолларнатижасида ўсимликларнинг (янтоқ (Alhagi sparsifolia Shap), исириқ (Peganum harmala L-) , аччиқ бута (Acroptilon repens (L) DC) илдизлари бўғзида қум тепачалар ҳосил бўлиб қолади. Бундай жойларда ксерофил тур ўсимликлар бўлиб, текис ерларда ўсувчи ўсимлик турларидан бир оз фарқ қилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling