Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet22/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Оккам Уильям (1300 –1349), философ, Оксфорд университетининг профессори, дин догматлари ақлга асосланиши мумкин эмас, деб ҳисоблайдиган “иккиланган ҳақиқат” таълимотининг тарафдори. Уильям Оккам томонидан фан тарихига “Оккам лезвияси” номи билан кирган қоида таклиф қилинган, унга кўра оз нарса билан бажариш мумкин бўлган ишни кўп нарса билан бажариш мантиқсизликдир: “моҳиятни заруратсиз кўпайтириш шарт эмас, ёки вазиятни бехуда мураккаблаштириш керак эмас”. Бу тамойил фанда ўзига хос “тежамкорлик қонуни” бўлиб қолиб, “руҳ тушунчасига” мурожаат қилиш эҳтиёжини йўқотиб психик ходисаларни тушунтиришга ҳам тадбиқ қилинди.
Уильям Оккам сезги, идрок белгилар системасини ташкил қилади, улар ёрдамида одам ташқи оламдаги предмет ва ходисаларни ҳарактерлаши мумкин, деб ҳисоблаб, белгилар категориясини самарали тадқиқ қилди.
* * *
Тарихда феодал маданиятдан буржуа маданиятига ўтиш даври “Уйғониш” ёки “Ренессанс” номини олди. Бу давр антик давр қадриятларининг қайта уйғониши, фан ва маданиятни ривожланиши билан ҳарактерланади. Айнан Уйғониш даврида, 1590 йилда немис олими Гоклениуснинг “Психология” номли китоби нашр қилиниши билан психология атамаси пайдо бўлди. Уйғониш даврида психологик билимлар тараққиёти схоластика (грекча σχολαστικός — олим, Scholia — “мактаб” – католик таълимот ва Аристотель фалсафасининг уйғунлашган шакли, ҳаётдан узилган, тажриба билан синаб бўлмайдиган билим) ҳамда теология билан кураш шароитида кечди. Психологик муаммолар билан шуғулланган Уйғониш даврининг таниқли фан намоёндалари Леонардо да Винчи, Пьетро Помпонацци, Бернардино Телезио, Хуан Луис Вивес, Хуан Уарте, Фрэнсис Бэконлар ҳисобланади.
Леонардо да Винчи (1452–1519), буюк олим ва рассом, аввал Флоренцияда кейинчалик турли князлар саройида яшаган. Леонардо да Винчи предметнинг катта кичиклигини идрок қилиш оралиқдаги масофа ва ёритилиш даражасига боғлиқ, деб ҳисоблаган. У томонидан контраст ва иррадиация эффектлари тасвирланган. Кўплаб анатомик тажрибалар ўтказиб, Леонардо да Винчи шундай хулосага келдики, инсон танасининг ҳаракати механика қонунларига мос ҳолда амалга ошади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling