Дидро Дени (1713 – 1784), француз философи, француз “Энциклопедия, ёки фан, санъат ва ҳунарлар изоҳли луғати”нинг муаллифларидан бири (1751–1780 йиллар). Дени Дидро билишнинг асосий усуллари эксперимент ва кузатиш, деб ҳисоблаган, унинг фикрича материя турли туман ва у сезгирлик хусусиятига эга.
Дени Дидронинг фикрича, давлат таълим тизими қуйидаги тамойилларга амал қилинганда самарали бўлиши мумкин: биринчидан, умумий бепул ва табақалашмаган бошланғич таълим. Иккинчидан, камбағал оилалардан чиққан ўқувчиларни моддий рағбатлантириш (бошланғич мактабда бепул дарслик ва овқат). Таълимнинг сифатини ошириш мақсадида Дени Дидро ноқобил ўқувчиларни аниқлаш учун бир йилда бир неча маротаба мактабларда ҳамманинг кўз ўнгида имтихонлар ўтказиб туришни таклиф қилган.
Гельвеций Клод (1715 – 1771), француз философи. 1758 йили Клод Гельвеций “Ақл ҳақида” номли китобини нашр қилди, бу китоб черков томонидан норозилик уйғотиб таъқиқланди. Бу китобда Клод Гельвеций Худони, руҳнинг ўлмаслигини инкор қилиб, ўзининг атеистик қарашларини баён қилди. Механика қонунларини абсолютлаштирган Клод Гельвецийнинг фикрича, одамни ўраб турган борлиқ моддий ва чексиз. Тафаккур – доимий ҳаракатдаги материянинг хусусияти ва мураккаб қурилмасидир.
Клод Гельвеций руҳ ва ақл бир-бирига ўхшаш бўлмаган тушунчалар, ҳамма одамлар табиатан тенг, нотенгликнинг сабаби эса тарбия ва тасодифда, деб ҳисоблаган. Шунинг учун одам тарбияланаётган муҳит унинг психик қиёфасига сезиларли таъсир кўрсатади. Клод Гельвеций жамиятни ҳаракатга келтирувчи куч одамнинг онги ва эҳтиросларидир, деб ҳисоблаган. Эҳтиросларга таъриф бериб, Гельвеций икки хил эҳтирослар мавжуд, деб тахмин қилган: 1) туғма (лаззатланиш ва азобланиш), 2) ҳаёт жараёнида ўзлаштириладиган (эмоция ва ҳиссиётлар).
Индивидуал ва аналитик психология
Индивидуаль психология – психоанализга оппозиция сифатида XX асрнинг бошларида пайдо бўлди. Унинг асосчиси Альфред Адлер ҳисобланади. Альфред Адлер даставвал Зигмунд Фрейд билан ҳамфикр бўлган, лекин кейинчалик унинг қарашларини рад этиб, ўзининг шахс назариясини ишлаб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |