А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти "Педагогика ва психология" кафедраси 1974 йилда ташкил этилган. 1974 йилдан 2001 йилга қадар - "Психология" кафедраси, 2001 йилдан ҳозирга қадар - "Педагогика ва психология" кафедраси деб номланади. Ўтган йиллар давомида қуйидаги олимлар кафедрага раҳбарлик қилганлар: Обидов А., Нарзиқулова С., Тўрахонова Р., Дадажонов М, Махкамов У., Соғинов Н., Қоплонова М., Юлдашева Н. Ядгарова Г.
“Педагогика ва психология” кафедраси Давлат талаблари асосида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, педагог-раҳбарларнинг касбий маҳоратини доимий равишда ўсиб боришини таъминлаш ҳамда ўқитувчиларни педагогик ва психологик билимлари, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб боришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Педагог-раҳбарларни масофадан малакасини ошириш тизимини ташкил этишда "Пегагогика ва психология" йўналишлари бўйича ўқув-методик манбалар ишлаб чиқиб амалда жорий этмоқда.
Ал Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети педагогика ва психология кафедраси 1954 йилда ташкил қилинган. Кафедрага кўп йиллар мобайнида Г. М. Билялов, М. Матякубов, У. С. Хужаниёзов, ва Ё. Рахмонова, доцент М. Ж. Жуманиёзов. пс.ф.н..доцент Н.Н.Салаевалар раҳбарлик қилганлар.
Шу жумладан кафедрада Н. Ражапова, Ш. Куранбоев, С. Г. Попова, Б. Рахмонова, Р. О. Оллаберганов каби устозлар фаолият олиб борганлар.
Педагогика ва психология кафедраси 45 йил давомида университет миқёсида бўлғуси педагог кадрларга педагогика ва психология илмининг долзарб муаммоларидан сабоқ бериб, етук мутахассислар тайёрлаш жараёнига салмоқли ҳиссасини қўшиб келди.
Кейинги йилларда педагог ва психологларга бўлган талабларни инобатга олган холда 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб кафедра негизида 5140800-педагогика ва психология таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлана бошланди. 2003-2004-ўқув йилидан бошлаб 5 А 140804 – Педагогика мутахассислиги бўйича магистратура бўлими ўз иш фаолиятини бошлади.
Айни вақтда педагогика ва психология кафедрасида 22 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бораётган бўлиб, шулардан 17 киши асосий штатда ва 5 та ўқитувчи ўриндошлик асосида ишлаб келмоқда. Шулардан 6 та ўқитувчи фан номзоди, доцент, 2 та ўқитувчи - фан номзоди, катта ўқитувчи лавозимларида ишламоқда.
Кафедрада 5310200-Психология, 5210200-Психология, 5140800-педагогика ва психология, 5110900-Педагогика ва психология-таълим йўналишлари, 5А 110901-Педагогика, 5А 140801-Ижтимоий педагогика мутахасссисликлари бўйича педагог, психолог, шунингдек, идмий-педагог кадрлар тайёрланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |