Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Қодиров Ботир Рахмонқулович (1943-йилда туғилган)


Download 0.58 Mb.
bet80/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Қодиров Ботир Рахмонқулович (1943-йилда туғилган), психология фанлари доктори, профессор, Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиали.
Асосий илмий йўналиши – умумий психологиянинг дифференциал психофизиология соҳасига тааллуқли бўлиб, ёшларда ижтимоий қимматга эга бўлган фаолият йўналишлари, лаёқат ва бирламчи қобилиятларнинг мия механизмларини ўрганган. Ўз тадқиқотларида ёшларнинг у ёки бу фаолият йўналишларини танлашларини электроэнцнфалографик усуллар билан нейрофизиологик жиҳатларини тадқиқ қилган. Олинган маълумотлар мия фаолиятида касб танлаш, касбга мойиллик ва лаёқат турларини таъминлаб турадиган муқобил нейрофизиологик хислатлар борлигини исбот қилди. Миянинг айнан шу каби устувор стратегик фаолият ҳислатларини ташҳис қилиш орқали боланинг баъзан ҳали ўзи англамаган фаолият турларига лаёқати борлиги, қайси фаолият соҳасида муваффақият қозониши мумкинлиги анча барвақт башорат қилиниши, аниқланиши мумкин бўлади.
Нашр қилинган илмий ишлари: “Уровень активации и некоторые динамические ҳарактеристики психической активности” (1976), “Соотношение уровня активации с динамическими ҳарактеристиками умственной активности” (1977), “Динамическая сторона психологической активности и активированность мозга” (1980), “Психогенетика” (1982), “Склонность как предпосылка творческого освоения действительности” (1988), “Склонность” (1989), “Изучение психофизиологических предпосылок склонностей” (1989), “Способности и склонности” (1990), “Изучение склонностей подростков” (1996), “Ақлий истеъдод – XXI асрнинг энг қимматли мулкидир” (1999).
Каримова Васила Маманосировна (1955- йилда туғилган), психология фанлари доктори, профессор.
Илмий ғоялари ва тадқиқот йўналишлари – ўзбек халқининг миллий анъаналари, қадриятлари, расм-русумлари, психологиясини ўрганиш, ўзбек аёлининг ижтимоий мавқеини ошириш, унинг ўз оиласи ва фарзандларига комиллик сифатларини сингдириши муаммоларига бағишланган.
Нашр қилинган илмий ишлари: “Ўзбек аёли шахсининг шаклланиши”, (1986), “О процессах формирования новых социально-психологических качеств личности узбечек” (1987), “Ижтимоий психология: университет талабалари учун ўқув қўлланма” (1993), “Ижтимоий психология асослари” (1994), “Ташкилий ҳулқ. Маърузалар матни” (1999), “Мустақил фикрлаш. Ўқув қўлланма” (2000), “Мустақил фикрлаш ўқув қўлланмаси бўйича машғулотларни ташкил этиш услубиёти” (2000), “Устозларга эслатмалар” (2000), “Психология. Маърузулар матни” (2000).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling