Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Платонов Константин Константинович (1906 – 1984)


Download 0.58 Mb.
bet76/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Платонов Константин Константинович (1906 – 1984); психолог. 20-йилларнинг охирларида психотехникага берилиб К. К. Платонов Горький (ҳозирги Нижний Новгород) ва Челябинск шаҳарларидаги йирик саноат корхоналарида психотехника лабораториялари ишини бошқарди. Урушдан кейинги йилларда учувчилик фаолияти психологияси бўйича олиб борган тадқиқотлари натижалари унинг кўплаб илмий мақолалари, шунингдек 1963 йили нашр қилинган ва кенг танилган “Авиация психологияси” номли фундаменталь ишида ўз аксини топди. Шахс муаммосини ўрганиб, К. К. Платонов қуйидаги қуйи қурилмаларни ўз ичига олган шахс қурилмаси моделини тасвирлади: 1) ижтимоий шартланган қуйи қурилма (йўналганлик, муносабатлар, ахлоқий сифатлар); 2) тажриба (билим, малака, кўникма ва одатлар); 3) алоҳида психик жараёнларнинг индивидуал хусусиятлари; 4) биопсихик қуйи қурилма (темперамент ва органик патологик хусусиятлар). К. К. Платонов шахсни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг энг муҳим шарти сифатида жамоа муаммосини изчил тадқиқ қилган, унинг бу тадқиқотлари натижалари 1975 йили нашр қилинган “Шахс ва жамоа” номли ишида ўз аксини топган.
Ананьев Борис Герасимович (1907 – 1972); психолог, Ленинград психология мактабининг асосчиларидан бири.
Б. Г. Ананьев ўзи ишлаб чиққан инсоншунослик тизимида фаннинг турли соҳаларидан олинган одамнинг индивид, шахс ва индивидуллилиги ҳақидаги маълумотларни бирлаштирди. 1966 йилдан Б. Г. Ананьев ташкил қилган индивидуаль – яхлит шахс ривожланиши комплекс тадқиқоти давомида индивидуаллилик қурилмасининг психологик, биологик ва ижтимоий бўлаклари ўртасидаги алоқалар аниқланди. Б. Г. Ананьев одам хусусиятларининг асосий тизимлари индивид ва шахс бўлиб, уларнинг бирлашиши субъект қурилмаси ва унинг индивидуаллилигини шакллантиради, деб ҳисоблаган. Индивидуаллилик Б. Г. Ананьев томонидан онгли ўз-ўзини бошқариш тизими ва ҳаётий ижодкорликка қобиллик, деб таърифланади.

  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОЗИРГИ АХВОЛИ

Туркистонда даслабки педагогик ва психологик фикр марказлари сифатида 1918 йили Тошкент ва кейинчалик Чимкент шаҳрида ташкил қилинган педагогик музей ва педагогик лабораторияни кўрсатиш мумкин. Педагогик музей ва педагогик лаборатория универсал ўқув тарбия муассасаси бўлиб таълим тарбия билан боғлиқ бўлган ҳамма вазифаларни қамраб олган. Бу ерда таълим методлари ишлаб чиқилган, шу ернинг ўзида синалган ва бошқа ўқув муассасаларига тарқатилган. Ишнинг бундай ташкил қилинганлиги илмий тадқиқотлар ютуқларини таълим жараёнига бевосита тадбиқ қилишга имкон берган. Педагогик лаборатория ҳақидаги низомда бу жой педагогик фикр ва ишнинг маркази бўлиши лозим, шунинг учун педагогик ишнинг ҳар бир янгилиги ўқитиш жараёнига тадбиқ қилиниши, таълим муассасаларига лабораторияда тўпланган бой тажрибадан фойдаланиш имконияти берилиши керак, деб кўрсатилган. Бошқа лаборатория ва кабинетлар билан бир қаторда педагогик лаборатория ва педагогик музейда экспериментал психология лабораторияси ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда турли хил психологик тажрибалар амалга оширилган. Ўша даврда таълим фидоийларидан Кальман Хорват 1919 йили 1- апрелда маориф комиссарига хат йўллаб, давлатнинг кўзи ожиз, гунг, руҳий касал ва психологик тараққиётда орқада қолган ҳамда психикаси мувозанатсиз болаларни ўз тарбиясига олиши зарурлигини таъкидлаган. Худди шу мақсадда бутун бир махсус муассасалар тизимини ташкил этишни таклиф этган. Хорватнинг таклифи бир неча йўналиш бўйича диққатга сазовордир. Биринчидан, бу комплекс ҳарактердаги иш бўлиб, бирон бир психоневрологик касаллик назардан четда қолмаган Иккинчидан, бу режада қаттиқ кетма-кетликда бир неча босқич назарда тутилган:
1. Касаллик диагностикаси (тадқиқот даражаси);
2. Касалларни даволаш (амалий тиббий даража);
3. Касалларни тарбиялаш ва таълим бериш (амалий таълим даражаси).
Биринчи даражани психологик лаборатория, иккинчи даражани даволаш махсус муассасаси, учинчи даражани мактаблар амалга ошириши кўзда тутилган.
Туркистондаги дастлабки илмий тадқиқот муассасаларидан бири «Ўзбек давлат илмий тадқиқот институти», ҳозирги Қори Ниёзий номидаги педагогика фанлари илмий тадқиқот институти 1929 йили ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунга қадар бу институт ўқитишнинг педагогик концепциялари, мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида таълим-тарбия назариясини яратувчи ягона марказ ҳисобланади. 30-йиллар бошларида институт таркибида қуйидаги кабинетлар мавжуд бўлган:
1. Социал гигиена кабинети.
2. Иқтисод кабинети.
3. Педалого – педагогик кабинет.
4. Психологик лаборатория.
Институт ташкил бўлган вақтдан бошлаб унинг таркибидаги кабинет ва лабораториялар ерли халқ хусусиятлари ва ижтимоий муҳитини чуқур тадқиқ қилиш, болаларнинг психологик, ижтимоий-маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим тарбия жараёнини ташкил қилиш, дарсликлар яратиш билан шуғулланди.
Институт фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат эди:
1. Илмий эскпедициялар уюштириш;
2. Болалар ҳарактерини ўрганиш;
3. Педагогик кадрлар тайёрлаш.
Институт фаолияти Бендриков, Левентуев, Заварова, Юсупов, Токанаев, Миршарипов, Мухиддинов каби олимларнинг номлари билан чамбарчас боғлиқ. 30- йилларда бу институтда жаҳон психология фанига катта ҳисса қўшган олимлардан бири Александр Романович Лурия ишлаган. У ўзининг институт доирасида ўтказган тадқиқотлари асосида кейинчалик «Об историческом развитие познавательних процессов» - «Билиш жараёнларининг тарихий тараққиёти ҳақида» деган асарини нашр қилди. Шуни ҳам тан олиш керакки А.Р. Луриянинг Туркистон ўлкасида амалга оширган тадқиқотлари натижасида ишлаб чиққан ва эслатиб ўтилган монографиясида баён қилган хулосалари илмий ва ҳаётий ҳақиқатга мос келмаган, масалан, унинг тадқиқотлар натижасида ерли халқлар билиш жараёнлари тараққиёти Россиянинг марказий ўлкалари халқлари даражасига етишиши учун бир неча ўн йилликлар керак бўлади, деган хулосаси вақти келиб унга нисбатан қўйилган айбномада ўз аксини топган.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling