Теплов Борис Михайлович (1896 – 1965); психолог, дифференциаль психофизиологиянинг асосчиси.
1947 йили нашр қилинган “Мусиқавий қобилиятлар психологияси” номли монографиясида Б. М. Теплов мусиқавий қобилиятлар қурилмасининг оригинал моделини тақдим қилди. Ушбу модел қуйидаги бўлаклардан ташкил топади: 1) ритмни ва мусиқа асари тузилмасини ҳис қилиш 2) мусиқавий эшитиш тасаввурларини ихтиёрий туза олиш қобилияти. Б. М. Теплов мусиқавийлик – мусиқани ҳис қилиш ҳодисасини мусиқавий қобилиятлар ҳамда мусиқага эмоционал ҳозиржавобликнинг бирлиги, деб талқин қилган. Индивидуаллилик муаммосини ўргана туриб Б. М. Теплов кўплаб композиторлар ижоди ва тақдири ҳақида қизиқарли маълумотларни тўплади. Амалга оширилган таҳлил Б. М. Тепловга мусиқавий қобилиятлар ўзига хослигини баҳолаш, у ёки бу композиторнинг мусиқавий қобилиятини туғма хусусиятлар ва умумий иқтидорлилик билан ўзаро алоқаси доирасида тушунтириш имконини берди.
Леонтьев Алексей Николаевич (1903 – 1979); психолог ва педагог. Л. С. Выготский ва А. Р. Лурия билан ҳамкорликда психика тараққиётининг маданий – тарихий назариясини ишлаб чиқишда фаол иштирок этган. 1931 йилдан А. Н. Леонтьев Украина психоневрология инститиутида экспериментал психология бўлимини бошқарган (1932 йилдан Бутунукраина психоневрология академияси). Шу даврда А. Н. Леонтьев бошчилик қилган Харков гуруҳи томонидан мактабгача ёшдаги болаларнинг дискурсив тафаккури, таълим жараёнида тушунчаларни эгаллаш, унутиш жараёнлари самарали тадқиқ қилинди.
1945 йили унинг А. В. Запоржец билан ҳаммуаллифликда тайёрлаган “Ҳаракатнинг тикланиши: яралангандан сўнг қўл функцияси тикланишининг тадқиқоти” номли монографияси нашр қилинди.
60–70-йилларда А. Н. Леонтьев ўзи ишлаб чиққан фаолият назарияси қоидаларини идрок, тафаккур, хотира ва психик акс эттиришнинг бошқа шаклларини тадқиқ қилишга тадбиқ қилди. 1975 йили нашр қилинган “Фаолият. Онг. Шахс.” номли фундаменталь монографиясида А. Н. Леонтьев фаолиятнинг асосий ўлчови сифатида унинг предметлилигини тақдим қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |