Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Собиқ иттифоқ ҳудудида психологиянинг 1917-йилдан кейинги тараққиёти


Download 0.58 Mb.
bet72/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Собиқ иттифоқ ҳудудида психологиянинг 1917-йилдан кейинги тараққиёти
Собиқ иттифоқ ҳудудида 20–30- йилларда амалий психологиянинг психотехника йўналиши гуркираб ривожланди. Психотехника ўз таъсири жиҳатидан илмий ҳамжамиятда кенг кўламли жамоатчилик ҳаракатига айланди. Психотехниканинг асосчилари 1903 йилда “психотехника” атамасини қўллашни таклиф қилган немис психологи Вильям Штерн (1871–1938) ва корхоналарни бошқариш, касбий танлов ҳамда касбга йўналтириш муаммолари билан шуғулланган немис-америка психологи Хьюго Мюнстенберг (1863–1916)лар ҳисобланишади. Психотехника ривожланишининг ўзига хос хусусияти шунда бўлдики, бу ҳаракатда психологлар билан бирга физиологлар, гигиеначилар, педагоглар фаол иштирок этишди ва бу ҳаракат кейинчалик НОТ – МИТҚ (МИТҚ – меҳнатни илмий ташкил қилиш) ҳаракатига айланди. 1927 йили И. Н. Шпильрейн раислигида бутунроссия психотехника жамияти рўйхатга олинади. 20- йилларда кўплаб психотехника лабораториялари очилади, “Совет психотехникаси”, “Меҳнат психофизиологияси ва психотехника” журналлари нашр қилина бошланади. 30- йилларнинг бошида психотехникани йўқотиш кампанияси бошланиб, психотехника лабораториялари ёпилади, кўплаб олимлар репрессия қилинади.
Шпильрейн Исаак Нафтульевич (1891–1937), психолог, психотехниканинг асосчиларидан бири.
И. Н. Шпильрейн НОТ-МИТҚ ҳаракатининг лидерларидан бири, “Вақт – МИТҚ” Лигасининг раҳбари, меҳнатни илмий ташкил қилишнинг методологик муаммолари билан шуғулланган. И. Н. Шпильрейн саноат ишлаб чиқаришида ишчиларнинг толиқиши муаммоси билан изчил шуғулланган. Унинг фикрича, энг муҳим муаммолардан бири касбий танлаш ва касбий лаёқат диагностикаси муаммоси бўлиб ҳисобланади. У ўз ишларида касбий фаолият шароитларини рационализация қилиш ва ишлаб чиқаришда жароҳатларни камайтириш масалалари билан шуғулланган.
Геллерштейн Соломон Григорьевич (1896 –1967); психолог, психотехника ҳаракати қатнашчиси.
1931 йили С. Г. Геллерштейннинг “Совет психотехника тизимида касблар психологияси муаммолари” китоби нашр қилинади. С. Г. Геллерштейн турли касб вакилларида касбий-муҳим сифатларни машқ қилдириш муаммолари, уруш йилларида у ҳарбий нейрохирургия госпиталида илмий раҳбар сифатида меҳнат терапияси масалалари билан шуғулланган.
* * *
XX асрнинг 20-30-йилларида педология ривожланди. Педологиянинг асосчиси боланинг фақат ёш хусусиятларини эмас, унинг индивидуаль тараққиёт траекториясини ҳам ўрганишни таклиф қилган немис педагоги ва психологи Эрнст Мейман (1862–1915) ҳамда бола ҳақидаги комплекс фан – педология яратишга чақирган америкалик психолог Стенли Холл (1844 –1924) ҳисобланишади.
20- йилларда болани инсонпарварлик ва ғамхўрлик тамойилларига таянган ҳолда ҳар томонлама ўрганишга қизиқиш кучайди. Бу даврда бу муаммолар билан иқтидорли олимлар: Л. С. Выготский, А. Б. Залкинд, П. П. Блонский, С. С. Моложавый, А. С. Залужный ва бошқалар шуғулланишди. 20- йилларда педолог кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди, “Педология” журнали нашр қилина бошланди. 1932 йилда ”Педология” журнали ёпилди, 1936 йил 4-июлда эса ВКП(б) МКнинг “Маориф халқ комиссариати тизимида педологик бузғунчиликлар ҳақида” номли қарори билан педология ёлғон фан, деб эълон қилинди, кўплаб олимлар репрессия қилинди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling