Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
Мураккаб тестлар:
80) Муаллифлар билан уларнинг асарлари ўртасидаги алоқадорликни аниқланг: 1. Хуан Луис Вивес а) “Соф ақл танқиди” (1781) 2. Иммануил Кант б) «Утопия» (1516) 3. Томас Мор в) “Рух ва ҳаёт хақида” (1538) 81) Психологик назария билан унинг яратилиши манбаида турган олим ўртасидаги алоқадорликни белгиланг: 1. Имануил Кант а) монадология 2. Уильям Джеймс б) априоризм 3. Готфрид Лейбниц в) функционализм 82) Қуйида келтирилган асарлардан Готфрид Лейбницга тегишли бир нечтасини белгиланг: а) “Метафизика хақида фикрлаш” (1685) б) “Одам ақли хақида янги тажрибалар” (1704) в) “Янги Органон” (1620) г) “Рух феноменологияси” (1807) д) «Монадология» (1714) е) «Левиафан» (1651) 83) Билишнинг ягона манбаи табиатни кузатиш, тажриба, деб тан оладиган фалсафий позиция ____________________________ 84) Ф. Бекон “идоллари” билан уларнинг тасвирланиши ўртасидаги мутаносибликни аниқланг: 1. Майдон идоли (рьшка) а) ҳамма идрок олам билан эмас, одам билан ўхшашликка асосланади, одамнинг ақли предмет ва ходисаларни ўз шахсий табиатининг бузилган кўзгусида акс эттиради 2. Ғор идоли б) Одамнинг алохида индивидуал хусусиятлари. Одамнинг ақли унинг ўзининг иродасига бўйсунган, одам иродаси таклиф қилган нарсанигина кўради холос. 3. Театр идоли в) Одамнинг онгига мантиқни бузадиган у ёки бу тушунчалар суқилиб киради, сўзлар предмет ва ходисаларни аслида қандай бўлса шундай акс эттиришмайди, чунки сўзлардан фақат билиш учунгина эмас, балки хақиқатни яшириш учун ҳам фойдаланилади. 4. Жинс идоли г) одам томонидан бошқалардан борлиқнинг қандай тузилганлиги хақида ёлғон тасаввурларни ўзлаштириши. 85) Мутафаккирлар билан уларнинг кашфиётлари ўртасидаги мутаносибликни тикланг: 1 .Авлиё Августин (354-430) 2.Ибн-Син, лат. Авиценна (980-1037) З.Ибн-Рушд, лот. Аверроэс (1126-1198) 4.Ибн Аль - Хайсам, лот. Альгазен (965-1039) а) буюк ўрта осиёлик файласуф-энциклопедист ва табиатшунос, медицина тарихида энг буюк врачлардан бири; психиканинг бош мияга боғлиқлиги хақидаги ғояни илгари сурган; ёш психологияси, эмоционал холатлар психофизиологияси ва бошқа қатор соҳалар муаммоларини текширган; “Тиб илми қонунлари”, “Рух хақида китоблар”, “Одам қувватлари ва уларни билаш хақида қиссалар”, “Рух хақида рисолалар” ва бошқа қатор асарлар муаллифи. б) буюк тадқиқотчи, тиббиёт, физика ва математика билан шуғулланган; психик ҳаёт механизми – кўриш сезгиси концепциясини ишлаб чиққан; биринчи марта психик жараёнлар давомийлигига эътибор қаратган; психологик қарашларни табиий илмий қонунлар (кўриш идрокида оптика) даражасига олиб чиққан; “Оптика хазинаси”нинг муаллифи. в) Рим файласуфи ва илохиётшуноси, рух хақидаги антик тасаввурлардан рух хақидаги ўрта асрлар фанининг христианлик анъаналарига ўтишни анлатувчи таълимот муаллифи; оадм рухининг асоси сифатида иродани тан олувчи влоюнтаризм таълимотининг асосчиси; асосий асарлари “Тавба”, “Художўй шаҳар хақида”. г) таниқли араб мутафаккири, Аристотел таълимотининг “Буюк Шархловчиси”; психофизиолок масалаларни текширган; идрокнинг нерв системаси хусусиятларига боғлиқлигини ўрганган; иккита бир-бирига зид бўлмаган ва аралаштириш мумкин бўлмаган хақиқат (ақлий билиш ва диний билиш) хақидаги таълимотни янгича талқин қилган. 86) “Черков отаси”, “Тавба”нинг муаллифи, ўрта аср психологиясида одам рухини тадқиқ қилишга интроспектив ёндашув асосчиси _____________ 87) Ўрта асрларда илохиётга ва расмий-мантиқий усулларга йўналган тафаккур типи, 88) Фома Аквинскийда рухнинг фаолияти схема кўринишида тасаввур қилинган. Қурилмани тикланг: 1. а) объект образи (сезги ёки тушунча) 2. б) рухнинг ўз-ўзини “ноёб мавжудот” сифатида англаши 3. в) англаш 89) “Оз нарса билан қилиш мумкин бўлган ишни, кўп нарса билан қилиш бефойда”, жумласининг муаллифи.___________________________ 90) Антик давр мактабларини мавжуд бўлган вақти бўйича хронологик тартибда жойлаштиринг: 1 _________________ ____________ а) Эпикур мактаби 2______________________________ б) Пифагор мактаби 3________________ __ в) Милет мактаби 91) Биринчи қадимги грек файласуфи, европа фанининг отаси? 92) Антик файласуф билан у борлиқнинг бирламчи асоси нима, деб ҳисоблагани ўртасидаги алоқани аниқланг: 1) Фалес а) апейрон 2)Анаксимандр б) сув 3)Анаксимен в) олов 4)Гераклит г) хаво 93) Антик фалсафаси ва психологияси хал қилиган асосий масалани айтинг. 94) Мутафаккир билан унинг кашфиёти ўртасидаги мосликни тикланг: 1.Сократ (эрамизгача 470 - 399 йиллар) 2.Аристотель (эрамизгача 384 - 322 йиллар) З.Платон (эрамизгача 427 - 347 йиллар) 4.Эпикур (эрамизгача 341 - 270 йиллар) а) қадимги грек файласуф энциклопедисти, психика хақидаги биринчи тизимли тиълимотни яратувчиси; асосий психологик асари “Рух хақида” трактати; билиш, аффектлар, қобилиятлар, тафаккур, ақл концепцияларини ишлаб чиққан. б) буюк қадимги грек олими, психология ва объектив идеализмнинг асосчиси; рух деганда нафақат идеяни, балки мақсад ва буюмларни ҳам назарда тутган; рухнинг қурилмаси ва иерархиясини ажратган, унинг фаоллиги ва ўлмаслигини асослаб берган; билиш масалаларини текширган; рухнинг ички зиддиятлари хақидаги ғояни шакллантирган. в) эллинизмнинг буюк мутафаккири; 300 дан ортиқ асарлар муаллифи; антик психологиянинг материалистик анъаналарини давом эттирган; билиш, хақиқат ва уларнинг меъёрлари муаммоларини тадқиқ қилган; қадимги ахлоқий-психологик тасаввурларни ривожлантирган. г) таниқли қадимги грек мутафаккири; психологик таълимотда энг муҳими ахлоқий масалалалар ва “ичкарига, ўзига” йўналтирилган, рухнинг қурилмасини ўрганиш тадқиқоти, деб ҳисоблаган; одамнинг фақат рухини билиш мумкин, энг олий неъмат эса – билим, деб тасдиқлаган. 95) Муаллиф билан унинг асари ўртасидаги мутаносибликни белгиланг: 1) Иван Михайлович Сеченов 2) Сергей Леонидович Рубинштейн 3) Владимир Михайлович Бехтерев а) “Умумий психология асослари” б) “Бош мия рефлекслари” в) “Онг ва унинг чегаралари” 96) Қуйидаги психологларни яшаган йиллари бўйича тартибланг: а) Константин Николаевич Корнилов б) Александр Ильич Савенков в) Иван Михайлович Сеченов г) Даниил Борисович Эльконин 97) Психологик мактаблар билан уларнинг вакиллари ўртасидаги мувофиқликни аниқланг: 1) Эдвард Титченер 2) Уильям Джеймс 3) Вольфганг Кёлер а) гештальтпсихология б) структурная школа в) функционализм 98) Муаллиф билан унинг асосий ғояси ўртасидаги мувофиқликни аниқланг: 1) Михаил Яковлевич Басов 2) Алексей Николаевич Леонтьев 3) Сергей Леонидович Рубинштейн а) Фаолият бу – махсус яхлитлик. У ўз таркибига фаолият, ҳаракат, операциялар, психофизиологик функциялар каби бўлакларни бирлаштиради б) Онг бу – ўзаро боғлиқ психик функциялар бўлиб, унинг марказида ирода жойлашган в) “Онг ва фаолият бирлиги” принципи 99) Таълимот билан унинг муаллифи ўртасидаги мувофиқликни ўрнатинг: 1) Иван Петрович Павлов а) “Ҳаёт мазмуни” тушунчаси 2) Беррес Скиннер б) Олий нерв фаолияти таълимоти 3) Виктор Франки в) “Оперант ўрганиш” концепцияси
|
ma'muriyatiga murojaat qiling