23. Филлипс эгри чизиғининг замонавий талқинига кўра, инфляция даражаси қуйидаги билан мусбат боғлиқликка эга:
а) кутилаётган инфляция билан; б) ишсизликнинг табиий даражаси билан;
в) таклиф шоклари билан; г) юқоридакелтирилган барча жавоблар тўғри.
24. Ялпи ички маҳсулотнинг ва баҳолар даражасининг бир вақтда пасайиши классик модел бўйича қуйидагича тушунтирилади:
а) фақат АД эгри чизиғин чапга силжийди; б) фақат АД эгри чизиғи ўнгга силжийди;
в) фақат потенциал ЯИМ даражаси пасаяди; г) AS эгри чизиғи ўнгга силжийди.
25. Баҳо даражаси ўзгармаган ҳолда ЯИМнинг пасайиши классик модел буйича қуйидагича тушунтирилади:
а) потенциал ЯИМ ўзгармагани ҳолда ялпи талаб ўсади;
б) бир вақтнинг ўзида ялпи талаб ва потенциал ЯИМ камаяди;
в) ялпи талаб ўзгармагани ҳолда потенциал ЯИМ ўсади;
г) потенциал ЯИМ пасайгани ҳолда ялпи талаб ўсади.
26. АД эгри чизиғининг чап ва ўнг томонга силжиши баҳолар даражасига таъсир этмайди, агар:
а) бу силжиш A S эгри чизиғининг горизонтал кесимида булса;
б) бу силжиш AS эгри чизиғининг вертикал кесимида бўлса;
в) бу силжиш AS эгри чизиғининг оралиқ кесимида бўлса;
г) иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитида бўлса.
27. Агар баҳо даражаси ошса, ишлаб чиқариш пасаяди, бу ҳолат АД–AS моделида изоҳланади:
а) АД эгри чизиғининг ўнгга силжигани билан;
б) АД эгри чизиғининг чапга силжигани билан;
в) AS эгри чизиғининг чапга силжигани билан;
г) AS эгри чизиғининг ўнгга силжигани билан;
28. AS эгри чизиғи Кейинс кесимида:
а) ижобий эгилишга эга; б) салбий эгилишга эга;
в) вертикал кўринишга эга; г) горизонтал кўринишга эга.
29. Иқтисодиёт ASнинг классик кесимида бўлганда, АД нинг ўсиши қуйидагига олиб келади:
а) баҳоларнинг ўсишига, лекин реал ЯИМ (даражаси) динамикага таьсир қилмайди;
б) ЯИМнинг ўсишига олиб келади, лекин баҳолар даражасига таъсир қилмайди;
в) баҳолар даражаси ва реал ЯИМнинг ўсишига;
г) баҳолар даражасининг пасайишига ва реал ЯИМ ўсишига.
Do'stlaringiz bilan baham: |