Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


-мавзу: ХХ асрнинг иккинчи чорагидаги ижтимоий-сиёсий, адабий ҳаёт. Драмаларнинг оммавий ва бадиий идрок йўсинига таъсири


Download 0.74 Mb.
bet10/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

10-мавзу: ХХ асрнинг иккинчи чорагидаги ижтимоий-сиёсий, адабий ҳаёт. Драмаларнинг оммавий ва бадиий идрок йўсинига таъсири
Режа:

  1. ХХ асрнинг иккинчи чорагидаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт.

  2. 20-40-йиллардаги адабий ҳаёт.

  3. Ушбу даврдаги поэзия, проза, драматургия.

  4. Драмаларнинг оммавий ва бадиий идрок йўсинига таъсири.

Таянч сўз ва иборалар: поэзия, проза, драматургия, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, адабий муҳит, бадиий идрок.
Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. Каримов Н. ва б. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи.. –Т.: 1999.

  2. Миллий уйғониш. Илмий тўплам. ТошДУ, 1993.

  3. Исмоил Тўлак Андижоний. ХХ аср ўзбек адабиёти. Андижон, 1999.

  4. Амир Саййид Олимхон. Бухоро халқининг ҳасари тарихи. –Т.: 1991.

Назорат саволлари:

  1. ХХ асрнинг 20-40 йилларидаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт қандай эди?

  2. 1917 йилдаги октябрь тўнтариши халқ тақдири ва адабиётига қандай салбий таъсир кўрсатди?

  3. Бу давр комфирқа адабиёт соҳасида қандай сиёсат олиб борди?

  4. Бу давр матбуотида қандай мунозара ва баҳслар бўлиб ўтди?

  5. Бу давр романчилиги ҳақида сўзланг.

  6. Бу даврда қандай ҳикоялар яратилди?

  7. Бу давр драматургияси ҳақида нималар биласиз?

Дарснинг мақсади: ХХ асрнинг 20-40 йилларидаги ижтимоий-сиёсий, адабий муҳит ҳақида магистрларга маълумот беринг. Бу давр адабиёти ва унинг намояндалари ижодини таҳлил қилиш.
ХХ асрнинг 20-40-йиллари ижтиомий-сиёсий ва мафкуравий қарашлар даври сифатида ажралиб туради. Россияда 1917 йил февраль, саккиз ой ўтмай октябрь тўнтарилиши бўлиб ўтди. 1-жаҳон урушидан ғоят толиқиб чиқиш, 1916 йилги миллий озодлик қўзғолонининг шафқатсиз бостирилиши, қишлоқларнинг вайрон этилиши, ҳаддан зиёд зулм ва камситилиш халқнинг чоразимга нисбатан чексиз нафратини қўзғатди. Ана шундай шароитда рўй берган февраль тўнтариши Туркистонда кучли акс-садосини берди. Аммо жадидларнинг барча умидлари пучга чиқди. 1924 йилдаги миллий чегараланиш – яхлит Туркистондан парчаланишга мўлжалланган эди. 1926 йилда эса бир йўла икки компания: ер-сув ислоҳоти билан “ҳужум” компанияси ўтказилди. Сўнг Бухоро ва Хива хонликларининг тугатилиши, Шўролар “босмачилик ҳаракати” деб номлаган, аслида миллий озодлик ҳаракатининг қонга ботириб бостирилиши халқ ҳаётига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.
Ўз даврининг онгли зиёлилари бўлган жадидлар атайлиб уюштирилаётган бу “тадбир”ларга бефарқ қараб тура олмадилар. Улар халқнинг кўзини очишга, миллий урф-одатлардан кечмасликка чақирдилар. Пролетар диктатураси ва боьшевиклар партиясининг мудҳиш кирдикорларини фош этишга киришдилар. Шунинг учун шўро ҳукумати уларни жиловлаш, ўз сиёсатига бўйсундириш йўлларини излай бошладилар. РКП (б)нинг 1923-24 йилларда бўлиб ўтган ХI-XII съездларида адабиётнинг вазифалари белгилаб берилди. Сўнгра адабиёт ва санъат партия сиёсатини оғишмай амалга ошириши шарт қилиб қўйилди. 1925 йил 18 июнда “Партиянинг адабиёт соҳасидаги сиёсати тўғрисида”ги махсус қарори қабул қилинди. Бу қарордан кейин пролетар адибларнинг гигемонлиги кучайди. Ёзувчилар ўртасида турли бўлинишлар кучайди. Турли оқимлар юзага келди. “Чиғатой гурунги”, РАППчилар, “Қизил қалам” жамиятлари юзага келди.
РАПП чиларнинг қарашлари С.Хусайннинг “Шарқ ҳақиқати” газетаси 1929 йил 26 апрель сонида эълон қилинган. “Ижодий йўлимиз” мақоласида ўз ифодасини топди: “Эсон афанди шоир ямоқчи эмас, у буйруқни қабул қилмайди, дейиши билан алдашдир. Синфий жамиятда ҳеч ким ўзини худо, ижтимоий таъсирдан ташқари яшовчи қилиб кўрсата олмайди (С.Хусайн. танланган асарлар. Т., 1974. 23-бет).
Ана шундай ички қарама-қаршиликларга қарамай адабиёт янгиланиш йўлидан дадил бораверади. Шунингдек, ижодкорларнинг ғоявий жиҳатдан икки оқимга ажралиб қолганлиги яққол сезилди. Бир томондан Ҳамза бошчилигидаги инқилоб куйчилари – Сўфизода, Ғайратий, Ғ.Ғулом, Ҳ.Олимжон, Уйғун, Боту, Элбек, Айний кабилар, бошқа томондан эса Фитра бошчилигидаги А.Қодирий, Чўлпон, Мунаввар қори, Тавалло, У.Носир кабилар ўзаро ғоявий курашни авж олдирдилар. Ўртада яна бир оқим – Ш.Сулаймон, Ойбек, Ғ.Зафарий ва бошқа “йўловчи” номини олганлар ҳам бор эди.
С.Хусайн ёзади: “Ўзбекистонда пролетар адабиёти йўқ, бинобарин унинг йўловчиси бўлиши мумкин эмас, дейдир Олтой, унинг бундай тушуниши хатодир. Йўловчиларни белгилаганда унинг табақаларга бўлинишини кўзда тутишимиз лозим. Йўловчиларни ажратишда ҳозирга фақат мафкуравий ёндан қараймиз, ҳозирги адабиётимизда ўнг бурилишидаги йўловчи Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпондир. А.Қодирий ўнгчиликдан бирмунча қайтиб келмоқда. Фитрат, Чўлпонлар инқилоб бошида ўта ўнг эдилар. Кейин-кейин миллий бойлар томони енгилиш билан сўниб қолдилар... Шокир Сулаймон, Элбек, Ойбек, Н.Раҳимов сўллашмоқда бўлган йўловчилардир. Булар ичида Шокир Сулаймон мафкуравий ёқдан ўсиб, сўллашиб келмоқда”.
Матбуот саҳифалари ҳам кураш майдонига айлантирилди. Бир томондан “Чўлпоннинг “Бузилган ўлкага” шеъри берилган бўлса, иккинчи томондан Ғайратийнинг “Тузилган ўлкага” шеъри босилди. Фитратнинг “Менинг кечам” шеърига қарши Ботунинг “Менинг кундузим” шеъри босилди.
20-йиллардаги баҳсларда ёш шоир-ёзувчилар атрофида ҳам бўлди. Бироқ бу баҳсларнинг мазмунини Чўлпон, Фитрат, Қодирий сингари улуғ ёзувчилар асарлари ҳамда дунёқараши, мафкура ва маданий меросга муносабати сингари муаммолар ташкил этди. Бу даврдаги баҳслардан бирини Отажон Ҳошим, Жалил Бойбулатов ва Фитрат ўртасидаги мунозарада ҳам кўриш мумкин.
20-йиллар ўзбек адабиётининг асосий ютуғи етук реалистик ҳикоя, қисса, роман, драма намуналари ва янги шеърий шаклларнинг пайдо бўлиши билан ҳам белгиланади.
Чўлпоннинг “Ойдин кечаларда”, “Қор қўйнида лола”, “Нонвой қиз”, Абдулла Қодирийнинг “Улоқда”, “Жинлар базми”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Бошсиз одам” ҳикояларида реалистик фазилатлар намоён бўлди.
20-йилларда нисбатан каммахсул жанр қиссачилик бўлди. Шунга қарамай, Садирддин Айнийнинг “Бухоро жаллодлари”, “Қулбобо” асарлари яратилди.
А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, А.Қаҳҳорнинг “Сароб”, Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романлари 20-30 йиллар ўзбек адабиётининг улкан ҳодисасидир.
Ўзбек адабиётида бу даврда драматик асарларга бой бўлди. Фитратнинг “Ҳинд ихтилочилари”, “Абулфайзхон”, Чўлпоннинг “ёрқиной”, “Ўртоқ Қаршибоев”, Ҳамзанинг “Бурунги сайловлар”, “Жаҳон сермиясининг энг охирги кунлари”, Авлонийнинг “Икки муҳаббат”, “Португалия инқилоби”, Хуршиднинг “ЛАйли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” драмалари яратилди.
Чўлпоннинг 20-йиллар лирикаси ўзбек шеъриятида янги босқични ташкил этади. У ўзбек шеъриятига янги қаҳрамон истиқлол фидойиси образини олиб кирди.
Драмалар бу даврда оммавий ва бадиий идрок йўсинига таъсири катта бўлди.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling