Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


-мавзу: Жадидчилик ва театр. Жадид драмаси ва унинг поэтикаси масалалари


Download 0.74 Mb.
bet9/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

9-мавзу: Жадидчилик ва театр. Жадид драмаси ва унинг поэтикаси масалалари
Режа:

  1. Беҳбудий – ўзбек драматургияси асосчиси.

  2. Авлоний драмалари.

  3. Ҳамзанинг драматургик маҳорати.

  4. Жадид драмаси ва унинг поэтикаси масалалари.

Таянч сўз ва иборалар: драма, театр, труппа, маҳорат, поэтика масалалари, жадид драмаси.
Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. Каримов Н. Маҳмудхўжа Беҳбудий. –Т.: Ўзбекистон, 2011.

  2. Ризаев Ш. Жадид драмаси. –Т.: “Шарқ”, 1997.

  3. Ҳамза Ҳакимзода ижоди проблемалари. – Т.: “Фан”, 1988.

  4. Сотти Ҳусайн. Танланган асарлар. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974.

Назорат саволлари:

  1. Беҳбудийнинг драматургик фаолияти ҳақида сўзланг.

  2. “Падаркуш” драмасининг образлари ҳақида нималар биласиз?

  3. Авлоний комедиялари ҳақида сўзланг.

  4. Ҳамзанинг драматургик маҳорати ҳақида маълумот беринг.

  5. Жадид драматургияси намуналари ҳақида тўхталинг.

  6. Жадид театрига хос хусусиятлар нималарда кўринади?

Дарснинг мақсади: жадид театри, драматургия ҳақида магистрларга маълумот бериш. Жадид драмаси ва унинг поэтикаси масалаларини ёритиш.
Маърифат учун биргина мактаб кифоя қилмасди. Замон ва дунё воқеалари билан танишиб бормоқ, миллат ва Ватаннинг аҳволидан, кундалик ҳаётидан огоҳ бўлмоқ керак эди. Бинобарин, миллат учун шундай ойна керак эдики, унда уч ўз қабоҳатини ҳам, малоҳатини ҳам кўра олсин. Мана шу эҳтиёж ва зарурат Беҳбудийни театр сари бошлади. “Падаркуш” шу тариқа майдонга келди. Бироқ унинг дунё кўриши осон кечмади. 1911 йилда ёзилган “Падаркуш” драмаси 1913 йилдагина босилиб чиқди. Китоб жилдидаги “Бородина жанги ва Русиянинг французлар босқинидан халос бўлишининг юбилей санасига бағишланади” деган ёзув уни чор цензурасидан ўтиб чоп этилишига олиб келди. Пьеса босилиб чиққандан кейин ҳам уни саҳнага қўйиш учун яқин бир йил вақт кетди.
“Падаркуш” – ўзбек драматургиясининг ҳамма якдил эътироф этган биринчи намунасидир. Мутахассислар уни ҳам жанр, ҳам мазмунига кўра янги ўзбек адабиётини бошлаб берган бир асар сифатида баҳолайдилар. Муаллиф “Миллий фожиа” атаган 3 парда 8 манзарали бу драма ҳажман жуда ихчам, мазмунан ниҳоятда содда ва жўн. У жаҳолат ва нодонлик, ўқимаган боланинг бузуқ йўлларга кириб, ўз отасини ўлдиргани ҳақида ҳикоя қилади.
Спектакль ўз жамиятига ўралиб дунёни унутган миллатдошларга чақмоқдек таъсир этди. “Падаркуш” дастлаб Самарқандда 1914 йилда 15 январда саҳнага қўйилди. Тошкентда эса 1914 йилнинг 27 февралда қўйилди. Авлонийнинг “Турон” труппаси ўз фаолиятини Коллизийда шу асар билан бошлади.
“Турон” труппаси 1914-16 йилларда бу спектакль билан бутун Фарғона водийсини айланиб чиқди.
Бу асарнинг ўз даврида адабий ҳаракатчиликка етказган таъсири ҳақида қайдлар кўп. Бунинг далили сифатида Абдулла Қодирийнинг машҳур “1913 йилларда чиққан “Падаркуш” пьесаси таъсирида “Бахтсиз куёв” деган театр китобини ёзиб юборғонимни ўзига ҳам пайқалиб қолдим” деган эътирофини эслаш кифоя.
Драманинг биригна ўзбек эмас, татар, озарбайжон театрчилигига ҳам таъсири ҳақида гапириш мумкин.
Авлоний ўз тузган театр труппаси билан биргаликда “Қотили Карима”, “Уй тарбиясининг бир шакли”, “Хиёнаткор оиласи”, “Бадбахт келин”, “Хўр-хўр”, “Жаҳолат”, “Ўликлар” каби саҳна асарлари татарча, озарбайжончадан таржима қилди. Авлоний “Адвокатлик осонми?”, “Пинак”, “Биз ва сиз”, “Португалия инқилоби” каби драмалар яратди. Драматург “Адвокатлик осонми?” драмаси билан ўзбек драматургиясига янги қаҳрамон олиб кирди. Асар бир пардали комедия бўлиб, асосий қаҳрамони 24 ёшли Туркистонга қайтган. Лекин “Эски ҳаммом, эски тос” эканини, элнинг тошдек қайтганлигини илм ва маданиятдан йироқдалигини кўриб изтироб тортади. Бу элга адвокатлик қилиш, ҳақ-ҳуқуқини танитиш осон эмаслигини кўради.
“Пинак” бир пардали комедия бўлиб, 1915 йил 25 февралда ёзилган. Ушбу асар Туркистон маишатидан олиб ёзилган бўлиб, қаҳрамони 82 ёшли кўкнори Турсун ҳамда унинг ён қўшниси 25 ёшли Толиб Қиморбоздир. Улар ўртасида бўлиб ўтган хангомалар орқали Авлоний илмсизлик Туркистоннинг оғир аҳволи солганлигини кўрсатмоқчи бўлади.
“Биз ва сиз” 4 пардадан иборат фожиа бўлиб, 1923 йил 28 июнда ёзилган. Асарнинг асосий қаҳрамони 25 ёшли Европада ўқиб келган йигит командир. У 10 йил Европада бўлиб, Туркистонга қайтгач, у ерда ҳеч қандай ўзгаришни кўрмайди. Унингча, ўзгариш элнинг кўчасидангина ўтиб, уйнинг ичига асло кирган эмас. Драмада ота-онанинг эскича ярамас одатлардан фориғ этмаслиги унинг уйланиши билан боғлиқ воқеалар орқали реал кўрсатиб борилади. Ёш севишганлар Комил ва Мариям ўзларини ҳалок этадилар.
“Португалия инқилоби” драмаси 5 пардали 10 кўринишли асар бўлиб, 1921 йил январда ёзилган. Воқеалар 1910 йил 4 октябрь куни Португалияда бўлиб ўтади. Шунингдек, Авлонийнинг “Съезд”, “Чўқбўрон” каби драмалари ҳам бор.
Ҳамзанинг илк драмаси “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари” бўлиб, 1915 йилда ёзилган ва 1916 йилда литографияда нашр этилган. Пьесанинг асосий қаҳрамони ўқимишли бойвачча йигит Маҳмудхўжа ҳамда унинг севгилиси камбағал оилада тарбия топган, ўқимишли ақлли қиз Марямхондир. Ўқиб, оқ қорани таниб, янгича фикр қилган Марямхон эски одатларни енгиб ўтишга интилади. Бу ишда ўзига Маҳмудхонни ҳамроҳ бўлар деб билади. Жаҳолат, ярамас одатлар бу орзуларнинг амалга ошишига монелик қилади. марямхон заҳар ичиб, Маҳмудхон ўзини отиб ҳалок этадилар.
“Лошмон фожиаси” трагедиясининг 3-қисми бўлган “Истибдод қурбонлари” фожиаси 1919 йилда ёзилган. 5 пардадан иборат драмада мардикорликка олинган йигитларнинг Сибирдаги ҳаётига бағишланган.
“Бурунги сайловлар” (1926) “Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки яллачилар иши” (1927), “Бурунги қозилар ёки Майсаранинг иши” (1926) драмалари ҳал Ҳамза ижодида алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, “Майсаранинг иши” комедиясидан ташқари “Тошкентга саёҳат” (1917) комедияси, “Мухторият ва овтономия” (1917), “Ким тўғри” (1918), “Туҳматчилар жазоси” (1919) комедиялари ҳам яратди. Ҳамза кулги воситасида давр иллатларини танқид остига олди.
Театрнинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрнини англаган жадид адабиёти вакиллари ўзлари тузган труппалар учун ўзлари асарлар яратдилар. Давр иллатларини, жаҳолат ва илмсизликни Туркистон ҳаётида илдиз отиб бораётганини чуқур англаганлари ҳолда театрдан бу иллатларни ўзларига кўрсатиш учун оина сифатида фойдаланмоқчи бўлдилар. Жадид драматургиясида халқ ҳаётининг муҳим долзарб масалалари содда, таъсирчан образ ва персонажлар воситасида ифодасини топди. Бу борада Беҳбудий, Ҳ.Ҳ.Ниёзий, Фитрат, Чўлпон, Авлоний, Ҳожи Муин, Абдулла Бадрий кабилар етакчилик вазифасини бажардилар.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling