Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи
-мавзу: Тошкент адабий мактаби. Жадид адабиётида лирика
Download 0.74 Mb.
|
jadid adabiyoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхати
- Дарснинг мақсади
- Назорат саволлари
5-мавзу: Тошкент адабий мактаби. Жадид адабиётида лирика.
Режа: Тошкент адабий мактаби ҳақида маълумот. Фазлуллоҳ Алмаий ижоди. Каримбек Комий ижоди. Жадид адабиётида лирика. Адабиётлар рўйхати: Қосимов Б. ва б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: 2004. Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. –Т.: Ўзбекистон, 2008. Дарснинг мақсади: Масгитрларда Тошкент адабий мактабига хос жиҳатлар, унинг намояндалари ижоди ҳақида тасаввур ҳосил қилиш. Тошкент Туркистон генерал губернаторлигини марказий шаҳри бўлганлигидан европалашиш жараёни Бу ерда тезроқ ва сезиларлироқ бўлди. Тошкентда кўпроқ матбаачилик, яъни ноширлик ва газетачилик ривожланди. Таржимачилик, биринчи навбатда, русчадан таржима тараққий топди. Чимкентлик маърифатпарвар Сатторхон Абдуғаффоров (1843-1901) 80-90 йилларда, машҳур Фурқат (1851-1909) 1889-1891 йилларда “Туркистон вилоятининг газетаси”да бевосита ишлаганликлари, ўз ҳаётлари давомида ушбу газета билан ҳамкорликда бўлдилар. Адабиёт ривожланди. Мўминжон Муҳаммаджонов – Тошқин (1883-1964)нинг 40 дан ортиқ шоир ҳақида маълумот берувчи “Тошкентлик ва Тошкентда бўлган ўзбек шоирларининг таржимаи ҳоллари” (1948) асарида юу ҳақда маълумотлар берилган. Адабий-маданий жараён кўпроқ шаҳарнинг “Кўкалдош”, “Бекларбеги”, “Бароқхон”, “Хўжа Ахрор” мадрасаларида кечди. Айниқса, дастлабки иккитасини мавқеи баланд эди. “Кўклдош”да машҳур ҳаттот “Тиғбандий” тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзиб турадиган Шоҳмурод котиб (1850-1922), Қосимхонтўра Музтариб (1858-1944), “Бекларбеги”да “қашшоқ мулла” номи билан танилган Раҳимхўжа Хатмий (1855-1908), ўттиз ёшида “Бароқхон”га мударрис бўлган машҳур Бедилхон Алоуддин Фунуний (1861-1932) каби қаламкашлар атрофида адабий муҳит шаклланди. 1890 йилда Фурқат, 1899 йилда Муқимий “Кўкалдош”да турганлар. Каримбек Комий (1865-1922), Қодирқори Рамзий (1861-1943), Афандихон Махзум Анбарий (1870-1946), Саййид Ҳайбатуллоҳ Хислат (1880-1845), Мулла Қўшоқ Мискин (1880-1937), Сирожиддин Сидқий Хондайлиқий (1884-1934) ижод этдилар. Фазлуллоҳ Алмаий (1851-1891) Х1Х аср ўзбек адабиётини Тошкентда етиштирган таниқли воқеаларидан, шоир, олим ва таржимондир. Эл орасида “Қори Фазлуллоҳ” номи билан машҳур бўлган. У Тошкент шаҳрининг Қўштут маҳалласида туғилган. Отаси Миржалол бўзчилик билан шуғулланган. У дастлаб маҳалладан эски мактабда, сўнг Тошкентда “Мўйи Муборак” мадрасасида, сўнг Бухоро мадрасаларининг бирида ўқиди. Мадрасадан қайтиб келгач, Тошкентдаги Шукурхон мадрасасида мударрислик қилади. Замондошларнинг айбини Фазлуллоҳ тиксўз, тантартмас, кишини юзини кўзига демай айбини очиқ айтувчи киши бўлган. Шу сабабли у амалдорларга ёқмаган. Жумладан, қизиққон Умарбек билан келишолмай мадрасадаги четлатилган. Шундан сўз у асосан ҳаттотлик ва таржимонлик билан рўзғор тебратган. Фазлуллоҳ хат ёзишда “насталиқ”, “хатти нохуний” (тирноқ билан ёзиш) санъатларини эгаллаган хаттот эди. Х1Х асрнинг сўнгида Тошкентда тан олинган 7 бедилхонни бир ана шу қори Фазлуллоҳ эди. Алмаий қатор ҳажвиялар ёзди. “Муйи муборак” мадрасасида ўқиб юрган пайтида ўша атрофда ўтин териб юрган кўкнорини ҳажв қилиб шеър ёзади: Бошига кичик латта чулғаб, Ўлгунча хор-зор кўкнори. Аслидин гарчи ҳар иш келмас, Чўп терарга ярар кўкнори. “Алмаий” (арабча “синчков, зийрак” деган) тахаллуси шоир сифатида танилди. Араб тили грамматикасига оид “Азонул жумуъ” (“Кўплик вазнлари”) номли китоб ёзди. Машҳур ҳинд ёдгорлиги “Калила ва Димна”ни ўзбек тилига таржима қилди. Алмаий 39 ёшида вафот этди. Ҳотиф деган шоир унинг ўлимига бағишлаб марсия ёзди. Уни “Маъданикони” (фазилат кони, илму донишга макон) деб атади. 1965 йилда олим ва мураббий Субитой Долимов унинг шеърларидан айримларини эълон қилди. “Калила ва Димна” таржимасидан парчаларни нашрга тайёрлади. Фазлуллоҳ Алмаий уч тилда баравар ижод эта олган шоир эди. У шеърларини тўплаб девон тузган. Бироқ бу девонни тақдири номаълум. Масалан, унинг “Ҳаёт” радифли шеъри ўз даврида машҳур бўлди. Унга Муқимий мухаммас бағишлаган. Эй, хаёли жоним ичра танда жон янглиғ ҳаёт, Келки сенсиз талх бўлди, жонима тотлиғ ҳаёт. Жадид адабиёти янгиланиш даври адабиётидир. Унда қадим даврлардан келаётган адабий турлар сақланди. Девон адабиётида шеърият (поэзия) асосий ўрин эгаллади. Аруз асосий вазн бўлди. Ғазал, рубоий, туюқ, таърих, муаммо, мухаммас, мусаддас, мусамман ва айниқса, маснавийдан кенг фойдаланилди. Саёҳат хотираларини ифодаловчи саёҳанома жанри майдонга келди. Ишқ мавзуи бу даврда шеъриятнинг марказий мавзуи бўлди. Икки тиллилик (Зуллисонайн) анъана давом этди. Мадраса кўганларнинг деярли ҳаммаси араб ва форс тилларидан хабардор эдилар. Шоирларнинг кўнгилиги ўзбек тили билан бир қаторда тожик тилида ҳам ижод эта оларди. Ҳамда ижодида аруз билан бир қаторда бармоқ, сарбаст шеърлар юзага келди. Ҳамза лирикасининг тилини соддалаштирди, халқ тилига яқинлаштирди. Назорат саволлари: Тошкентда нима учун кўпроқ матбаачилик ривожланди? Адабий-маданий жараён Тошкентда кўпроқ қаерда кечди? Алмаий ижоди ҳақида нима биласиз? Каримбек Камий ижоди ҳақида сўзланг. Тошкент адабий мактабига хос жиҳатлар ҳақида маълумот беринг. 6.Авлоний ижоди ҳақида нималар биласиз? Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling