Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи
Download 0.74 Mb.
|
jadid adabiyoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-мавзу: Жадидчилик ва маориф. Жадид насри, унинг поэтик хусусиятлари Режа
- Таянч сўз ва иборалар
- Назорат саволлари
- Дарснинг мақсади
Назорат саволлари:
Жадидчиликни юзага келтирган омиллар ҳақида нималар биласиз? Жадидчиликнинг асосчиси ким эди? Туркистонда жадидчилик қачон юзага келди? Жадид адабиёти босқичлари ҳақида маълумот беринг. Жадид адабиёти намояндалари ҳақида нималар биласиз? Жадидчилик ва ижтимоий сиёсий ҳаёт ҳақида маълумот беринг. 7-мавзу: Жадидчилик ва маориф. Жадид насри, унинг поэтик хусусиятлари Режа: Гаспиринский ва маориф. Жадид мактаблари учун Туркистонда яратилган дарслик ва қўлланмалар. Жадидларнинг маориф соҳасидаги ислоҳотлари. Жадид насри, унинг поэтик хусусиятлари. Романлардаги ижтимоий ва миллий руҳ тасвири тасвири йўсинлари. Таянч сўз ва иборалар: маориф, қўлланма, дарслик, жадид мактаблари, маориф соҳаси, ислоҳотлар. Тавсия этиладиган адабиётлар: Қосимов Б. Миллий уйғониш. –Т.: Маънавият, 2002. Қосимов Б. Исмоилбек Гаспирали. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992. Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд Ахлоқ. –Т.: 2003. Ҳ.Ҳ.Ниёзий ижоди праблемалари. –Т.: Фан, 1989. Назорат саволлари: Исмоил Гаспиринскийнинг маорифни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти ҳақида маълумот беринг. Гаспиринский дарсликлари ҳақида нималар биласиз? Туркистонда очилган жадид мактаблари ҳақида маълумот беринг. Жадид мактаблари учун яратилган дарслик ва қўлланмалар қайсилар? Жадидларнинг маориф соҳасидаги ислоҳотлари ҳақида маълумот беринг. Жадид мактабларида нима учун аниқ фанларни ўқитишга эътибор берилган? Дарснинг мақсади: Магистрларда жадидларнинг маориф соҳасида олиб борган фаолияти ҳақида маълумот ҳосил қилиш. Исмоилбек Гаспиринский жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси эди. Бу ном юз йиллар муқаддам туркий дунёдаги энг машҳур ном эди. Уни қашқардан Лондонгача, Санкт-Петербургдан Бомбейгача билар эдилар. У вафот этган 1914 йилнинг 11 сентябрида машҳур Наримонов ёзади: “Миллий Исмоилбек каби қаҳрамонларни унутса, ўз ҳаётини барбод этажакдир”. Дарҳақиқат, у тириклигидаёқ миллатнинг отаси, раҳнамоси деган номга сазовор бўлди. Унинг энг катта хизмати Русия сарҳадида яшаб тургач, лекин замонанинг зайли билан бир-биридан узоқ тушган (тўғрироғи, узоқлаштирилган) ва бегоналашишдаги режасига етган туркий халқларни бир-бирига танитди. Беҳбудий сўзлари билан айтганда, “Русиядаги бутун турк-татар халқларини жуда оз тарихий муддатда хайри хушлик йўли билан яхлит бир миллий оилага бирлаштирмоққа нойил бўлди”. Исмоил Гаспиринский Шарқ халқлари маънавий ҳаётида, хусусан, мактаб-маорифда чинакам инқилоб ясаган, “усули жадид” номи билан тарихга кирган “усули савтия”ни бошлаб берди. ХХ аср Шарқининг энг машҳур, энг тараққийпарвар ҳаракатчилигига – жадидчиликка асос солди. У барча туркий халқларни яхлит, ягона миллат деб билди. Уларни ҳам илм-маърифатда, хақ-ҳуқуқда дунёнинг тараққий қилгач миллатлари билан тенг, бақамти кўрмоқни орзу қилди. Бутун ақли вужудини мана шу муқаддас ишга миллатнинг равнақи ва муҳофазаси йўлига сарф этди. Бу замонасининг баланд-пастидан хабардор, тарих ва тақдирини теран англаган, Шарқни ҳам, Ғарбни ҳам баб-баравар билган ва кўрган бир кишининг аниқ ва режаси ҳатти-ҳаракати эди. Аммо бу ҳаракатларида шаккоклик ва кофирпарастлик деб баҳоланди. Душманлари эса сиёсий айб қўйдилар. Туркий қавмларни Русия давлатига қарши бирлаштиришда, ягона турк-татар мамлакати тузишда уринишида айбладилар. Шу тариқа Гаспиринский ХХ асрнинг 80-йилларида авлодлари қайта бошлади. Исмоил Гаспиринский анъанавий таҳсилнинг замондан орқада қолганини, шу туфайли мусулмонларимиз жаҳон тараққиётидан четга сурилиб чиқаётганини кўрди. Шу боис Малюткин империясидаги ўқитиш усулини, Сарбоннада кўрганларини мусулмон мактабларига кўчирмоқчи бўлди. Ҳар бир мактаб, мадраса ўз низом дастураги эга бўлмоғи лозим. Диний билимлар қаторида дунёвий фанлар ҳам кенг ўқитилиши керак. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони шундаки, ўқишни назарий қилиш шакллари, билимни баҳолаш мезонлари бўлиши лозим. Исмоилбекнинг “Маданияти исломия” китобида маданият ҳеч қачон ёлғиз бир миллатга ёхуд мамлакатга тегишли бўлиб қолмайди деб ёзади. Бир вақтлар Европа ундан бебаҳра қилган эди, ҳозирда у Осиёдан ўсиб кетди, дейди Гаспиринский. Замонда Европа кийим нималигини билмай, мол терисига ўралиб юрган пайтларда Осиё пахта-ипак матоларини танлаб қўёярди. Ҳозирда осиёлик от-эшак, қайиқ билан ўн кунда юрадиган йўлни Европа темир йўл ё параходда бир кунда босиб ўтади. Бу маданият даражасининг самараси. Унингча: Исмоил маданияти биргина араб маданиятидан иборат эмаслиги ҳақидаги Европада тарқалган фикрларга қўшилади. Чунки ислом маданиятини ёлғиз араблар яратмадилар. Унда турк, форс, ҳинд ва бошқа қабилаларнинг ҳам улуши бор. Ислом маданияти антик ва ҳозирги Европа маданияти билан боғлиқдир. Гаспиринский Европа маданияти Миср-Юнон маданиятининг бевосита давомчисидир деган фикрларига қарши чиқади. Унингча Юнон маданиятининг охири ила Европа маданиятининг бошига қадар кечган минг йиллик олам маданиятисиз қолган экан. Юнон маданияти Европадан олдин ислом дунёсига ёйилган ва мусулмонлар уни тараққий қилдириб, нуқсонларини озайтириб Европага топширдилар. Аристотель, платон каби ўнлаб машҳур юнон олимлари асарларини Европага танитганлар мусулмонлар бўлдилар. “Қуръони карим”да “илм” сўзи 756 жойда учрайди. 20 дан ортиқ ўринда тинчликни муҳофаза қилиш таъкидланади. Халқнинг маърифатида, ахлоқида ислом динининг ўрни беқиёсдир. Гаспиринский ўз мактабида бунга эътибор берди. Маърифатни тил эмас, билим беради. Шунингдек, Гаспиринский “Таржимон” газетасининг 1908 йил 13 сонида босилган “Тил ва масъулият” мақоласида “Миллатнинг икки асоси бор: тил бирлиги, дин бирлиги. Миллатнинг ўзлигини йўқотиш учун шуларнинг биттасини бузилиши кифоя” дейди. Шунингдек, рус-тузем мактабларини очиш билан, рус тилини ўргатиш билан киши билимли бўлиб қолмайди, билган дунёвий билимларни кучайтириш керак дейди муаллиф. 1884 йилда Гаспиринский 12 болани янгича “усули жадид” билан ўқитишга киришади. Ва 40 кунда уларнинг бурро саводини чиқаради. Имтиҳон қилиб, болаларнинг ота-оналарини таклиф қилади. Ҳамма бир овоздан бу усулнинг беқиёс имкониятларини эътироф этади. Хуллас, Исмоилбек 2 йилда эски мактабда 5 йилда оладиган таҳлилни ўргатишга муваффақ бўлади. Сўнг улар учун “Хўжаи сибиён” (“Болалар муаллими”) номли биринчи дарсликни тузади. Дарслик 4 қисмдан иборат бўлиб, унинг 1-қисмида “Алифбо”га 27 дарс ажратилади. Қолган қисмларда турли фойдали маслаҳатлар ва ҳикоятлар берилган. Улар орасида “Икки улуғ шоир” сарлавҳаси остида А.С.Пушкин ва Алишер Навоий ҳақида маълумотлар берилган. Гаспиринскийнинг 1898 йилда босилган “Раҳбари муаллими ёки муаллимларга йўлдош” китобида ушбу мактабларнинг “намунали плани”лаги “намунали дарс жадвали”гача берилган. Чунончи, мактабнинг панжарасидан китоб ҳужрасигача, ўқувчиларнинг устки кийими бошларини ечиб киритадиган бўлмаган муаллим курсисининг қаерда туришигача чизиб кўрсатилган. 30 ўқувчилик хонанинг эни, бўйи, баландлиги қанча бўлишигача бор. “Хўжаи Сибиён” 1910 йилда нашр қилинди. Кейинчалик бу дарслар таъсирида Туркистонда ҳам дарсликлар тузилди. “Устози аввал” (Саидрасул Азизий, 1901), “Адиби аввал” (Мунавварқори, 1907), “Биринчи муаллим” (Абдулла Авлоний, 1910) кабилар майдонга келди. “Устози аввал” 1917 йилгача 17 марта босилди. Чор ҳукумати ўзининг миллий сиёсатида инглиз мустамлакачиларининг Ҳиндистонда олиб борган зўравонлик сиёсатидан ўрнак олиб, маҳаллий аҳолини маориф ва маданият соҳасидаги интилишларини тўхтатиб, раҳна солиб келди. Туркистонга 1916 йилдаги қўзғолондан кейин генерал-губернатор бўлиб келган И.А.Курапаткин ўз кундаликларида: “Биз ерли аҳолини 50 йил мобайнида тараққиётдан, мактабдан, рус ҳаётидан четда тутиб келдик” дея ғурур билан ёзган эди. Рус композиторлари мактаб-маориф соҳасида “сонини ўзидан чиқариш” иборасига амал қилиб рус-тузем мактабларига маҳаллий болаларни қабул қилганлар. Туркистонда 1916 йилга келиб бундай мактаблар сони 212 тага етди. Аксинча, ўлкадаги эски мактаблар иложи борича қаровсиз ҳолга келтирилди. Улар тақиқланди, камситилди, камайтирилди. Академик Қори Ниёзий ўз эсдаликларида ёзишича, машҳур педагог А.В.Яхонтов Марғилон мадрасаларини текшириб, уларнинг оғир ахволи тўғрисида Фарғона генерал-губернатори Ивановга (1901-1904 йиллар генерал-губернатор бўлган) ахборот ёзиб беради ва бу ҳолни зудлик билан ўнглаш кераклигини айтади. Генерал-губернатор эса Яхонтовни ҳузурига чорлаб, уни қаттиқ қойийди ва олимнинг эътиборини ўлкада аҳвол “шундай бўлиши лозимлигига, чунки бу император ҳазратларининг сиёсатига мувофиқ эканлигига” қаратади. М.Муратов деган рус сиёсатчиси эса тўғридан-тўғри “Мусулмонларимиз маорифи учун асос қилиб олиш шарт бўлган биринчи бош принцип руслаштириш, иккинчи принцип – исломни бузиш” дея йўл-йўриқ берган. Жадидлар ўзлари очган мактабларда диний билим билан бир қаторда дунёвий фанларни ўқитишни ҳам йўлга қўйдилар, рус ва бошқа чет тилларни ўрганишга эътибор бердилар. Ўзлари чет элларга боришиб, ўқитиш – ўқишнинг янгича усулларини ўрганиб келдилар, мактаблар учун китоблар, қўлланмалар олиб қайтдилар. Жадид педагоглари ўзлари дарсликлар яратиб, нашр эттирдилар. Жадидларнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари, албатта рус композиторларига ёқмади. Улар қадимларга қарши қайрадилар. Қадимлар уларни кофирлар деб эълон қилдилар. Жадидлар ўзлари очган мактабларда фақат тез савод чиқаришини эмас, айни пайтда кенг маънодаги маърифатни, тараққиётни ҳам назарда тутганлар. Шу маънода жадидчилик ҳаракатининг биргина маърифатпарварлик фаолияти билан яеклаб қўйиш мумкин эмас. Бинобарин, жадидлар мактаб ва мадрасаларда ислоҳ ўтказишдан аста-секин ошкора маънода фаолият кўрсатишга киришдилар. Ҳаётни, турмушни янгилаш бунинг учун истибдод занжирларидан холис бўлиш масаласини кўтариб чиқа бошладилар. Зеро мустақил бўлмай туриб ҳаётни янгилаш, ўзгартириш мумкин эмас. Жадид адабиётида том маънодаги наср ривожланди. ХХ асрнинг 10-йилларида қатор ҳикоялар яратилди. Роман яратишга уринишлар бўлди. Ҳамза гарчанд талабга тўла жавоб бермаса ҳам “Янги саодат” номли миллий романни яратди. Фитрат, Чўлпон, Қодирий кабилар қатор ҳикоялар яратдилар. Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романлари яратилди. Уларда миллий руҳ тасвири ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушбу романлар ХХ аср ўзбек романчилиги учун пойдевор вазифасини бажарди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling