Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


Download 0.74 Mb.
bet1/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
jadid adabiyoti


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ЖАДИД АДАБИЁТИ ТАРИХИ
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ



ФАРҒОНА - 2017
1-Мавзу: Кириш. Жадид адабиёти тарихининг илк босқичи. Адабий мактаблар ва уларнинг ўлка ҳаётидаги ўрни.
Режа:
1. Кириш. ХХ аср 1-чорагидаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт.
2. Жадид адабиёти манбалари ва юзага келиши.
3. Чор Россияси истилоси ва жадидчилик.
4. Адабий мактаблар ва уларнинг ўлка ҳаётидаги ўрни.
Таянч иборалар: жадидчилик, адабиёт, мустамлакачилик сиёсати, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, шеърият ва проза.
Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. Қосимов Б. ва б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: Маъна, 2004.

  2. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти масалалари. – Т.: Универ, 1998.

  3. Зиёев Н. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Т.: Шарқ, 1998.

Назорат саволлари:

  1. “Жадид” сўзининг луғавий маъноси нима?

  2. Жадидларнинг мустақиллик учун олиб борган курашлари қандай йўллар асосида ташкил этилди?

  3. Жадидларнинг босиб ўтган йўлини қандай босқичларга бўлиш мумкин?

  4. Чор Россияси Туркистонни қачондан бошлаб истило қилишга киришди?

  5. Жадид адабиётининг ўзига хосликлари нималарда кўринади?

  6. Жадид адабиёти тарихининг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзланг.

Дарснинг мақсади: Магистрларда жадид адабиёти тарихининг илк босқичи бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш, ушбу адабиётнинг мустақиллик мафкурасини сингдиришдаги аҳамияти ҳақида тушунча бериш.
Жадидчилик Туркистонда Х1Х асрнинг охирида майдонга келди, ХХ аср бошларида шаклланди. 1917 йили большевиклар тўнтаришидан кейин ҳам социалистик диктатура ўрнатилгунга қадар ўз мавқеи ва йўналишини сақлаб қола олган ижтимоий ҳаракатдир. У ижтимоий турмушнибарча жабҳаларини қамраб олган эди. Муболағасиз айтиш мумкинки, мазкур даврда юзага чиққан на сиёсий, на маданий бирор ҳодиса йўқки, унинг эътибор ва таъсир доирасидан четда қолган бўлсин. Жадидлар сиёсий ишлар – ҳақ-ҳуқуқ, миллий давлат, ҳокимият масалалари билан мунтазам шуғулландилар. Айни пайтда, мактаб-маориф ислоҳ қилиш бошланди. Миллий матбуот йўлга қўйилди. Театр пайдо бўлди. Янги адабиёт шаклланди, бир сўз билан айтганда янги тафаккур майдони келди. Бу миллатнинг ўзлигини англаш ва мустақиллик мафкура эди. Бу, шубҳасиз, миллатни кейинги 3-4 асрлик тарихий тараққиётида мисли кўрилмаган ҳол эди. Унниг ҳаётда узоқ турғунликдан кейин янги босқич бошланишига далолат эди.
“Жадидчилик”нинг асосида “жадид” сўзи ётади. “Жадид”нинг маъноси “янги” демакдир. У шунчаки “янги” ё бўлган “янгилик тарафдори” эмас, балки “янги тафаккур”, “янги инсон”, “янги авлод” сингари кенг маънолар ўзида мужассам этган.
Истилонинг кириб келиши Исмоилбек Гаспирали очган янги мактаб билан боғлиқ. У ёзади: “... 1884 санаси Боғчасаройда бир мактабга “усули жадид”а қўймиш эдим”. (И.Гаспиринский. Раҳбари муслими ёки муаллимлари йўлдош Симфереполь, 1898 й). Айрим маълумотларга қараганда Гаспирали 9 болани ўқитиб, 40 кунда саводини чиқарган. Ўқувчилар 6 ойда ота-оналар ва жамиятчилик ҳузурида муваффақият билан имтиҳон топширдилар.
Жадидчилик ижтимоий, сиёсий, маърифий ҳаракат Туркистондаги жадидчилик Х1Х асрнинг 80 йилларида Русия мусулмонлари, хусусан Кавказ ва волга бўйида ёйилган шу номда тараққийпарварлик ҳаракатини бевосита таъсири ва самарали сифатида дунёга келди. Бунда Исмоилбек Гаспирали “Таржимон” газетаси (1883) ва у асос солган “усули жадид” (“усули савтия”) мактаби (1884) ҳал қилувчи роль ўйнади.
“Жадид” атамаси Туркияда ХХ аср бошидаги адабиётга, унинг ҳам биргина йўналиши нисбатан ишлатилади. Масалан, Туркияда 1839 йилдаги машҳур Мустафо Рашид Пошшо томонидан ёзилиб, Гулхона майдонида эълон этилган ва тарихга “Гулхонаи хатто Ҳумоюн” номи билан кириб, “Танзимат”ни бошлаб берган давр ҳам янгиланиш жадидликдир. Жадидларда фикр ва ғоя қаршилиги ғоят кучли анъанавий ўзбек адабиётини шаклланиши бошида турган Муқимий ва Фурқат, улар 30-йилларда жадид адабиёти вакиллари сифатида кўрсатилган.
Муқимий ўз ҳажвий асарларида савдо санъатнинг, яъни капиталистик турмуш тарзининг миллий ахлоқсизни бузаётганлигини танқид қилади. фурқат эса унинг ҳаётимизга кириб келаётганлигини мадҳ этади. Бир тасдиқ, иккинчиси инкор йўлидан боради. Ёки Дукчи Эшонни олинг. У кун, зўрлик билан мустақилликка эришиш тарафдори. У ҳам жадид: дин ислоҳотчиси, сиёсий курашчи. Жуда кўп жадидлар уни рад этдилар. Бир қатор жадидларимиз онгли суратда шўролар билан ҳамкорлик қилдилар, комунист бўлдилар. Бу билан ҳам ҳисоблашмоқ керак. Бу ҳам, айниқса, мустақиллик учун олиб борилган курашида яққол кўринди. Бу борада3 йўлни кузатиш мумкин.

  1. Русияга тобеликдан зўрлик билан қутилиш, куч билан истиқлол олиш (Дукчи Эшон қўзғолони, 1916 йил мардикорлик ҳаракати, босмачилик).

  2. Мурссе йўли. Руслар ёрдамида маърифатга эришиш. Маърифат масаласида ҳақ-ҳуқуқ олиш, миллий хусусиятларни тиклаш (И.Гаспирали, М.Беҳбудий).

  3. Ҳамкорлик йўли. Чор маъмурлари, сўнг эса Шўро ҳукумати билан бирга уларнинг дастурларида қатнашиш ва имкон бўлиши билан мустақилликни қўлга киритиш. Бунинг учун маълум тайёргарлик кўриб бориши (Мунавварқори, Ҳамза, Авлоний).

Биздаги жадидчилик Кавказ, Волгабўйи, Туркиядаги жадидчиликка нисбатан анъаналарга кўпроқ боғланиб қолган, улуғ оврупа ижтимоий-маданий жараёнига тортилиш даражаси қийинроқ кечган жадидчилик. Бизда ҳар бир янгиликни кириб келиш жараёни ғоят оғир кечган.
“Жадид” атамасининг Туркистонда илк марта ким томонидан қачон ва қаерда қўлланганини аниқ белгилаш қийин. “Жадид” атамаси Туркия туркларида илк марта Султон III Салим ҳукмронлиги (1782-1802) даврида пайдо бўлди. Австрияга элчи қилиб юборилган Абубакир Ратиб афанди шоҳга ёзган билдирувларида у ерда кўрган идора тизимини “Низоми жадид” деб тушунтиради. 1789 йилги француз инқилобидан кейин қурилган янги тизимни эса “Франси низоми жадиди” дейила бошланди. Шу йиллари “Низоми жадид” тор маънода аскарий тизимни оврупалаштиришни, кенг маънода илм-фан, маориф, саноат ва қишлоқ хўжалигини замонавийлаштиришни кўзда тутади.
Жадид ва қадим ибораси кейинги асрларда майдонга келган бўлса-да, у моҳиятан эскилик ва янгилик, тараққиёт ва турғунлик ўртасидаги эски курашдир. “Юнон қадимгилари икки минг неча йил ??? муқаддам Суҳробни жадидчилик қабоҳати билан айблаб, қатл эттирдилар деб ёзади Исмоилбек”. “Қадимги жадидчилик” (“Таржимон”, 1909 йил 19-сон) мақоласида. “Жадид” атамаси гарчи Исмоилбек томонидан 1884 йилдан истеъмолга киритилган ва “Таржимон” газетаси орқали Шарқу Ғарбнинг жуда кўп ўлкаларига ёйила бошлаган бўлса-да, бизга, асосан, 90-йилларда кириб келди.
1891 йилда Русия ички ишлар вазирлигининг махсус ишлар билан шуғулланувчи Ванкевич деган ходими Қиримга бориб, Гаспиринский мактабини текшириб келган. Шу муносабат билан машҳур ислоҳотчи Қиримдаги мусулмон мактабларини ислоҳ қилиш заруратини ва бу ислоҳотнинг мазмун-мундарижасини асослаб кўрсатиб ҳужжат тайёрлаган эди.
Расмий мурожаатдан натижа чиқмагач, Исмоилбекни ўзи Туркистонга отланди. Тошкент, Самарқанд, Бухорода бўлди. Унинг ташаббуси билан ушбу шахарларда, сўнгра Фарғона водийсида “усули жадид” мактаблари ташкил топди.
Жадидчилик босиб ўтган йўлни шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:

    1. 1900-1925;

    2. 1925-1938;

    3. 1938-1956;

    4. 1956-1985;

    5. 1985-1991;

    6. 1991 йилдан кейинги давр.

1900-1925 йиллар “жадидчилик” тушунчасининг пайдо бўлиши ва ўз даврининг энг пешқадам ҳодисаси сифатида баҳоланган давридир. 20-йилларнинг бошига қадар жадид ва жадидчилик, унинг вакиллари атрофидаги фикрлар йўл-йўлакай, турли воқеа ва муносабатлари билан билдирилгани бўлиб, махсус тадқиқотлар кўзга ташланмайди. С.Айнийнинг 1920 йилда эълон қилинган “Бухоро инқилоби тарихий материаллар”, Ф.Хўжаевнинг “Бухоро инқилоби тарихига доир” (1926) китоблари бу борадаги дастлабки ишлари эди. Ҳар икки муаллиф жадидчилик замонанинг энг муҳим ҳодисаси сифатида баҳолаган эдилар. Бироқ 20-йилларнинг иккинчи ярмидан шароит ўзгарди. Аслида бу сон олдин – 1923 йилдан бошланган эди. 1923 йилда БХР раҳбариятидаги ўзгаришлар, беш кишини, хусусан Абдурауф Фитрат ва Ота Хўжаевларнинг ишдан олиниб, Бухородан бадарға қилинишини эслайлик. Узоқ давом этган фуқаролар уруши, қишлоқ хўжалигининг издан чиқиши мамлакатнинг ҳалокат ёқасига келтириб қўйди. Сталин айбдорни қидиришга тушиб кетди. Айни пайтда партия фаолияти ҳақидаги ҳар қандай танқидий гап унга ҳужум сифатида қабул қилинди. Партияда эса бўлиниш кучайди. Шу йил октябрда Трацентнинг қатор эътирофлари ифодаланган хати, изма-из 46 лар аризаси Мирзақўмга келиб тушди. РКП (б) МҚнинг кенгайтирилган Пленуми чақирилди. Баҳолар 1924 йил январда ХIII партконференцияда сталинчиликка дастлабки ғалаба билан якун топди. Бутун мамлакатда душман излаш бошланди.
Акмал Икромов ЎзЛКСМ МКнинг 1926 йил 13 май II Пленумдаги нутқида шундай дейди:
“Жадидизм идеологияси савдо буржуазияси идеологиясидир. Унинг бизга ҳеч бир даҳли йўқ. Негаки, у Октябрнинг бир томонида, биз эса, иккинчи томонида турамиз”. Шу йили А.Қодирий партия – давлат арбобларини обрўсизлантиришда айбланиб қамққа олинди. “Иноғомовчилик”, “Қосимовчилик” номлари билан тарихга кирган, зиёлиларни йўқотишга қаратилган суд жараёнлари бошланди. 1929 йилда “Мунавварқори ва унинг тўдаси” қамоққа олинди, тергов ишлари бошланди. 1931 йил 25 апрелда ОГПУнинг қарори билан 56 киши судга тортилди. 18 киши отувга ҳукм қилинди. 1973 йилда оммавий қатағонлар бошланди. Шу тариқа Шўро ҳукуматининг жадидчилик мафкурасига кириш 20-йилларни иккинчи ярмидан бошлаган кураш ушбу мафкурани орадан кўтариш билан чекланмай, унинг вакилларини жисман йўқ этишгача бориб етди. Табиийки, мазкур сиёсий муҳит жадидшуносликнинг руҳи ва йўналишини белгилаб берди. Жадидлар ва уларнинг ижтимоий-сиёсий, адабий-маданий фаолияти асосан айб қидириш, танқид ва қоралаш объекти бўлиб хизмат қилди. Буларнинг ҳаракатчанлари Олим Шарафиддиновнинг Чўлпон, Ж.Бойбўлатовнинг Фитрат, Сотти Ҳусайиннинг “Ўткан кунлар” ҳақидаги мақолалари эди. Бадиий адабиётда эса жадидларнинг меҳнаткаш халқ манфаатига қарама-қарши қилиб қўйилган душман образлари яратилди. Жадидчиликка махсус тадқиқ қилган З.Ш.Ражабовнинг “Туркистонда жадидчилик” диссертацияси (1937) ҳам давр руҳида эди.
1938-1956 йилларда жадидчилик ва унинг вакиллари авлодлари қалбидан тамом сиқиб чиқарилди. Масалан, 1956 йилда ХХ аср беш адабиёти 4 ижодкордан таркиб топган. Ҳамза, Айний, Завқий, Аваз. Ҳамза – мутаасиблар томонидан ўлдирилганлиги учун. Айний Амир Саид Олимхон, Аваз Исфандиёрхоннинг, Завқий Эргаш қўрбошини калтагини егани учун.
КПССнинг ХХ съезд (1956) Сталин қатағонларини юмшатди. “Халқ душмани” сифатида қатл этилган зиёлиларимизни бир қисми оқланди. Лекин тарихга “илмилиқ давр” номи билан кирган. “Хрушчев даври” узоқ давом этмади. 60-йилларни охири, 70-йилларнинг бошларидан эса яна ҳамма нарса эски ўзанини қайта бошлади.
1985 йилдан белгиланган демократия ва ошкоралик жадидчиликни илмий асосларда ва режали ўрганишга имконият туғдирди. Қатор илмий анжуманлар бўлиб ўтди.
Туркистон жадидчилиги хорижда ҳам ўрганилмоқда. Нью Орлеан университети профессори Лаззери, француз А.Беннингсон, Америкали Э.Олберт, немис И.Балдауф, япон Х.Коматсу бу борада самарали ишламоқда.
Адабий ҳаракатчилик Х1Х аср охири ХХ аср бошларида кўпроқ Қўқон, Хива, Самарқанд, Бухорода ривож топди. Бироқ Тошкент ҳам янги пойтахт сифатида тез юксалиб, адабий-маданий марказга айлана бошлади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling