Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи
-мавзу: ХХ аср бошларидаги тарихий шароит ва жадидчилик. Жадид шеъриятида поэтик тафаккур тадрижи
Download 0.74 Mb.
|
jadid adabiyoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхати
- Дарснинг мақсади
6-мавзу: ХХ аср бошларидаги тарихий шароит ва жадидчилик. Жадид шеъриятида поэтик тафаккур тадрижи.
Режа: 1. ХХ аср бошларидаги тарихий шароит ва миллий уйғониш характерлари. 2. Жадид адабиётининг юзага келиши. 3. Х1Х аср охири ХХ аср бошларидаги адабий ҳаёт. 4. Жадид шеъриятида поэтик тафаккур тадрижи. Адабиётлар рўйхати: Мирзаев С. ХХ аср ўзбек адабиёти. –Т.: Янги аср авлоди. 2005. Хўжаев М. Шермуҳаммадбек қурбони. –Т.: Шарқ, 2008. Иброҳим Карим. Мадаминбек. –Т.: Шарқ, 2000. Дарснинг мақсади: Магистрларга ХХ аср бошларидаги тарихий шароит ва жадидчиликнинг юзага келиши ҳақида билим ва кўникмалар ҳосил қилинди. Жадидлар Х1Х асрнинг охири ХХ аср бошларида майдонга чиқдилар. Уларнинг тарих саҳнасида пайдо бўлишларида икки омил – тарихий-ижтимоий шароит ва даврнинг янги ғояларини олға сурган газеталар билан бирга учинчи омил – Муқимий ва Фурқатлар бошлаб берган ўзбек маърифатпарвари адабиётга ҳам муҳим рол ўйнади. Жадидлар пайдо бўлган илк кунлардан бошлаб улар ҳам чор ҳокимияти, ҳам маҳаллий ҳукмдорларнинг қаршиликларига дуч келадилар. Жадидчилик Х1Х аср охири ХХ аср бошларида Туркистонда ҳукм сурган фавқулодда қалоқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий шароитда яшаган халқларни маърифатлаштириш, жамият ҳаётида ижтимоий ва маданий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда пировардида эрк ва ҳуррият ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадини ўз олдига қўйган ҳаракат сифатида тарихий вазият тақозоси билан юзага келди. Бу ҳаракат ўзининг шаклланиш йўлини босиб ўтар экан аср бошларидан 1917 йил февраль инқилобига қадар бўлган биринчи босқичда нафақат маърифий, балки ижтимоий ҳаракат сифатида ҳам узил-кесил расмийлашди. Ўз олдиларига Туркистон халқларининг тақдири учун муҳим аҳамиятга молик вазифани қўйган жадидлар 1906 йил январида Петербургда бўлиб ўтган умумрусия мусулмонлари қурултойига ўз вакилларини яширинча юбориб, Россия тасарруфида яшаган бошқа мусулмон халқлари ва уларнинг пешқадам арбоблари билан алоқа ўрнатмоқчи бўлганлар. Бу вақтда ўзбек жадидлари, Қозон татарлари каби ҳар томонлама шаклланган миллий дастурларига эга бўлган. Лекин яқин келажакда рус истибдодга жиддий зарба бериш учун тайёргарлик кўра бошлаган эдилар. Аммо уларнинг бу ниятларидан хабардор бўлган большевиклар Осипов қўзғолонидан кейин кўплаб жадидларни қириб ташладилар. Ўз мустабид давлатининг дешмани деб билган. Бухоро амири ҳам жадидларни йўқотишда большевиклардаги заррача орқада қолмади. Жадидчилик, шунчаки бир маърифий, маданий-оқартув ҳаракатигина эмас эди. Аср бошидан воқеалар, рус-япон урушидаги мағлубият Русияни буҳронга олиб келди. Ички миллий низолар, норозиликлар кучая бошлади. Туркистонда аста-секин уйғониш бошланди. Русияда, хусусан Кавказ, волгабўйида яшовчи туркий миллатлар билан яқинлашишга, ҳамкорликка интилиш кучайди. Янги ғоялар кириб кела бошлади. Исломчилик (панисломизм), туркчилик (пантуркизм) шундайлардан эди. Бу ғоялар Х1Х асрнинг ўрталарида Усмонали давлатларда пайдо бўлди. Дастлаб, “усмончилик” ўртага қўйилди. 1698-99 йили Усмонли давлати бирваракайига тўрт давлат – Австрия, Венеция, польша, Русия билан урушга кирди ва енгилди. Бу усмонли салтанати таназзулини бошланиши эди. Идора усулида ўзгаришлар қилиш керак эди. Йилдан йилга тараққий топиб, ҳарбий-иқтисодий қудрати ошиб бораётган Оврупадан ниманидир олиш керак эди. Бу фикр 1789 йили тахтга чиққан 3-Салимда кўзга ташланди. У “Низоми жадид” тузиб, қўшин ва идорани янгилашга киришди. Жадидчиликнинг руҳи ва мазмунини ўзида бекаму-кўст намоён этган жадид адабиёти миллий онг ва сезим тараққиётида беқиёс рол ўйнайди. Бу адабиётнинг илк намуналари бадииятига кўра у қадар юксак эмас, ғоялар яйроқ берилади. Яланғоч даъват ва чақириқлар, шиорбозлик кўзга ташланади. Жадид адабиёти 10-йилларнинг охири, 20-йилларнинг бошидагина ҳар жиҳатидан тўлақонли адабиётга айланди. Жадид адабиётининг биринчи босқичи – 1905-1917 йиллар адабиётида Туркистон жадидчилигининг қуйидаги хусусиятлари ўз ифодасини топди: Маърифатга мақсад эмас, восита сифатида қараш. Эрксизликни, мустамлака идора усулини англаш, унинг сабабларини ва ундан қутилиш йўлларини излаш. Туркистондаги жадидлар 1914 йилда бошланган Биринчи жаҳон урушининг империалистик моҳиятини англаб етдилар. Бу мавзу жадид адабиётида ифодасини топди. Урушни инкор этиш, уни инсонлар бошига ёғилган бало-офат шаклида ҳис қилиш ва уни адабиётга олиб кириш Русияни “рус бўлмаган” халқлари адабиётида 1914 йилнинг охири 1915 йилнинг аввалидан бошланган эди. Уруш чор самодержавиясини таназзулини очиқ-ошкор қилади, ижтимоий зиддиятларни кескинлаштириб юборди. 1916 йил мамлакатда ижтимоий норозилик бошлади. Унинг устига ўша йили ҳосилдорлик битмади. Озиқ-овқат танқислиги, қаҳатчилик нафақат Россияда, балки Туркистонда юз берди. 1916 йилнинг 25 июнида 2-Николай “Империядаги ғайрирус аҳолининг эркакларини ҳаракатдаги армия турган районларда мудофаа иншоотларини ва ҳарбий алоқа йўлларини қуриш ишларига, худди шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга сафарбар қилиш тўғрисида фармон берди. Туркистондаги 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган 250 минг киши мардикорликка олинадиган бўлди. Ўлкада қўзғолонлар бошланди. Чор ҳукумат ён беришга мажбур бўлди. Ўлка аҳволини текшириш учун А.Ф.Керенский иштирокидаги комиссия юборилди. Туркистонни яхши билган А.Н.Курапаткин генерал-губернатор қилиб тайинланди. 1916 йил воқеалари бадиий адабиётда кенг ифодасини топди. Ҳамзанинг “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар мажмуаси”нинг 7-бўлими, Муҳиддин Иброҳимов тузган “Лошмон” (Наманган, 1916), Авлонийнинг “Мардикорлар ашувласи” (Т., 1917), Акбарий Тошкандийнинг “Ватанга хизмати” (Т., 1917), Сидқийнинг “Работчилар намойиши” (Т., 1917), “Работчилар келиши” (Т., 1917), Мулла Муртазо бин Исмоилжоннинг “ватан хизмати” (Т., 1917) каби тўпламлари яратилди. Мулла Муртазо бин Исмоилжон ёзади: Милдир-милдир сув оқар, сув тагида қум оқар, Хизматга кетганларнинг онасини ким боқар? Жадид шеърияти миллий поэзиямизнинг ўзига хос босқичи вазифасини ўтади. Жадид шеъриятининг мавзу кўлами кенгайди. Унда реалистик тасвир кучайди. Шеъриятда жамият ҳаёти акс этди. Вазн жиҳатдан бойиди. Жанр жиҳатдан бойиб кенгайди. Образлар олами реаллашди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling