Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи
-мавзу: Жадидчилик ва матбуот. Жадид адабиёти ва оқимлар
Download 0.74 Mb.
|
jadid adabiyoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- Назорат саволлари
- Дарснинг мақсади
8-мавзу: Жадидчилик ва матбуот. Жадид адабиёти ва оқимлар
Режа: Гаспиринский ва матбуот. Беҳбудий ва матбуот. Матбуот ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт. Жадид адабиёти ва оқимлар. Таянч сўз ва иборалар: матбуот, оқимлар, жадид адабиёти, маърифатпарварлик, вақтли матбуот. Тавсия этиладиган адабиётлар: Қосимов Б. Миллий уйғониш. –Т.: Маънавият, 2002. Қосимов Б. Исмоилбек Гаспирали. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992. Жалилов А., Ўринбоев Н. Ўзбек маърифатпарварлик адабиётида вақтли матбуотнинг ўрни. –Т.: Фан, 1983. Балдауф И. ХХ аср адабиётига чизгилар. –Т.: 2004. Назорат саволлари: Гаспиринскийнинг матбуот соҳасидаги фаолияти ҳақида сўзланг. Беҳбудийнинг матбуот ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот беринг. Матбуотдаги мунозаралар ҳақида маълумот беринг. Жадид адабиётида оқимлар ҳақида нималар биласиз? “Оина” журналида қандай мулоҳазалар бўлиб ўтди? Фитрат ижоди атрофидаги тортишувлар ҳақида сўзланг. Дарснинг мақсади: Жадид адабиётининг юзага келиши ҳақида магистрларда маълумот ҳосил қилиш. Жадид адабиёти ва турли оқимларни таҳлил этинг. Жадидлар ўзларининг сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун матбуотни ривожлантиришга катта аҳамият қаратдилар. Жадид матбуотининг илк нашри “Таржимон” газетаси бўлиб, Қиримда И.Гаспиринский томонидан 1883 йилда чоп этилган. Газетада даврнинг долзарб масалаларига бағишланган мақолалар босилди. Шунинг учун ҳам обуначилар йилдан йилга кўпайди. Бир йилнинг ўзида 320 тадан 1000 тагача етди. Шунинг таъсирида Туркистонда ҳам бирин-кетин газеталар пайдо бўла бошлади. Туркистонда жадидлар чиқарган илк қалдирғоч газета “Тараққий” бўлиб, у 1906 йилнинг январидан 31 мартагача икки ой давомида ҳафтада икки марта чиқиб турди. Газетага Исмоил Обидий муҳаррирлик қилди. Лекин тезда “кофирлар газетаси” деган айб билан ёпилди. 1906 йил сентябрдан Мунавварқори муҳаррирлигида “Хуршид”, 1907 йили Авлоний томонидан “Шуҳрат” гагеталари чиқарилди. Аммо бу газеталар 2 ойдан сўнг ёпиб қўйилди. Туркистон маданий ҳаётида 1870 йилнинг 28 апрелидан чиқа бошлаган “Туркистон вилояти газетаси” ҳам муҳим рол ўйнади. У Туркистон генерал губернаторлиги қошидаги “Туркистанское ведомости” газетасига илова бўлиб чиқди. Газетанинг мақсад-муддаоси шундай белгиланган эди: “Туркистон генерал губернатори буйруғи бўйича ушбу ойдан бошланиб “Туркистон газети” чиқадур. Ушбу газеталарда барча ҳалойиққа маълум бўлмоқ учун генерал губернаторни ҳар турли фармони изҳор қилинур ва яна ҳар турли янги хабарлар, савдо тўғрисида ёзилур. Ва яна Тошканд ва ғайри шаҳарларда бўлғон ҳодиса – воқеалар ёзилур” газетага Шоҳимардон Иброҳимов, бир оз муддат Муҳаммад Ҳасан Ченишев, 1885 йилдан 1917 йилга қадар эса Николай Остроумов (1846-1930) муҳаррирлик қилдилар. Айниқса, Остроумов даврида рс илм-фани, маданияти зўр бериб тарғиб-ташвиқ этилди. Русия шаҳарларига борган, саёҳат қилган туркистонликларнинг сафар таассуротлари мунтазам суратда бериб борилди. Газета атрофига маҳаллий қаламкашлардан бир давра ташкил қилинди. Бу қаламкашлар Русия тарихи, маданиятига ҳамду санолар ўқидилар. Руслардан ўрнак олишга чақирдилар. Русларни Туркистонга илм-маърифат, ахлоқ ва маданият олиб келувчи, дунё билан ошна қилувчи бир миллат сифатида кенг халққа таништирдилар. Бундай “маърифатпарварчилик” кўпинча ўтмиш, миллий-диний анъаналар устидан кулиш, уларни камситиш, танқид қилиш ҳисобига амалга оширилди. Ва у миллатни секин-асталик билан ота-боболаримиз турмушидан совутишни кўзда тутарди. Туркистонда адабий ҳукмронлик қилиш истаги билан келганларга, уларнинг турмуш тарзи ва тафаккурига меҳр-муҳаббат уйғотиб, “ўриспараст” бир авлодни етказишига хизмат қилар эди. Хуллас, ўрсипарастлик дастлабки ўзбекча матбуот намунаси бўлган “Туркистон вилояти газети”да Русия ҳукуматининг тегишли одамлари томонидан уюштирилиб, рағбатлантирилиб борилди. Ва уни “илғор рус маданияти” сифатида талқин қилинди. Ҳатто Фурқатни ҳам 1890 йил Тошкентга келганида Н. Остроумов ўз газетасига жалб қилади. генерал губернатор Барон Вревский шоирнинг салоҳияти ва шуҳратидан тарғибот учун фойдаланиши мақсадида уни рус зодагонларининг бал базмига таклиф этади. Остроумов шоирга зиёфат таассуротларини ёздириб, газетада бостиради. Беҳбудий 1913 йил апрель ойида “Самарқанд” газетасини чиқарди. Газета туркий ва форсий тилларда, ҳафтада 2 марта, дастлаб икки, сўнг тўрт саҳифада чоп этилди. 45 та сондан сўнг моддий танқислик туфайли чиқиш тўхтади. Ўша йилнинг 20 августидан у “Ойна” (Кўзгу – Миръат - Зеркало) номли форс, турк, араб ва рус тилида журнал чиқа бошлади. Лекин журнал асосан форсий ва туркийда чиқа бошлади. Бу суратли ҳафталик журнал кўпроқ ўзбек тилида: шунингдек, форсча шеър, мақола, русча эълонлардан иборат эди. Бошида ҳафтада бир марта, сўнг иккинчи йилда 15 кунда бир марта чиққан. 20 ой чамаси то 1915 йил охирига қадар чиқиб, сўнг тўхтаган. “Ойна” журнали маърифат ва маданият тарқатишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унда миллат ва унинг ҳақ-ҳуқуқи, тарихи, тил адабиётига оид мақолалар, дунё аҳволига доир қизиқарли маълумотлар, баҳолар бериб борилди. Масалан, журналнинг 1913 йил 20 августдаги биринчи сондаёқ “Икки эмас тўрт тил лозим” деган мақола билан чиқди ва ҳар бир зиёли, ўқимишли одам араб, форс, рус ва туркий тилни билиш лозим дейилади. 1917 йилда Авлоний томонидан “Турон” газетаси Тошкентда, шу йили қўқонда “Кенгаш” журнали чоп этилди. Жадидчиликнинг руҳи ва мазмунини ўзида беками кўст намоён этган жадид адабиёти миллий онг ва сезим тараққиётида беқиёс рол ўйнайди. Бу адабиётнинг илк намуналари бадииятига кўра у қадар юксак эмас, ғоялар яйдоқ берилди. Яланғоч даъват ва чақириқлар, шиорбозлик кўзга ташланади. Жадид адабиёти 10-йилларнинг охири, 20-йилларнинг бошидагина ҳар жиҳатдан тўлақонли адабиётга айланди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling