Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


-мавзу: Хислат ҳаёти ва ижоди. Жадидчилик ва адабий танқид шаклларини ҳамда ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.74 Mb.
bet11/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

11-мавзу: Хислат ҳаёти ва ижоди. Жадидчилик ва адабий танқид шаклларини ҳамда ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Режа:

  1. Хислат таржимаи ҳоли.

  2. Хислат адабий мероси.

  3. “Армуғони ХИслат” ҳақида маълумот.

  4. Жадидчилик ва адабий танқид шаклланиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари.

Таянч сўз иборалар: шеърият, ғазал, жанрлар, адабий мерос, адабий танқид, таржимаи ҳол, ўзига хослик.
Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. –Т.: Ўзбекистон, 2008.

  2. Қосимов Б. Миллий уйғониш. –Т.: Маънавият, 2002.

  3. Каримов Ғ. Ўзбек адабиёти тарихи. –Т.: Ўқитувчи, 1968.

Дарснинг мақсади: Хислат ҳаёти ва ижоди, жадидчилик ва адабий танқид шаклланиши ҳамда ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида магистларда билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш.
Хислатнинг асл исми-шарифи Саид Ориф Хўжа ўғли Саид Ҳайбатуллоҳхўжа бўлиб, 1880 йил 10 майда Тошкентнинг Чорсу мавзеида туғилган. Отаси қаландартабиат киши бўлганлиги боис у уч ёшидан бошлаб фарзандсиз аммаси Рисолат аянинг қўлида тарбияланган ҳамда она томонидан бобоси Маҳмудхон ва бувиси Шамси ойимнинг моддий таъминотидан баҳраманд бўлган. Эски мактабда таҳсил олди. 16 ёшдан Кўкалдош мадрасасида таҳсил олди. Дастлаб фонусчи устага, сўнг эшик-ром қилувчи устага шогирд тушиб шу касблар билан ҳам шуғулланди.
Айрим манбаларда айтилишича, шеъриятга бўлган майл Хислатда жуда барвақт уйғонган. У тўққиз ёшидан мумтоз шоирлар таъсирида ғазал ёзишни машқ қила бошлаган.
Хислатда шеъриятга бўлган майл-муҳаббатнинг уйғонишида Тошкент шоирларининг шу йўллардаги пешқадами Каримбек Камийнинг хизматлари, айниқса, салмоқли бўлди. Хуллас, Хислат, Мискин, Сидқий, Хондайлиқий сингари ёш қалам аҳллари Кўкалдош мадрасасида таҳсил кўрганларига қарамай, Камийнинг “Бекларбеги” мадрасасидаги ҳужрасида оқшомдан тонгга қадар давом этган шеърхонликларда ўзбек мумтоз шеъриятининг билимдонлари ва арузнавис шоирлар сифатида шаклландилар.
Хислат ғазалларнинг дилрабо оҳанглари билан товланиши ва халқ ўртасида кенг тарқилишида унинг Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов билан яқинлиги, у билан бир адабий-мусиқий даврада яшагани ҳам муҳим аҳамиятга молик бўлди. Хислат 1908 йиллардан бошлаб таржима (хусусан, форс шеъриятидан) билан шуғулланади. Убайд Зақонийнинг “Гурба ва Муш” (“Мушук ва сичқон”)ини (1903-1904), Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сига киритилган қадим форс достонларидан “Достони Барзуи шер” (1911)ни ўзбекчага ўгириб, бостириб чиқарди. Қатор баёзларга котиблик қилди. Улар Боҳийнинг “Фарҳоду Ширин” (1906), “Лайлову Мажнун” насрий асарларини тайёрлади “Ҳадяи Хислат” (1910), “Армуғони Хислат” (1912), “Туҳфаи Хислат”, “Савғоти Хислат” (1914) каби баёз (антология)лар тузиб чоп эттирди. Чорсуда китоб дўкони очиб, китоб савдоси билан шуғулланди. Мўминжон Тошқиннинг “тошкент шоирлари” китобида Шоир Хислатнинг ёзган асарлари рўйхатида 12 номни келтиради. Булар орасида “Қуён”, “Нон ва ҳалво”, “Аҳмад полвон”, Низомийнинг “Лайли ва Мажнун”и таржимаси бор.
Хислатнинг нашр этган 4 баёзи ўз даврининг қалам эгаларидан 81 кишининг 230 шеърини ўз ичига қамраб олади. Улар орасида энг машҳури “Армуғони Хислат” бўлиб, муаллифнинг ўзи таъкидлагандек, 6 шоирнинг 118 шеъри жой олган, шундан 48 таси Хислатнинг ўзиникидир. Машҳур ҳофиз Мулла тўйчи Тошмуҳаммедов таклифи билан тузилган ва унинг сарф-ҳаражати билан майдонга келган “Армуғони Хислат”, асосан ашувла қилиб айтиладиган лирик шеърлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бирининг тепасига “Совти мақоми ва оҳанги” деб ёзиб қўйилган эди.
Хислат ҳам айрим замондошлари сингари завқи баланд, бадиҳагўй шоир бўлган. Йўл-йўлакай, турли муносабат билан айтган ва халқ тилига тушиб кетган байту мисралари бунга далил. 1912 йилда кетма-кет икки фанзандининг вафот этиши ижодида маҳзунликни кучайтирди.
Шоир 10-йилларда моддий муҳтожликда яшади. Қалам орқасидан кун кўриш қалбан эди. 20-йилларда эски зиёлиларга, айниқса, эшон ва руҳонийларга қарши кураш авж олган пайтлари ҳам шоирга осон бўлмади. Хислат қалам-қоғозни йиғиштириб қўйиб, турли завод-фабрикаларида ишчи бўлиб ишлади.
Шоир уруши бошланиб, оммавий қатоғонлар бир оз босилгандан кейин қўлига қалам олди. Бунда ҳам кўпроқ таржима билан шуғулланди. Бироқ кўп ўтмай, 1945 йил 8 июнида нафас қисма касали билан вафот этди. Унинг сўнгги манзили Тошкентнинг Шайх Зайниддин бобо қабристонида.
Хислат ҳам кўпроқ ишқий шеърлари билан шуҳрат топган шоир эди. Унинг “Найларам”, “Эй нигорим, бу на савдо айладинг?”, “Ҳажрингда эй ёр, карим фиғондур”, “Қандоқ қилай?”, “Кечқурун” каби ўнлаб шеърлари ҳали-ҳануз ҳофизлар томонидан севиб куйлаб келинмоқда. Шоирнинг
“Эрди аёғларимға кўб тангу тор ковшим,
Сиқти-ю қилди охир юрмоқға зор кафшим”, - матлаъли ҳазил-мутойиба шеъри замондошларининг кўплаб мухаммасларига асос бўлган. 1912 йилда чоп этилган “Пахтадан” мухаммаси мустамлака даври иқтисодий муносабатларининг жамиятга таъсирини кузатиш нуқтаи назаридан муҳим. “Нажмиддин” номли текинхўр, бошқалар ҳисобига кун кўрувчи, айни пайтда иғводан бўшамайдиган нопок замондоши ҳақидаги ҳажвияси шоирнинг ҳажвий маҳоратига далил бўла олади.
Хислат кундалик воқеаларга аралашиб боришига, ҳаётдаги ўзгаришларни англашга уринган шоирлардан эди. Масалан, у ўлкада юз очаётган вақтли матбуотга катта умид билан қарайди. Унинг кенг халқни дунё янгиликлари билан таништириб боришда, миллатнинг кундалик эҳтиёжларини муҳокама этишда, таълим-тарбия, илм-маориф ишларида буюк восита бўла олишини яхши англайди. Унинг “Садойи Туркистон” нашри муносабати билан ёзган “Тарихи Хислат” шеъри ва унга “Туркистон садоси” сўзларини тарих моддаси қилиб олиши буни кўрсатиб турибди.
Хислат шеърларига назар ташлаган китобхон шоирнинг бадиий маҳорати бобида мумтоз шоирлардан қолишмаслигига, анъанавий мавзуларни бадиий талқин этишда Шарқ шеъриятидаги поэтик санъатлардан усталик билан фойдаланганини, айниқса, шеърнинг мусиқий қурилиши катта аҳамият беришига ишонч ҳосил қилади. Масалан, “Таронаи баёт” куйи асосида ёзилган “бўлмаса” радифли мухаммасининг қуйидаги дастлабки сатрларидаёқ ўзбек мумтоз шеъриятига хос гўзал ташбеҳлар ва мусиқий мавжлар ял-ял товланиб туради:
Найларам боғу чаман сайрини жонон бўлмаса,
Мисли товус силкиниб, ҳар ён хиромон бўлмаса,
Сарвқомат, орози гул, хатти райҳон бўлмаса,
Чашми шаҳло, ўзи барно, шоҳи хубон бўлмаса,
Ўлмайинму ҳажридин жисмим аро жон бўлмаса.
Ўтган асрнинг бошларида “Кўкалдош” мадрасасининг бир гуруҳ талабалари таҳсилни давом эттириш учун Бухородаги Улуғбек мадрасасига юборилган. Шу муносабат билан “Кўкалдош” мадрасасида ўтказилган кузатиш маросимида Камий, Асирий ва Хислат ўз шеърларини ўқишган.
Хислат форс ва араб тилларини мукаммал билган, шу тилларда яратилган қатор мумтоз асарларни ўқиган, ҳатто таржима қилган бўлса-да, фавқулодда камтарлиги боис нашр этишга ошиқмаган.
Хислат ҳассос лирик шоир бўлиш билан бирга ҳажвий шеърлар ҳам ёзган. Унинг бундай шеърлари 1922 йилдан бошлаб “Муштум” журналида “Қуён” ва “Пашмак” яширин имзолар билан босилган. Шундай бой билимга эга бўлган ғазаллари ўзбек халқининг оғзидан тушмаган, ўз асарлари ва таржималари билан ёш авлодни шарқона одоб ва ахлоқ руҳида тарбиялашга интилган шоир ёшларни илм олишга чақиради:
Ўқинг, фарзанди зебосиз, замон сизларга хўб боқди,
Бўлинг аллома одамсиз, замон сизларга хўб боқди,
Ўтибдур кишилар умри боев кулфат, надоматда
Олинг ибрат бу ишдан сиз, замон сизларга хўб боқди.
Ҳар қандай халқ ва мамлакатнинг келажаги ёшлар қўлида эканини яхши билган шоир уларнинг маънавий баркамол замонавий илм-фан ва техникани мукаммал эгаллаган кишилар бўлиб улғайишларини орзу қилган эди.
Жадидчилик даврида адабий танқидчилик ўзига хос босқични босиб ўтди. Шу даврда жадидлар ташкил этган вақтли матбуот саҳифаларида эълон қилинган мақолаларда адабий ҳаёт билан бирга жамият учун зарур бўлган муҳим масалаларда баҳсу мунозаралар бўлиб ўтди. Шу асосда том маънодаги адабий танқидчилик шаклланиб ривожланиб борди. “Ал Ислоҳ”, “Ойна”, “Тараққий”, “Турон”, “Садои Туркистон” газета ва журналларида ана шу баҳсларни кўриш мумкин.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling