Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


-мавзу: Элбек (Машриқ Юнусов) ҳаёти ва ижоди


Download 0.74 Mb.
bet14/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

14-мавзу: Элбек (Машриқ Юнусов) ҳаёти ва ижоди
Режа:

  1. Элбек ҳаётий фаолияти.

  2. Элбек шеърияти

  3. Прозаик асарлари.

Таняч сўз ва иборалар: масаллар, шеърият, проза, анъана ва ўзига хослик, ижодий таъсир.
Адабиётлар рўйхати:

  1. Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. –Т.: Ўзбекистон, 2008.

  2. Қосимов Б. ва б. Миллий уйғониш. – Т.: Маънавият, 2002.

  3. Элбек. Танланган асарлар. –Т.: Шарқ, 1999.

Назорат саволлари:

  1. Элбек қачон ва қаерда туғилди?

  2. Элбек қаерларда таҳсил олган?

  3. Элбекнинг қандай асарларини биласиз?

  4. Шеърий масаллар ривожида Элбекнинг қандай ўрни бор?

  5. Элбек прозаси ҳақида нималар биласиз?

  6. Элбек ижодининг ўзбек адабиётидаги ўрнини ёритинг.

Дарснинг мақсади: Элбек (Машриқ Юнусов) таржимаи ҳоли, фаолияти, асарлари ҳақида магистрларга маълумот бериш. Элбек асарларининг жадид адабиёти тарихидаги ўрнини белгилаш.
Элбек тахаллуси билан ижод қилган Машриқ Юнусов 1898 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғида туғилди. Шоирнинг ўзи таржимаи ҳолида қайд этишича 1905 йилда 7 ёшида қишлоқ мактабига ўқишга кирди. Мактабда 4 йил ўқиб, ўқув ёзувини ўрганди. Отаси кўпжонли оилани боқа олмади. 1910-1911 йилларда бошқа ака-укалари билан уйни ташлаб Тошкент шаҳрига келишга мажбур бўлди. Кишилар эшигида қарол бўлиб ишлади. Бу вақтда Тошкентда жадид мактаблари кўп эди. 1911 йилда Эски шаҳарда жойлашган Девонбегим маҳалласидаги “Хоний” мактабига ўқишга кирди. Моддий қийинчилик туфайди ўқиш билан бирга иморат усталарига ғишт ташиб мардикорлик қилишгга мажбур бўлди.
Болалиги инқилоб арафасида оғир иқтисодий шароитда кечган Элбек сингари зиёлилар 1917 йил воқеаларига катта умид билан қараганлар. Уларнинг 20-йиллар арафаси ва бошларида етми-есирларга болалар уйлари, мактаб ва интернатлар очган Шўро ҳокимимятининг ҳар бир тадбирига тўғрими ёки нотўғрими демай – қарсак чалгани, олқишлагани, фақат некбин руҳ билан суғорилган асарлар ёзганининг сабаби шунда бўлса керак.
Элбек 1914 йилда Шайхонтохур даҳасидаги Тарловбоши маҳалласида очилган 7 йиллик мактабнинг 6-синфига ўқишга кириб, 2 йиллик таҳсилдан сўнг муаллимлик қила бошлади. Шу йилларда у кўп ўқиб адабиётга, бадиий ижодга ўзида аста секин майил уйғона бошлаганлигини сезди. 1917 йилдан бошлаб шеърлар, ҳикоялар ёзди. Тил ва имло масалалари, педагогика ишларига қизиққани ҳолда мақола ва асарлар ёза бошлади. 1919 йилда Тошкентдаги муаллимлар учун очилган 8 ойлик курсда таҳсил олди.
Чиндан ҳам, XIX асрнинг сўнгги кунлари – ХХ асрнинг бошларида дунёга келган қайси бир олим ёки шоирни кўз олдимизга келтирмайлик, унинг бирор дорилфунунда ўқимай юқори даражага эришганини кўриб ҳайратга тушамиз. Фитрат ҳам, Чўлпон ҳам, Элбек ҳам, бошқа шоир ва адибларимиз ҳам асосан хусусий мутолаа йўли билан жаҳон маданияти хазинасидан баҳраманд бўлганлар. Фитрат ва Чўлпонлар авлодига хос хусусиятлардан яна бири шунда эдики, улар қанчалик машаққатли турмуш кечирган бўлмасинлар, қўлларига қалам олганларида, шу машаққатли ва бевафо дунёнинг кирдикорларини фош қилиниши эмас, балки ўзларига яшаш, ишлаш ва курашиш учун руҳ берган, ички оламларини нурлантириб юборган масалаларни кўтаришга жазм қилганлар. Элбек ҳам “Ўтмишим” (1929) деган кичик достонида ўша машаққатли болалик йилларини кўрсатди.
Элбек, бошқа қаламкаш дўстлари сингари, тарихнин бурилиш даврида яшади. Аммо шўро давлати идора этмоқчи бўлган тарих ғилдираги етмиш тўрт йиллик мустабид тузум даврида бошқача бир йўналишда ҳаракат этди. Аммо 20-йилларда большевиклар бошлаган йўлнинг халқ ва мамлакатни қаерга олиб бориш, уларнинг эса қандай шароит кўрсатилиши масаласи номаълум эди. Шунинг учун ҳам Элбек сингари шоир ва ёзувчилар 1917 йилдан кейинги ҳаётни “янги ҳаёт” сифатида идрок этиб, аввалги турмушни “қора ўтмиш” сифатида тасвирлай бошлаганлар.
Элбекнинг 20-30-йиллардаги ижодий фаолиятини кузатар эканмиз, унинг назари тушмаган соҳа йўқлигидан ҳайратга тушмай илож йўқ. У тил ва имло масалаларига бағишланган мақолалари билан бирга ўзбек тилшунослигининг мураккаб муаммоларини тадқиқ этувчи асарлар ҳам яратди. Мактаблар учун “Ёзув йўллари” (1921), “Ўрнак”, “Бошланғич мактабда она тили” (1923), “Ўзбекча ўқиш котиби” (Ф.Сайфий ва Ғарифхонов билан ҳамкорликда), “Гўзал ёзғичлар” (1925) каби ўқув қўлланмалари ва мажмуаларини чоп этди. Халқ оғзаки ижоди материалларини тўплаш мақсадида 1921-22 йилларда Бўстонлиқ туманига, 1932 йилда Охангарон ва Чирчиқ туманлари ҳамда Фарғона водийсига илмий экспедиция уюштирган. Бу илмий сафарлар натижасида тўпланган ўзбек халқ қўшиқлари топишмоқ ва мақолаларини “Билим” (1 ва 3-синфлар учун), “Ашулалар” (1934, 1935), “Лапарлар”, “Эртаклар” (1935) тўпламларида эълон қилди. И.А.Каримов, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, М.Н.Толстой, Н.А.Некрасов, А.П.Чеховдан тортиб М.Горький, Д.Бедний, В.Маяковсийга қадар бўлган рус ёзувчиларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилди.
1921 йилда Элбекнинг “Армуғон” масалалар тўплами нашр этилди. 30 йилларнинг ўрталарида тугалланган “Тозагул” шеърий романи эса унинг сўнгги асари бўлди. Элбек 15-16 йилни ташкил этган ана шу вақт оралиғида “Ёлқинлар”, “Кўзгу”, “Сезгилар”, “Баҳор”, “Меҳнат куйлари” каби 9 та шеърий китобини, “Аноргул”, “Гўзал қиз”, “Туркистон”, “Ўтмишим” сингари 12 достонини, шунингдек, “Қўшчи Турғун”, “Додамат” ҳикоялар тўпламини эълон қилди. Бу асарларнинг аскари ёш авлодга бағишланган. Шоирнинг “Армуғон” масалалар тўпламидаги “Қайси бизи бўри?” масалида шундай воқеа тасвирланади: бўрининг қўлга тушиб қолган қўй қанчалик уринмасин, йиртқичдек раҳмдил бўлишини қанчалик сўрамасин, озод бўлишни имкони бўлмайди. Аммо шу пайт кутилмаганда одам келиб қолади. Бўри ўлжасини тишлаб қочади. Қўй бўридан қутилганидан беҳад хурсанд. Аммо...

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling