Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи
Download 0.74 Mb.
|
jadid adabiyoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Дарснинг мақсади
13-мавзу: Ҳожи Муин ҳаёти ва ижоди
Режа: Ҳожи Муин таржимаи ҳоли. Адабий мероси. Публицистикаси. Драмалари. Т: жадидчиик, публицистика, драматургия, адабий мерос, бадиий маҳорат. Тавсия этиладиган адабиётлар: Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. –Т.: Ўзбекистон, 2008. Қосимов Б. ва б. Миллий уйғониш. Т.: “Маънавият”, 2002. Ҳожи Муин. Танланган асарлар. –Т.: Маънавият, 2005. Назорат саволлари: Ҳожи Муин қачон ва қаерда туғилган? Ҳожи Муин қаерда таҳсил олди? Ҳожи Муин фаолияти ҳақида нималар биласиз? Ҳожи Муин адабий мероси ҳақида маълумот беринг. Ҳожи Муин қандай айблар билан қамоққа олинган? Ҳожи Муин драмалари ҳақида маълумот беринг. Дарснинг мақсади: Магистрларга Ҳожи Муин таржимаи ҳоли, фаолияти, адабий мероси ҳақида маълумот бериш. Ҳожи Муин асарларини таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш. Жадид адабиёти порлоқ юлдузларидан яна бири - Ҳожи Муиндир. Ҳожи Муин 1883 йили Самарқанд шаҳрида Гўри амир мақбарасидан эллик-юз қадам нарида, дўкондор оиласида дунёга келган. У 1937 йили 25 июлда болалари учун ёзиб қолдирган “Таржимаи ҳоли”да шу ҳақда қуйидагиларни маълум қилган: “Мен 1883” йил 19 мартда Самарқанд шаҳрининг Руҳобод гузарида дунёга келганман. Отам Шукрулло аввалдан хизматчи ва сўнгра дўкондор бўлиб, 1895 йилда, 32 ёшида вафот этган. Онам Нусратой Бобокалон қизи отамдан беш ёш бурун 24 ёшида оламдан ўтган. Бобом Мирсаййид Муҳаммад Шариф ўғлининг тарбиясида қолганман. Бу киши Руҳобод гузарининг масжидида имом-ҳатиб эди. 1902 йилда 76 ёшида вафот этди... Мен 12 ёшимда хат-саводли бўлиб, 15 ёшгача ҳисоб илмини касб ва таноб қоидалари билан мукаммал суратда ўргандим. Шу билан биргаликда 18 ёшгача арабча сарф, наҳв ва бир мунча диний илмлардан таҳсил этдим. 1903 йил август ойида Самарқанднинг Хўжанисбатдор гузарида усули жадид мактаби очиб, 1917 йил февралгача турли жойларда шу хизматда эдим. Шу билан бир неча дарслик ва пьесалар ёзиб бостирдим. Ҳамда 13-14 йилларда “Самарқанд” газетаси билан “Оина” журналида бир муддат ишладим. 1917 йилларда бир неча оё “Ҳуррият” газетасида ҳам адабий хизатда бўлдим. Сўнг 1937 йил ўрталаригача “Меҳнаткашлар товуши”, “Таёқ”, “Зарафшон”, “Машраб”, “Овози тожик”, Мулла Мушфиқий ва “Қизил юлдуз” номли газета ва журналларда ишлаб келдим. Шунингдек, Ҳожи Муин 1916 йилда бошқа самарқандлик ёшлар билан бирга мардикорликка олиниб, ўша йилнинг ноябрь ойида Минск губерниясининг Новабарисов шаҳрига қора ишчи сифатида юборилган. 1917 йил феврал воқеаларидан кейингина мардикорликдан қайтган. Ҳожи Муиннинг эътироф этишича шеъриятга қизиқиш унда 11 ёшидан бошланган. Шу вақтда у Аҳмад Яссавий ва Машраб шеърлари таъсирида бўлган. 18 ёшга тўлагнда эса шоир Васий билан танишиб, хушхатлиги туфайли унинг шеърларини кўчириб берган, айни пайтда ўзи ҳам унинг таъсирида ғазаллар бита бошлаган. Аммо 1908 йили Самарқандда жадид-қадим можароси авж олганда у “ошиқона ғазаллар ёзишни ахлоқ учун зарарли билиб”, устозидан узоқлашган ва уни тарк этган. Шундан кейин у дастлаб “Наҳоф”, кейинроқ эса “Меҳрий” тахаллуслари билан миллий шеърлар ёзган. Ҳожи Муиннинг 1914 йилгача яратган шеърларининг 4 таси ўзбекча, 2 таси арабча, қолгани эса тожикча бўлиб, у 2000 мисрани ташкил этган бу шеърларни саралаб 1914 йил январда “Гулдастаи адабиёт” тўпламини нашр эттиради. У шу йилларда озарбайжон шоирларидан Собир Тоҳирзода ва Муҳомлар Ҳодий Салимзода, турк шоирларидан Тавфик Фикрат, Абдулхақ Ҳамид, Абдулла ЖАвдат, Комил Ками, Муҳаммад Амин асарларини хушлаб мутолаа қилди. Адибнинг мусаҳҳиҳлик фаолияти билан боғлиқ бир нохуш воқеа юз беради: “Овози тожик” газетаси 1929 йилнинг 24 апрель сонида шўролар ҳукумати қонуний байрам тусини берган 1-май арафасида Мирзақули томонидан юборилган байрам олди чақириқларини русчадан тожикчага ўгириб бераётганида “Долой социал – империалистов, да здраствует Коммунистический интернационал!” матни таржимасида “да здраствует” (“зинда бод”) эътиборсизлик туфайли тушиб қолади-ю, “нест бод кўммунисти байналмилали” (Йўқолган коммунистик интернационали) бўлиб чиқиб кетади. 1922 йилда ГПУ уни “ёзувчи” лақаби билан ёлламоқчи бўлади. Лекин унда тубжой икки миллатни бир-бирига қайрашдек чиркин сиёсат борлигини англаган Ҳожи Муин уни топшириқларини бажармаган эди. Унга Мунавварқори билан яқинлиги, Беҳбудий ҳақида “Маориф қурбонлари” пьесасини ёзганлиги, партиядан атайин чиқиб кетганлиги, танқидчи Вадуд Маҳмудни ишдан олишга қаршилик кўрсатгани, турк “миллатчилари” асарларини ўқишга мойиллиги, умуман “мафкурасига кўра миллатчи шовинист” эканлиги айблари билан 1929 йилда олис Сибирнинг Кенег округ Пугачан районига сургун қилинди. Адиб ўз ватанига 1932 йилда қайтиб келади. Ўзбекистон давлат нашриётининг тожик бўлимида, 1934-37 йилларда “Қизил юлдуз” номли ҳарбий газетада хизмат қилди. Унинг карректорлиги яна бахтсизлик олиб келди. “Отишга ҳукм қилинган халқ душмани Муралов” деганнинг фамилияси шу йилларнинг довруқли арбоби Малатов билан алмашиб кетади. Ҳожи Муиннинг бу ишни онгли қилганликда айблайдилар, “аксиншўровий тарғибот билан шуғулланган”, “жосуслик, бузғунчилик фаолияти”, “инлиз разведкасига хизмат қилгани” учун у 10 йилга ҳукм қилинади ва 1942 йилнинг 21 июлида Перм областининг Семикамск шаҳрида вафот этади. Адиб 1963 йил оқланди. Зариф Башир “26 йиллик хизмат қаҳрамони” (Зарафшон, 1927 йил, 19 май) мақоласида Ҳожи Муиннинг 1917 йилга қадар ўндан ортиқ газета – журналда фаол қатнашгани, ёзган 2 китобидан ўнтаси босилиб чққанини қайд этади. Муаллифнинг ўзи “Ижодий таржимаи ҳолим” (1937) рисоласида 1907-1937 йиллар давомида 23 хил газета ва журналда адабий, илмий ва ижтимоий мавзуларда 200 мақола, 400 турли хабарлар, 1500 га яқин ўзбекча ва тожикча шеърлари босилганини хабар қилади, асарларининг тўла рўйхатини келтиради. Унинг бир қатор драмалари – “Маориф қурбонлари”, “Жувонбозлик қурбонлари”, “Бой ила хизматкор”, “Қози ила муаллим” шеърий асарлари – “Шеърлар тўплами” (1400 мисра), “Эски ва бирмунча янги шеърлар тўплами” (1500 мисра); “Алфози муторадифа” (арабча – форсча – туркча – ўзбекча луғат), “Ўзбекча мақолалар”, “Тожикча мақолалар”, “Алифболар таърихчиси” китоблари нашр этилмай қолиб кетган айрим асарлар тугалланмай қолган. Юқоридагилар Ҳожи Муиннинг журналист, шоир, драматург, таржимон сифатида адабиётимиз ва маданиятимиз тарихида маълум мавқега эга эканлигини кўрсатиб турибди. Унниг Беҳбудий, Мунаввварқори, Фитрат, Қодирий, чўлпон билан яқин алоқалари, ҳамкорлик қилганлиги бунга далилдир. 1915 йилда бошланғич мактабларнинг 3-синфи учун замондош Туркистон шоирлари шеърларидан тузган “янги адабиёт” мажмуасида Каримбек Камий, Сиддиқий Ажзий, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат, Тошхўжа Асирий, Саидаҳмад Васлий каби кўплаб таниқли шоирлар билан бир қаторда Баҳромбек Таржимон, Манзум Бухорий, Мирза Сирож Бухорий, Муқаллар Амин Ғафлатий сингари янги номлар ҳам жой олган эди. Ҳожи Муин Каримьек Камийнинг шеърига мухаммас боғлаган. У “Мухаммаси Камий Тошкандий бор эътирофи Меҳрий” деб номланган. Шеър Солди бошимлик хатоларға, Боралук илм учун Хитоларға, Еткарур илм муддасларға, Эй, не бўлди бизим садоларға, Чиқмагар арзин самоларға Ҳожи Муин журналист сифатида юзлаб мақолалар қолдирди. Уларнинг қамрови кенг: оддий хабардан адабий-биографик очерккача, луқмадан долзарб ижтимоий-сиёсий муаммоларни кўтариб чиққан мунозарагача бор. Масалан, унинг Беҳбудий ҳақидаги мақолаларининг аҳамияти ҳозир ҳам катта. 1919 йилнинг мартида Беҳбудий Шўролар Россиясида большевизмга қарши кураш олиб бораётган мухолиф гуруҳларнинг раҳбарлари қаторида хорижга отланиб “асрорангиз” бир суратда “ғойиб бўлгани”да “Меҳнаткашлар товуши” газетасининг 1919 йил 23 апрелида биринчи бўлиб бонг урган Ҳожи Муин эди. Сўнг у машҳур истиқлол курашчиси тақдири ҳақида ҳар бир факт ва маълумотни йиғиб, расмий–норасмий ташкилий идораларнинг фикр ва нуқтаи назарини солиштириб, синчиклаб ўрганиб борди, ўқитувчиларни хабардор қилиб турди. Масалан, “Меҳнаткашлар товуши” газетасининг 1919 йил 30 ноябрь сонида Истанбулда ўқиётган Самарқандлик Темурхон деган талабанинг маълумотларини эълон қилди. 1921 йилда эса “Муфти Маҳмудхўжа ҳазратларининг қандай шаҳид бўлганлиғи ва онинг томонидан ёзилғон васиятнома”ни бостирди. Сўнг бу ҳужжат “инқилоб” журналининг 1922 йил январь сонида қайта эълон қилинди. Жаҳолат “Зарафшон” газетасининг 1923 йил 25 март сонида унинг машҳур адиб ҳаёти ва фаолиятини биринчи маротаба кенг ва атрофлича ёритган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” биографик очерки майдонга келди ва у мазкур мавзу бўйича асосий манбалардан бўлиб турибди. “Ҳожи Муин” драматургнинг Беҳбудий образини илк бор саҳанга олиб чиққач “Маориф қурбонлари” (1925) асари садоқатли шогирднинг чуқур изланишлар ва ўз устидаги муҳаббатидан туғилгавн эди. Ҳожи Муин драматург сифатида 7 драма ёзди. Муаллифнинг ўзи хабар берган “Жувонбозлик қурбонлари”, “Бой ила хизматкор”, “Қози ила муаллим” пьесалари сақланган эмас. Қолганлари: “Тўй” (Нусратулла Қудратулла ўғли билан ҳамкорликда), “Эски мактаб – янги мактаб”, “Мазлума хотин”, “Кўкнори” ўз даврида нашр қилинган. Театршунос Ш.Ризаев 1957 йилда ўзининг “жадид драмаси” тадқиқига ушбу асарларни илова сифатида киритган. Хуллас, Ҳожи Муиннинг “Бой ила хизматкор” пьесаси Саманқаддаги Рус драм театри ва “Беҳбудий” мусулмон труппаси, “Мазлума хотин” Эрон форсларининг “Адолат”, Бухоро яхудийларининг “Тарбут”, Европа яхудийларининг “Бетгаам” труппалари репертуарларида узоқ вақт муваффақият билан ижро этиб келинди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling