Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


-мавзу: Бухоро адабий мактаби. Аҳмад Дониш ижоди. (2 соат)


Download 0.74 Mb.
bet2/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

2-мавзу: Бухоро адабий мактаби. Аҳмад Дониш ижоди. (2 соат)
ХХ аср бошларидаги адабий баҳслар ва уларнинг адабий-эстетик ривожланиши
Режа:
1. Бухоро адабий муҳити ҳақида маълумот.
2. Аҳмад Дониш ижоди.
3. Мирза Саҳбо ижоди.
4. ХХ аср бошларидаги адабий баҳслар ва уларнинг адабий-эстетик тафаккур рвожидаги ўрни.
Таянч сўз ва иборалар: тазкирачилик, шеърият, давр муаммолари, адабий мактаб, достончилик.


Адабиётлар:

  1. Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. –Т.: Ўзбекистон, 2008.

  2. Амир Саййид Олимхон Бухоро халқининг хасрати тарихи. – Т.: Фан, 1991.

  3. Фитрат. Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври. –Т.: “Минхун” хайрия нашриёти, 1992.

  4. Наршахий. Бухоро тарихи. –Т.: “Мерос”, 1991.

  5. Саҳбо. Танланган шеърлар. –Т.: Фан, 1993.

Назорат саволлари

  1. Бухоро адабий мактаби намояндалари ҳақида маълумот беринг.

  2. Бухоро адабий мактабига хос хусусиятлар нималарда кўзга ташланади?

  3. Бухоро адабий мактабида яратилган маснавийлар ҳақида маълумот беринг.

  4. Аҳмад Дониш ижоди ва фаолияти ҳақид нималар биласиз?

  5. Саёҳатномалар Бухоро адабий мактабида қандай ўрин тутди?

  6. Мирза Саҳбо асарлари ҳақида нималар биласиз?

Дарснинг мақсади: магистрларда Бухоро адабий мактаби намуналари ижоди бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш. Бу адабий мактабнинг ўзига хосликларини таҳлил ва тадқиқ этиш қобилиятларини ривожлантириш.
Бухоро адабий муҳитида анъанавий икки тиллилик ривожланди. Амир Абдулаҳадхон (1859-1910) нафақаи сиёсий ҳаётнинг, адабий ижоднинг ҳам энг эътиборли вакили эди. Айниқса, бу унинг амирлик даври (1885-1910)да яққол намоён бўлди. Унинг бобоси Амир Ҳайдар (1800-1826) ҳам “Саййид” тахаллуси билан шеърлар машқ қиларди. Абдулаҳадхон эса “Ожиз” тахаллуси билан танилган собдевон шоир эди. Хукмдорларнинг адабиётга яқинлиги шу даражада эдики, айрим туман ҳакимлари, масалан, Ҳисор ҳокими Авлиёқумбек “Ҳусайний” тахаллуси билан давом тортиб қилган эди.
Абдулаҳадхоннинг рағбати ва ҳиммати билан Афзал Пирмастий (1915 й в.б.), Неъматулло Муҳтарам (1920 й. в.б.), Мирсиддиқ Ҳолимат (амирнинг укаси), Абди кабилар тазкиралар тузиб, анъанавий тазкирачиликни янги-янги асарлар билан бойитдилар.
Х1Х асрнинг охири ХХ аср боши Бухоро тазкирачилик мактабининг ида, шубҳасиз Қори Раҳматуллоҳ Возоқ (1818-1894) туради. Унинг 1871 йилда тузилган “Туҳфатул аҳботфи тазкиратия - асҳоб” (“Суҳбатдошлар зикрида дўстлар туҳфаси”) тазкираси XVIII асрнинг охири XIX асрнинг бошлари Туркистон шоирларини қамраб олган эди. Афзал Махдум Пирмастийнинг “Афзалуит – тазкор фи зикриш – шуаро вал - аиъор” (“Шоирлар ва шеърлар ҳақидаги Афзал тазкираси”) (1904) Х1Х аср охири ХХ аср бошида ўлкамизда яшаган 135 шоир ҳақида маълумот беради. Неъматулла Муҳтарам (1910), Мирсуддин Ҳашмат ва Абдулларнинг “Тазкиратули шуаро”лари, Ҳожи Ҳакимхоннинг “Мунехатут - товорих” (“Танланган тарихлар”), Садр Зиёнинг “Шуорайи мутааххарин ва фузалойи муасирин” (“Сўнгги шоирлар ва замондош фозиллари”) асарлари мазкур давр адабий муҳити ўрнида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ҳажвий асарларига “Бепул” деб тахаллус қўйган Абдуқодир Савдо (1823-?) тожик тилида шеърий саёҳатномалари ёзган Жонмуҳаммад Жоний (1839-1881), “ТарихгаСалимий”си билан шуҳрат топган Мирзо самимий (1850-1930), ҳам ишқий, ҳам ижтимоий шеърни баравар тутган Шамсиддин Шоҳик (1853-1893)ларни келтирилган. ХХ аср бошида Баҳромбек Давлатжон ўғли (1873-1933), Мирзо Сирожиддин (1877-1912), Садриддин Айний (1878-1954), Абдурауф Фитрат (1886-1938)лар ижод этдилар.
Бухоро адабий муҳити на характерли хусусиятлардан, бир кунлаб тазкиралар тузилиши бўлса, иккинчиси, ҳажв ва шеърий саёҳатномаларнинг удумга киришидир.
Амир Ҳайдарнинг дафтордори (молия вазири) жондорлик Мирза Содиқ Мунший (1753-1819)нинг “Даҳмон шоҳон” (Шоҳларнинг қабрлари) маснавийсининг қисқача мазмуни шундай: шоир Бухоронинг собиқ ҳукмдорлари алтархонийлар дасмаси ёнидан ўтар экан биздан садо эшитадилар. Яқин борса Субхонқумхон (1680-1706) ўзи қилган ҳақсизликлардан сўзламоқда. Қилмишларидан сўзлаб авлодларга насиҳат беряпти. Шоир Убайдуллахон (1702-1711), Абдулфайзхон (1711-1747) дахмалар ёнидан ўтади. Улар ҳам ўз тарихларидан, фожеаларидан сўзлайдилар. Ўз сўзлари билан идораларининг тартибсизлиги ва низомсизлигини айтадилар, ўзларини фош этадилар.
Орадан юз йил ўтгач, Мирзо Абдулазим Сомий ҳам худди шу номда маснавий ёзди ва амирлар рўйхатини қилган жойидан манғитлар сулоласини бошлаб борди. Раҳимбийдан Музаффархонгача олиб келади. Абдураҳмон Тамкин деган яна бир шоир ушбу мавзуда асар ёзиб, “Даҳман шоҳ Даббус” ва “Даҳман Амир Темур”ни илова қилди. ХХ асрнинг 10-йилларида самарқандлик Сиддиқий Ажзий “Анжумани арвоҳ” (“Руҳлар йиғини”) маснавийсини ёзди. Шоир ҳаждан қайтар экан, Мисрга тушибди ва арвоҳлар анжуманидан чиқибди. Бухоро амирлари анжумани экан Амир Музаффар сўз олиб, ноқислиги, тепса-тебранмаслиги билан машҳур бу ҳукмдор барча қилмишларини ҳикоя қилибди.
Мирзо Содиқнинг “Даҳмам шоҳон”и Х1Х асрнинг 2-ярмида Усмонхўжа Холис томонидан ўзбекчага таржима қилинган.
Жонмуҳаммад Жоний Шарқ адабиётида қадим анъаналарга эга бўлган Саёҳатнома жанрига янги руҳ берди. Х1Х асрни 70-йилларида Бухоро-Нурота сафари ҳақида тожик тилида “Саёҳатнома” номли асар ёзди. Унда муаллифни 800 чақиримдан узоқроқ масофадаги ҳозир Бухоро, самарқанд, Сирдарё ҳамда Қозоғистоннинг Чимкент вилоятларида жойлашган 50 қишлоқни табиати, манзаралари, одамлари ҳақида хотиралар ўз ифодасини топади. Жоний 1839 йили Ғиждувонни Найман қишлоғида туғилган. 1881 йили Амир Музаффар буйруғи билан Қаршида қатл қилинган.
“Аҳмад Калла”, “Аҳмад Махдум” номлари билан шуҳрат қозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли кўрсатган Аҳмад Дониш Х1Х аср Бухоросининг қадимий илм эгаларидан эди. У Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилди. Отаси мадрасасида таълим олди. Ёшлигидан наққошлик, рассомлик, хаттотлик, тарих ва фалсафани ўрганди.
1857 йилнинг кузида Амир Насруллонинг Русия императори Николай I вафотига таъзим билдириш ва валиаҳд Александр I нинг тахтга чиқишини қутлаш учун юборилган элчи Муллажон Мирохурга котиблик қилади. Петербург уч оё санъат-маданият обидалари билан танишади. 1869 йилда янги шарт-шароит тақазоси билан Амир Музаффар Петербургга яна элчи юборди. Бу элчилик ярим вассалга айланган давлатни ҳокими мутлоқ кўнглини олиш ҳаракатида эди. Унинг ҳам котиблиги Аҳмад Дониш танланди. 1873 йил охирида Аҳмад Дониш учинчи марта элчилик таркибида Русияга йўл олди.7874 йил январь-март ойларида Петербургда бўлди. Александр II билан учрашди. Сўнгра булар қоғозга туширди.
Муаллифнинг “Наводирул -воқео” асари 15 йил давомида, 1870-1885 йиллар оралиғида ёзилган тарихи, фалсафий, мемуар асардир. 23 бобдан ташкил топган бу асар ҳалигача тўла нашр этилмаган. Бир қисми 1964 йилда ўзбекчага таржима қилинган ва босилган.
Китобнинг 2 бобида Русия сафари таассуротлари берилган. VII боб А.Донишнинг 1869 йилда Русия сафарига бағишланган. VIII боб подшоҳ Александр II ни қизи Марянинг 1874 йилда бўлган никоҳ тўйига юборилган элчи Абдуқодирбек сафари ҳақида. Қолган боблар, масалан, ота-она ва фарзанд муносабатлари (1-боб), мол-дунё (2-боб), тарих (3-боб), олим ва жоҳил тақдири (4-боб), вақт қадри (5-боб), сафар қилиш фойдалари (6-боб), илм-фан манфаати (9-боб), ҳақиқий ва мажозий ишқ ҳамда унинг одоби (10-боб), никоҳ (11-боб), тақдир (12-боб), касб-кор (13-боб), жисм ва руҳ (14-боб), ер тузилиши ва майдонлар (16-боб), туш таъбири (19-боб), Бедил байтлари (20-боб), айрим ҳодисалар талқини (22-боб), инсон ахлоқини белгилаш (23-боб) каби тамаддун (маданият) ҳақидаги рисола (15-боб) ва хилма-хил воқеий ҳикоялар (18, 21-боблар) ҳам ундан жой олган. Уларни ҳар бири муҳим ва аҳамиятлидир. Масалан, сўнгги рисолада подшоҳнинг халқ олдидаги масъулият 10 март асосида кўрсатиб берилган. Шу жиҳатдан у Юсуф Хос Ҳожибни “Қутадғу билиг”, иккинчи ёндош Русокин “Ижтимоий шартномасини ёдга солади.
Шунингдек, унинг “Мажмуаи ҳикояти Аҳмад Колла” (“Аҳмад Колла ҳикоятлари тўплами”) (1877), “Ислоҳ миёни шис ва сунн” (“Шиа ва суннийни яраштириш ҳақида насиҳат”) каби рисолалари, “Дафтари тақвим” (“Кундаликлар”)и ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Аҳмад Дониш умрининг охирларида “Тарих рисоласи” китобини ёзди. Бир ёқдан Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро, Абдуллахон, Субҳонқулихон, Шоҳмурод, иккинчи тарафдан Амир Музафар салтанати мисолида ҳар бир давлатнинг тараққий ва таназзул сабабларини таҳлил қилди. Биринчи гуруҳни мужаддидлар (дин ва давлатни покловчилар) деб ҳисоблайди.
Исми-шарифи Мирза Ҳаёт, “Саҳбо” тахаллуси (1845/46-1918) (маъноси “қизил май”) Бухоро вилоятининг Вобкент туманида туғилган. Мактаб саводидаги сўнг мадрасада ўқиди. 1885 йилда Абдулаҳадхон Бухоро амири мартабасига кўтарилган, Мирза Ҳайит унинг саройида эшик оғаси вазифасига тайинланди. 1910 йилда Абдулаҳадхон вафот этгач, ҳокимиятга Олимхон келди. Саҳбо ишдан олиниб, мироблик сўнг миршабликка қўйилди. Сўнг ундан ҳам озод этилди.
1915 йилдан унга сиёсий айб қўйилди. Чор Россиясининг сиёсий жосуси маълумоти билан қушбеги ҳузурига чақиртириб, ундан газета ўқимасликка тилхат олинди. 1917 йил февраль воқеаларидан кейин эса, у инқилоб ва ҳурриятга ҳайрихоҳлиги, жадидлиги учун қамалди. 1918 йилда Қабадиёнга сургун қилиниб, маҳаллий ҳоким Муҳаммад Раҳимбек буйруғи билан отга судратилиб, фожиона қатл этилади.
Саҳбо номи ўз даврининг деярли барча тазкираларига киритилган. У ҳақда Мирза Сомий Бўстонийдан Садриддин Айнийгача, Мирза Турсунзодагача фикр билдирганлар.
“... у шундай мард кишики, - деб ёзади Афзал Пирмастий, - ниҳоятда донишманд, ўта хушмуомала, ҳиммати олий, марҳамати баланд, пархезкор, ниҳоятда тетик, ақлли, шеършунослик ва байтшуносликда тенги йўқ, табиати нозик, зеҳни ўткир, шеърлари ғоят гўзал, сўзлари насиҳатли... девони мукаммал... асарлари оммага мақбул ва манзур... Шеърнинг таъбири ва таҳрири бениҳоя нозик, ранг-баранг, туркий ва тожикча ғазаллари мазмунан ниҳоятда хуб, қофиялари бениҳоя марғуб...”
1980 йили шоирнинг ўз қўли билан тузилган дастлабки девони ЎзФА қўлёзмалар фикрида аниқланаётгани маълум бўлди. Девонда 550 дан ортиқ шеър жой олган. Шуни 61 таси ўзбек тилида. Жанрлар ғазал, мухаммас, мусаддас. 1991 йилда Ҳ.Мухторова шеърнинг “Танланган асарлар”ини чоп эттирди.
Садриддин Айний унинг “янгилик ва ҳақчўплик қурбони” бўлганлигини таъкидлаган эди. Шоир ёридан мурувват кутаркан, гоҳ-гоҳ замоннинг бевафолигидан “Сен улусдан, эй кўнгул, меҳру муҳаббат излама”, деб ёзади, “Жабру зулм билан Саҳбонинг ахволи фоне” бўлганини маълум қилади.
ХХ аср бошларида адабий баҳслар Туркистонда чиқадиган етакчи нашрларда ўз ифодасини топди. “Оина”, “Ал-Исоҳ” журналлари, “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона” газеталарида ва бошқа матбуот нашрларда бу баҳслар кўзга ташланди. Ушбу баҳслар адабий-эстетик тафаккур ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Баҳсларда Фитрат, Беҳбудий, Мирмуҳсин, Қодирий, Авлоний, Мунавварқори, Ойбек кабилар фаол қатнашдилар.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling