Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи
-мавзу: Хоразм адабий мактаби. Жадид адабиётида Шарқ ва Ғарб маданияти масалалари талқини. (2 соат)
Download 0.74 Mb.
|
jadid adabiyoti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар: Хива адабий мактаби. Хоразм тарихи. 3.Тазкирачилик. Адабиётлар
- Назорат саволлари
- Дарснинг мақсади
3-мавзу: Хоразм адабий мактаби. Жадид адабиётида Шарқ ва Ғарб маданияти масалалари талқини. (2 соат).
Режа: Хораз адабий муҳити ҳақида маълумот. Комил Хоразмий ижоди. Аҳмад Табибий ижоди. Жадид адабиётида Шарқ ва Ғарб маданияти масалалари талқини. Таянч сўз ва иборалар: Хива адабий мактаби. Хоразм тарихи. 3.Тазкирачилик. Адабиётлар: 1. Қосимов Б. ва б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. Т.: “Маънав”, 2004. 2. Ўзбек адабиёти тарихи. 5 жилдлик. 5-жилд. Т.: Фан, 1980. 3. Каримов Ғ. Ўзбек адабиёти тарихи. Т.: “Ўқитувчи”, 1966. Назорат саволлари: 1. Хоразм адабий муҳити ва унинг намояндалари ҳақида маълумот беринг. 2. Хоразм адабий муҳитига хос жиҳатлар қайсилар? 3. Комил Хоразмий фаолияти ҳақида нималар биласиз? 4. Комил Хоразмий ижодига хос жиҳатлар қайсилар? 5. Аҳмад Табибий таржимаи ҳоли ҳақида маълумот беринг. 6. Аҳмад Табибий ижоди ҳақида сўзланг. Дарснинг мақсади: магистрларда жадид адабиёти тараққиётига ҳисса қўшган, Хоразм адабий мактаби вакиллари Хоразмий, Феруз, Табибий фаолияти, адабий мероси, шеърияти ҳақида тасаввур бериш. Хоразм адабий мактаби ўзбек адабиёти тарихида муҳим ўрин тутади. Хива адабий муҳитининг шаклланиши ва тараққиёти Муҳаммад Раҳимхон Феруз номи билан бевосита боғлиқдир. Муҳаммад Раҳимхон Феруз – буюк давлат арбоби, атоқли шоир, маданият ва санъат ҳомийси, маърифатпавардир. Ферузнинг Хоразм хони сифатидаги фаолияти Ватанимиз тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли даврига тўғри келди. Марказий Осиё Россия истибдоди гирдобига тушган бу даврда у давлатни (1844-1910) ниҳоятда тадбиркорлик билан бошқарди. Адабиёт, санъат, илм-фан ва маорифни унинг ташаббуси билан маданий-маърифий, адабий муҳит юзага келди. Феруз Х1Х асрнинг иккинчи ярми ўзбек адабиёти равнақига катта ҳисса қўшди: саройда ўнлаб шоирлар унинг ҳомийлигида бадиий ижод билан шуғулландилар. Муҳаммад Юсуф Баёний, Муҳаммад Расул Мирзо, Аҳмад Табибий, Аваз Ўтар ўғли, Чокор, Рақиб, Девоний, Ғозий, Шиносий, Оқил, Ғуломий, Комёб каби шоирлар жумласидандир. Унинг саройида 50 ка яқин шоиру ёзувчилар, созанда ва гўяндалар, маорифлар, таржимонлар, хаттотлар, ноширлар фаолият кўрсатди. Хоризм тарихига оид бирламчи манбалар – Огаҳийнинг “Шоҳидул иқбол”, Баёнийнинг “Шеторайи Хоразмшоҳий”, Аҳмад Табибийнинг “Мажмуатуш шуарои Ферузшоҳий”, Ҳасанмурод Лаффасийнинг “Хива шоир ва адабиётчиларнинг таржимаи ҳоли”, Бобожон Тарроҳнинг “Хоразм навозандалари” каби асарларида Муҳаммад Раҳимхон Соний Феруз ҳақида маълумотлар берилган. Хоразм адабиёти тарихида Х1Х асрнинг иккинчи ярми ўзига хос бу даврдир. Бу даврда Хоразм адабиёти юксак тараққиёт босқичига кўтарилди. Айниқса, саройда кучли бир адабий гуруҳ майдонга келдики, унда Ферузнинг ҳиссаси беқиёс. Афсуски, Феруз ҳукмдор, хон бўлган учун 74 йиллик шўро даврида эътибордан четда қолиб кетди. Феруз унитилаётган бир пайтда, 1960 йилда шўролар мафкураси устувор бўлиб турган бир замонда А.Қаҳҳор биринчи бўлиб шоир ижодини ўрганиш масаласини кўриб чиқди. Жумладан, “Қизил Ўзбекистон” газетасида Феруз ижодини рад этиш мазмунидаги мақоласига кескин қарши чиқиб: “Феруз – машҳур лирик шоир, мусиқашунос, композитор, яхши таржимон Умархон сингари ўз замонасининг шоирларини ўрдасига йиққан. 1873 йилда босмахона сотиб олиб, Хоразмда биринчи китоб бостирган одам” деган эди. Аммо Феруз фаолиятини ўрганиш мустақилликдан кейингина бошланди. Комил Хоразмий (1825-1897) – шоир, ҳаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Х1Х аср манбаларининг аксариятида, жумладан, огаҳийнинг “Гулшани давлат”, Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг “Шажарайи Хоразмшоҳий”, Аҳмад Тавбибийнинг “Мажмуатуш шуаро” каби асарларида Комилнинг оташзабон шоир ва тадбиркор давлат арбоби сифатида фаолияти баҳоланган. Муҳаммадниёз Комил 1825 йилда Хивада туғилди. Дастлаб эски мактабда, сўнгра Хива мадрасаларидан бирида таълим олди. Таабалик давридаёқ шеърлари эл назарига тушди. Натижада уни Хива хони Сайид Муҳаммадхон саройига, мирзолик лавозимига таклиф этади. Феруз тахтга чиққач Комил тез орада мирзабошилик лавозимига тайинланади. Русия империяси Хива хонлигини босиб олиш учун уруш бошлаган. 1873 йилда Комил худди шу мансабда эди. Хива хонлиги саройидаги амалдорлар юрт устига бостириб келаётган босқинчиларга муносабат масаласида фарқланар эдилар. Девонбоши Матмурод бошлиқ биринчи гуруҳ кучлар нисбатани ҳисобга олмай, эл-юртни қонга бостиришга муқаррар бўлган жиҳод тарафдори эдилар. Мирзабоши Комил, хоннинг маслаҳатчиси Саид Амирқул Умар ва унинг ҳамкифрлари эса юрт имкониятларини тўла ҳисобга олган ҳолда иш кўриш, босқинчи томон билан муросаю модаро йўлини тутиш, шу тариқа ҳуқуқлари чекланган ҳолда бўлса ҳам хонликни сақлаб қолиш фикрида эдилар. Кейинги воқеалар Комил ва унинг тарафдорлари ҳам эканлигини кўрсатди. 1873 йилнинг 12 августида Хива яқинидаги Гандимиёна қишлоғида Русия билан Хива хонлиги ўртасида шартнома тузилди. Бу “Гандимиён шартномаси” номи билан тарихга кирди. Хива хонлиги висол бўлиб қолди. Хива хонлигидаги 1873 йил воқеалари ҳақида инглиз тилида махсус китоб чоп эттириш Мак-Гохан Комилнинг сулҳпарвар, тадбиркор киши эканини таъкидласа, Хива хонлигига қарши жангларда бевосита иштирок этган Ф.Лобасевич унинг тўғрисида бундай ёзади: “Матниёз хонликнинг оғир, кулфатли пайтларида, Хива аҳолиси ҳаёт-мамоти ҳал бўлаётган бир вақтда бутун куч-қувватини сарфлаб, бекорчи ғазаб ва жаҳони босишга, англашилмовчиликлар сабабини аниқлашга ва юзага келган ихтилофни яхши натижалар билан тугатилишига ҳаракат қилди. Матниёзнинг бу вақтда ўз Ватанига кўрсатган хизмати беқиёс катта бўлди” 1873 йил қирғинбаротларини ўз кўзлари билан кўрган баъзи муаррихлар эса анча кейин битилган асарларида Комилнинг бу даврдаги фаолиятига бирмунча салбий муносабатда бўлганлар. Бу ҳол Баёний ва Лаффасий асарларида кўпроқ сезилади. Сўнг Комил бори мансабидан озод этилди. 1897 йилдан 72 ёшида вафот этди. Комил хаттотлик билан шуғулланган. Комил Хоразмий Москва, Петербург шаҳарларида бўлган. Биринчи 1873, иккинчи 1883, учинчи эса 1891 йилларга тўғри келади. Комил таниқли шоир эди. Девон тузган. Хоразмлик буюк хонанда Комилжон Отаниёзов куйлаган “Кимни севар ёрисан” мухаммаси Комил қаламига мансуб: Қайси фалак буржини меҳри нур анварисан, Қайси садаф дурининг гавҳари шахварисан, Қайси хутан оҳуси, нафси тотарисан, Қайси чаманзорни лолаю гулнорисан, Сўйла манга, эй санам, кимни севар ёрисан? Қоматингга бандадур боғ аро сарви равон, Лаъл лабинг рашкидин ғунча эрур бағри қон, Чунки чаман саҳнида бўлса юзинг гулфишон, Ноласин айлар фузун булбули бехонумон, Сўйла манға, эй санам, кимни севар ёрисан? Комил Хоразмий мусиқасини нотага киритди. “Танбур нотаси” номи билан машҳур бўлди. Бастакор сифатида “Мураббаи Комил”, “Пешрави Комил” куйларини яратди. Комил Бархурдор бин Маҳмуд туркман фороҳий адабий тахаллуси “Мумтоз”нинг “Маҳбубул қулуб” (халқ орасида “Маҳфил аро” (“Мажлисга зийнат берувчи”) асарини, Фаҳриддин Али Сафийнинг “Латойифут-Тавойиф” асарлари форс тилидан ўзбек тилига таржима қилди. Комил Х1Х асрнинг 80-90-йилларида Хива хонлигида матбаа ишлари ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Аҳмад Табибий – Х1Х аср охири ХХ аср бошларида бадиий адабиётнинг деярли барча турларида ижод қилган, устозлари Мунис, Огаҳий, Комил каби ўзига хос шоир, достоннавис, таржимон, тазкиранавис ижодкордир. Аҳмад Табибий шахсияти, ижодий мероси ҳақида дастлаб Муҳаммад Юсуф Баёний, рус туркшуноси А.Н.Самойлович, шоирнинг замондоши Ҳасанмуродқори Муҳаммадамин Лаффазий асарларида маълумотлар берилган. Аҳмад Табибий 1869 йили Хоразм хонлигининг сиёсий ва маданий маркази Хива шаҳрида туғилди. Унинг отаси асли афғонистонлик, кейинчалик Хоразмга келиб турғун бўлиб қолган. Али Муҳаммад Хиванинг машҳур табибларидан эди. У ўғлини форс, араб тилларига, табибликка ўргатди. Шунинг учун Аҳмад ўзига “Табибий” тахаллусини танлади. Феруз шоир аҳмадни саройига таклиф этди. У саройда Аваз Ўтар каби шоирга устозлик қилди. Лаффаийнинг ёзишича Табибий паст бўйлик, очиқ чеҳра, ширин сўз, нозик табиб киши бўлган. Шахмат билан танбурни хуш кўрган. Унинг беш девони бор. “Туҳвабус султон”, “Мунисул ушшоқ”, “Ҳайратул ушшоқ” девонлари ўзбек тилидаги, “Миръотул ишқ”, “Мазҳарул - иштиёқ” девонлари эса форс-тожик тилидаги шеърларидан ташкил топган. У “Валеишқ ва Азро” достони муаллифи. Тазкиранавис сифатида “Мажмуатуш – шуаройи Ферузшоҳио”ни тузди. Таржимон сифатида Фузулийнинг “Ҳафт жом” асарини форс тилидан таржима қилди. Аҳмад Табибий ижодида маърифат мавзуси етакчи ўрин эгаллади. Кимдаким аҳли жаҳондин бор илму маърифат, Қолғусидур они борхундор илму маърифат... Ғафлату жаҳл уйқусиға ғарқ бўлғон шахсни, Файз бирла ул қилур бедор илму маърифат. Илм бирла маърифат таълимни тарк этмагил, Ҳосил эт боринча жон, такрор илму маърифат. Жадид адабиётида Шарқ ва Ғарб маданияти масалалари талқини кенг ифодасини топди. Бу И.Гаспиринскийнинг “Маданияти исломия” асарида кенг акс этди. Фитрат “Чин севиш” драмасида ҳам шу масалага эътибор қаратади. Чўлпон асарларида ҳам Шарқ ва Ғарб маданиятида ўзига хослик ва айирмалар кенг акс этган. Бу бежиз эмас. Улар Шарқ юксак маданият бешинчи бўлганини, ХХ аср бошларига келиб мустамлакалар таъсирида хароб ҳолатга келганлигидан изтироб тортадилар. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling