Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


Download 0.74 Mb.
bet15/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

Ул киши ҳам қўйни уйга келтириб,
Пичоқ билан қўйди уни тез сўйиб.
Мунга қўйнинг икки кўзи термулиб,
Жони типирчилаб, жони ҳам куйиб
Айтар эди ул кишини: “Эй киши,
Бўрими ё, айтгил, энди ким ваҳший?
Қутқардинг сен мени ўлим илгидан,
Ҳамда қўрқинг шу ўлимнинг ваҳмидан
Энди сўнг ўзинг бўридан-да ўздирдинг,
Кўрдим, энди чин бўри ҳам сен бўдинг?”
Бу масал ёзилган 1921 йилда ўзбек халқи чор ҳокимияти зулмидан қутулиб, большевикларга тутилган, большевиклар эса 1918 йил февралида дошноқлар ёрдамида минглаб ватандошларимизни бўғизлаган эдилар.
Элбек мазкур масалда ана шу тарихий воқеани мажозий образлар ёрдамида тасвирлаб, ким бўри эканлигини аниқлашни китобхоннинг ўзига ҳавола этади. Ана шундай катта ижтимоий мазмун сингган шеърлар Элбек ижодида оз эмас. Элбекнинг “Қўшчи Турғун ҳикоясида тасвирланган Турғун ер ислоҳотининг фарзанди. У меҳнатсевар, қўли гул, кўзлари ҳаётга доимо умид билан қарайдиган йигит Ёзувчи бу образда ўзининг инсоний сифатларини, меҳнатга, ижодга ташналигини тасвирлаган. Шоир большевиклар идора қилаётган мамлакатнинг келажаги, шу жумладан, ўзбек халқининг ҳам фаравон ва дориломон замонларга етиши ва эмин-эркин яшашига ишонган бўлса ҳам ҳолва билан оғиз чучумаслигини яхши билган. У ҳар бир сўзини “яхши тилак – ярти мол”, деб бошловчи кишиларга бағишланган “Тилак” шеърида бундай фикрни олға сурган:
Тила тилак, бизнинг тилак:
Тилак билан ўйнар юрак.
Қуруқ тилк кимга керак?
Тилак учун синсин билак.

Элбекнинг 20 йиллар аввалида Чўлпонона руҳ билан тўйинган “Қуролга” номли шеърида ҳаттоки ўзи истамаган ҳолда ватандошларини большевизмга қарши курашга чорлагандек бўлади:


Қурол, оҳ! Қандайин гўзал бир сўз,
Ол қўлингга сен уни, эй бойқуш!
Сен йиқилдинг бу кун заволли йигит,
Сабабини билмас эсанг, тингла эшит!
Дунёда бармоғингни сақлар эсанг,
Хўр бўлуб тепки ичра қолмас эсанг,
Ол шуни қўлга, турма, тезда ол!
Шундадир бахт, шундадир иқбол.

Чўлпон ва Фитратлар авлодининг қайси бир вакилига назар ташламайлик, уларнинг ҳар бири ўз овозига, ўзининг ижодий услубига эгалиги, фақат ўзига, дунёқарашига, ижодий кредосига яқин мавзуларда асарлар ёзганлиги кундек равшан бўлади. Шу маънода Элбек жадид адабиётининг ўзига хос ва миллий намояндаларидан биридир.


Заҳматкашлар 1937 йилнинг қатағон муҳитида “халқ душмани” сифатида қамоққа олиниб, 12 йиллик қамоқ муддатини ўтиши учун Калимога юборилган ва 1939 йил 11 февралда Магадандаги Ногиронлар шаҳарчасида вафот этган.
Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling