Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети жадид адабиёти тарихи


-мавзу: Тавалло ҳаёти ва ижоди. Ўзбек жадид адабиётида ижтимоий таҳлил


Download 0.74 Mb.
bet12/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1607572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
jadid adabiyoti

12-мавзу: Тавалло ҳаёти ва ижоди. Ўзбек жадид адабиётида ижтимоий таҳлил
Режа:

  1. Тавалло таржимаи ҳоли

  2. Таваллонинг адабий мероси.

  3. Ғазалиётининг мавзу ва образлари.

  4. Ўзбек жадид шеъриятида ижтимоий таҳлил.

ғазалиёт, мусиқийлик, шеърий санъатлар, мавзу ва образлар, ижтимоий таҳлил.
Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. –Т.: Ўзбекистон, 2008.

  2. Қосимов Б. Миллий уйғониш. –Т.: Маънавият, 2002.

  3. Тавалло. Равнақул ислом. –Т.: Фан, 1993.



Назорат саволлари:

  1. Тавалло қаерларда таҳсил олган?

  2. Таваллонинг қандай асарларини биласиз?

  3. Тавалло ижодининг ўзбек шеърияти ривожидаги ўрни ҳақида маълумот беринг.

  4. Тавалло қандай айблар билан қамоққа олинди?

  5. Тавалло шеъриятининг мавзу ва образларини ёритинг.

  6. Ўзбек жадид адабиётида ижтимоий таҳлил ҳақида нималар биласиз?

Дарснинг мақсади: Тавалло ижодининг жадид адабиёти тарихидаги ўннини кўрсатиш. Ўзбек жадид адабиётида ижтимоий таҳлилнинг ўрнини ёритиш.
Шоир Таваллонинг исми шарифи Тўлаган Хўжамёров бўлиб, ХХ аср бошида Тошкент адабий муҳитининг вакилидир. Бўлажак шоир 1883 йилда Кўкча даҳасида Оби Назар маҳалласида ўзига тўқ Хўжамёр Жиянбоев оиласида дунёга келди. Эски мактабда савод чиқарди. “Бекларбеги” мадрасасида рус-тузем мактабида ўқиди. Мол савдоси билан шуғулланадиган Хўжамёр аканинг Авлиёота, Прежвольс шаҳарлари билан яқин алоқалари бор эди. 17 ёшли Тўлаган 1900 отасининг маслаҳати билан Прежвольс шаҳрига бориб, Усмонжон Солиҳжонбоев деган кишининг қўлида иш юритувчи (приказчик) бўлиб ишлай бошлади. 1909 йилда шоирнинг отаси вафот этади. Кўп ўтмай Тўлаган Тошкентга қайтади. Шаҳар савдо ширкатларидан бирида иш юритувчилик қила бошлайди. Оилали бўлади, 2 қиз кўради. Сўнг Мақсуд, Маҳмуд исмли ўғиллар кўради. 10-йилларда вақтли матбуотда “Тавалло” тахаллуси билан шеър ва мақолалари босила бошлайди. 1914 йилда Тошкентда нашриёт ширкати тузиб, китоб чиқаришни йўлга қўяди. 1915 йилда эса Авлонийлар ташаббуси билан тузилган “Турон” жамиятида фаолият кўрсата бошлайди. Лекин асл касби савдо ишларидан узилиб кетмайди. 1918-19 йилларда Тошкентнинг дастлаб Эски шаҳар, сўнг янги шаҳар ижроя қўмиталарига аъзо бўлган. 1919 йилда партияга кириб Искога хизматга олинган 1924 йилда касаба уюшмасига ишга ўтади. 1925-26 йилларда Тошкент саноат бирлашмаси ҳунармандчилик саноати касаба уюшмаси раиси бўлиб ишлайди. 1927 йилда 23 октябрда молиявий камомад айби билан партиядан ўчирилиб, 5 йил қамоққа ҳукм қилинади. Бироқ, 1928 йилда 11 январида айби исботланмаганлиги сабабли озод этилади.
1937 йил 14 январда Тавалло “аксининқилобий”, “Турон”, “Шўройи ислом”, “Иттиҳоди тараққий”, “Миллий ибтиқод”, “Миллий истиқлол” ташкилотларининг аъзоси, “Миллионернинг ўғли”, “Шеърларида миллатчилик ғояларини илгари сурган” янада айбланиб, қамоққа олинади. Тавалло 1919 йилда Осипов қўзғолонида қатнашганликда ҳам айбланади. 1937 йил 19 октябрда НКВД қошидаги учлик мажлисида Тавалло отиб ўлдиришга ҳукм этилди. Ҳукм шу йилнинг 10 ноябрида ижро этилди. Адиб 1968 йил 18 октябрда оқланди, М.Зокиров, О.Шарафиддиновнинг “Тирик сабрлар” китобида (1968 йил) унинг асарлари илк бор нашр этилди. Шоир ижодини баҳолашда асосий манба “Равнақул ислом” бўлиб, 70 тача шеърни ўз ичига олган. Тўпламдаги шеърларда туркчилик, исломчилик руҳи устуворлик қилади. Вазни арузда. Бироқ мазмунан янги бўлиб Туркистонни қопланган жаҳолат ва нодонлик, тутқунлик ва турғунлик ҳақида шоир биринчи навбатда, замон ҳодисаларидан илҳом ва таъсир олади. Шунингдек, шоирнинг сўнгги давр турк, татар, озарбайжон шоирларининг шеърлари билан ҳам яхши таниш эканлиги билинади. Тавалло ҳар бир шеър миллат, унинг шу кундаги ахволи, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, тарихи ва тақдирига боғланади. Шоир жаҳоннинг, чунончи Оврупа ва Америка халқларининг тараққиёт асридаги ҳаётига назар ташлайди. Бир томонда илм-фан, техника янгиликларини турмушга жорий этиб, оғирини енгил, ҳаётини фаравон қилаётган миллатлар, иккинчи томондан Одам Атодан келаётган, аллақачон эскириб ишдан чиққан ишлаб чиқариш усули ва воситаларига маҳкам ёпишиб, дунёни шуни сўнгги мўъжизадек ушлаб олган Туркистон. Шоир ҳар иккисини муқояса қилади. Бу муқояса эса ҳажвий мазмун ташийди.
Осмондаги сайёралар, боқғил, қаёнға боралар,
Эй нафс ила авворалар, нечун билолмайсан ҳануз?
Симсиз бировлар сўзлашуб, миллат ғамини ўйлашув,
Юрганда сиз тўй-тўйлашиб, ҳеч бир уёлмайсиз ҳануз.
Аскар отиб бил, Замбарак, борларни қилди бедарак,
Сиз боғда чолуб тортарак, сабқон, отолмайсиз ҳануз.

Халқ оммасининг мустамлакачилик зулми ва зулматидан хира тортган кўзларини очиш, унинг сўнгги асрларда ўз қаърига тортган қолоқлик муҳитидан халос этиш учун аввало ўзи кечираётган турмушнинг анячли манзараларини, ўзининг ночор аҳволини, элу юртни чирмаб ташлаган жаҳолат ва нодонлик иллатларини унга яққол кўрсатиш лозим эди.


Тавалло, бошқа жадид шоилари сингари, нафақат Россия, балки Европа халқлари ҳаётидан, шу мамлакатлардаги илмий ва маданий ҳаёт янгиликларидан яхши хабардор бўлган. Шунинг учун ҳам у Туркистон халқининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий қолоқликда яшаётган билан асло муроса қила олмади.
1917 йил февраль инқилоб натижасида “оқ подшо” тахтдан ағдарилди: жадидлар орзу қилган куч етиб келди. Аммо сопқон отишни ҳам билмаган, тўй-тўйлашидан бошқа дарди, орзу-ҳаваси бўлмаган халқ, яна қул бўлиб қолди. “Оқ подшо” ўрнига “қизил подшочалар” большевиклар келди.
Тавалло “Европаликлар ҳунари бирлан бизнинг ҳунаримизнинг фарқи” деган ҳажвиясида бундай ёзди:
Европа аҳли, сиз қулоқ тутингиз,
Биз ҳунарлар ёзуб тонуштирамиз
Келтурунг замбарак, қурол неча хил,
Бизни сопқон ила отуштирамиз.
Афтомобиль аробангиз қайда
Ҳўқанд ароба билан чопуштирамиз
1917 йил воқеаларидан кейин Туркистонда турли сиёсий партиялар майдонга келди. Айрим жадидлар қатори Тавалло ҳам сўл эсерлар партияси дастурини халқ манфаатига яқин ҳисоблаб, шу партияга аъзо бўлиб кирди. Аммо у 1918 йилдаёқ эсерлар билан келиша олмаслигини сезиб, улар партиясидан бош олиб чиқди.
Тавалло 1935 йилдан бошлаб бир қанча муддат эски-туски нашрларни йиғиб уларни қайта ишловчи корхоналарга етказиб берувчи ташкилотда ишлади. Куни кеча ўз шеърлари билан халқ ўртасида катта обрў-эътибор қозонган истеъдоддан шоир ана шу тарзида сўниб, сўнибгина эмас, хор бўлиб яшади. Жамият ўртасидаги қадр-қимматини йўқотган Тавалло, айниқса, севимли фарзандининг вафот этганидан кейин аламидан ичкиликка берилди.
Тавалло 20-30-йилларда ҳам ҳажвий шеърлар ёзишдан давом этган бўлса-да, “Муштум” журналида “Мағзава” тахаллуси билан эълон қилган шеърларида акс этди.
Шоирнинг севимли мавзуларидан бири ҳуррият эди. У инсон эркини ҳар нарсадан устун қўйди. Унинг талқинидаги эркнинг маъноси ғоят кенг. Бу эрк сиёсий, иқтисодий мустақилликдаги тортиб нафсга, ҳузур-ҳаловатга, қулликдан озод бўлишган ўз ичига қамраб олади. У хотин-қизлар ҳурриятига кенг эътибор берди.
Шоирнинг бир қатор шеърларида давр янгиликлари воқеалари ҳақида. Масалан, “Ойна” журналининг (1913), “Садойи Туркистон” газетасининг (1914), Қорс (Туркия)даги зилзила (1914), Биринчи жаҳон уруши ва у билан боғлиқ ҳодисалар Тавалло диққатидан четда қолган эмас. Ўзбек театрининг майдонга келиши воқеаларига бағишланган бир элга, тўрт шеър бор. Шундан бири бевосита илк ўзбек театр томошаси 1914 йил 27 февралда Тошкентдаги “колизий” театрида Авлоний труппаси томонидан Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси қўйилишига бағишланган.
Тавалло машҳур татар шоири Абдулла Тўқай вафотининг бир йиллигига бағишланган шеърида дил орзуларина изҳор этиб, бундай ёзган эди:
Ҳар замон дод айланарман шеъра танқид айланиб,
Авф қилғил, ёзаман тутганда мажнуниятим.
Ҳар замон ёд этса миллат бизни Абдуллодек,
Шул менга иқболу мақсад, бахту масъулиятим.
Миллатим, миллатим, бир яхши хизмат қилмадим,
Қил садо, бошимга кел, кетсун бошимдан ғафлатим.
Шоирнинг бир армони Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган кунларда рўёбга чиқди.
Ўзбек жадид адабиётида ижтимоий таҳлил барча тур ва жанрлардаги асарларда кўзга ташланади. Жадидлар жамият ҳаётини доимо таҳлил этдилар. Долзарб масалаларга диққатни қаратиб, таҳлил этдилар, фикрларини билдирдилар.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling