Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-расм. Инновацион фаолиятдаги назоратнинг таърифлари ва турлари


Download 5.49 Mb.
bet10/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

3-расм. Инновацион фаолиятдаги назоратнинг таърифлари ва турлари.
6. Инновацион менежментда қарорлар қабул қилиниши
Қарорлар қабул қилиниши инновацион менежментда якуний тадбир бўлади. менежментнинг кўпгина вазифаларини муҳим аҳамиятга эгаллашга қарамасдан, худди қарорлар эҳтимол бўлган ижобий ва салбий натижаларга олиб келадилар. Қарорлар қабул қилиш тадбирлари менежментдан ахборотларни тўлиқлиги, менежернинг кўпроқ омилкорлигини талаб қилади хатарни ва жавобгарликни қабул қилиниши билан таърифланади.5
Илмий ва амалий инновацион фаолият кўпроқ даражада ижодий жараён бўлади, унинг учун фаросатли қарорларни қабул қилиниши хосдир. Хорижда ижодий жараёнда қарорлар қабул қилишга ҳаракатлар экзистенциал менежмент категориялари билан баён қилиниши тасодифий эмас. Олим, кашфиётчи, инновацион менежерда қарорларнинг катта қисми чуқур онгсиз қилинган жараёнларга асосланган, улар четдан стихияли ва мантиқсиз кўринадилар. Аммо тадқиқотчиларнинг борган сари кўпроғи “ақлий ҳужум”, “беихтиёр мулоҳазаларнинг йиғиндиси”, “мантиқсиз фикрлар ва кутилмаган фикрлар тўплами” ва бошқалар каби илмий ғояларни ишлаб чиқиш усулларига эътибор қаратадилар. Вазифавий фикрлаш ва қарорлар қабул қилишни креатив ва экзистенциал менежмент ҳақиқат, эҳтиёжлар, бойликлар табиатга нисбатан чуқур дунё қарашлар, эстетик ва маънавий-аҳлоқий тасаввурлар билан боғлайди. Ушбу нуқтаи назардан қарорлар қабул қилиниши объектнинг индивидуаллиги (бир нарсани иккинчисидан ажратувчи хусусиятларга эгалиги), уни ноёблиги ва қайтарилмаслигини англашдан иборатдир.
1-жадвал

Инновацион корхонадаги менежментнинг даражалари

Қарорларнинг характери ва фаолият турлари

стратегик

оператив

фармойишлар

Ижроия фаолияти

Юқори:
Инновацион корхонанинг раҳбари, унинг ИТТКИ, ишлаб чиқариш, сотишлари ва ҳ.к. бўйича ўринбосарлари

+

+

+

+

Ўрта:
Инновацион корхона бўлинмалари ва маъмурий идоралари раҳбарлари

-

+

+

+

Пастки:
Ижодий гуруҳлар, қуйи лабораториялар, ишлаб чиқариш участкалари раҳбарлари

-

-

+

+

Янгиликларни ишлаб чиқишнинг кейинги тадбирлари, ғояларни вужудга келиши рационал характерга эгалигига қарамасдан, янгиликларни индивидуаллик ва яхлитликнинг синтези сифатида тушунган ҳолда, ақл этмайдиган фаросатни талаб қилади. Креатив менежер янгиликларни бундан кейинги ишлаб чиқилиши ҳақидаги қарорни қабул қилишда эътиборни кейинги амалий тадқиқотлардаги сабаб-оқибат алоқалари ва рационал-мантиқий характерга жамлаши керак. Инновацион менежер учун илмий фаолият жараёнида такрорланмайдиган ва ягона янгиликнинг таҳлилидан стандартли қарорлар қабул қилишнинг такрорланадиган тадбирларни ўрганиш ва амал қилишга мантиқий ўтиш муаммоси вужудга келади. Бу инновацион менежментда қабул қилинадиган қарорларнинг фаросатли ноёбдан то қатъий рационаликкача бўлган кенг турли туманликлари билан изоҳланади.


Қарорларнинг характери ва фаолият турларини инновацион менежмент даражалари бўйича тақсимланиши 1-жадвалда берилган.
Асосий қарорлар менежернинг инновацион менежментнинг вазифалари ичидаги ҳуқуқлари, ваколатлари доирасида қабул қилинади. Масалан, Инновацион лойиҳани режалаштириш вазифаси ўз ичига янгиликнинг таклиф қилинаётган лойиҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш, лойиҳани мавзули режага киритиш, лойиҳани амалга ошириш бўйича ишнинг жадвали ва таркибини ва таркибини, лойиҳа бўйича харажатлар, лойиҳанинг жамоаси ва пудратчилар, этказиб берувчиларнинг таркибини тасдиқлаш ва ҳ.к, лойиҳани таъминлаш учун молиявий оқимларни, сармоядорни қидириб топиш, лойиҳани амалга ошириш режасини қабул қилишни олади.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling