Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-расм. Ташкилотнинг тизим сифатидаги ташқи муҳити
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
1-расм. Ташкилотнинг тизим сифатидаги ташқи муҳити.
Тизимнинг мураккаблиги иэрархия даражаларининг сони, тизимда айланиб юрувчи ахборотларнинг ҳажми, ҳамда унинг тузилишининг мураккаблиги, элементларнинг сони ва алоқалари билан белгиланади. Алоқаларнинг йиғиндиси тизимнинг тузилмасини ташкил қилади. Ҳар бир тизим қўйилган мақсадга эришишга қаратилган фаолият юритиш алгоритмига эга. Тизимни тизимнинг кирувчи бошқарувчилари, тўлқинланувчи, ўзгарувчанлари ва чиқувчи параметрлари ўртасидаги алоқани акс эттирувчи модел ёрдамида шакллантирадилар. Катта ва мураккаб тизимлар ва кичик тизимларнинг йиғиндисидан иборат бўлади ва улардан ҳам миқдорий ва ҳам сифатий нисбатларда фарқ қиладилар. Катта ва мураккаб иэрархик тизимларга қуйидагилар хос: умумий мақсадларнинг мавжудлиги (белгиланиш); яхлитлик ва тугалланганлик; бажарилаётган вазифаларнинг катта миқдорлари ва катта сони; вазифаларнинг кўп жиҳатлилиги ва турли туманлилиги; ҳулқнинг мураккаблилиги ва ундовчи сабабларнинг кўп жиҳатлилиги; мусобақалувчи, рақобатлашувчи ва ҳар томонга йўналтирилганлиги тенденцияларининг мавжудлиги. Тизимни ичида содир бўлаётган катта тизимлар каби ноаниқлик ва ахборотларнинг эҳтимол бўлган тўлиқ эмаслиги хос бўлган, қарама-қарши йўналишдаги жараёнлар унинг самарадорлигини пасайтириш мумкин. Инновацион тизимнинг 2-расмда берилган мураккаб, кўп босқичли, кўп композицияли тизимини кўриб чиқамиз. Кириш, чиқиш ва ташқи муҳит тизимнинг ташқи муҳити бўлади. Тизимнинг кирувчи параметрлари-бу моддий, энергетик, ахборот ва когнитив (илмий билимлар) оқимларидир. Чиқувчи параметрлар янги жараёнлар, маҳсулотлар, хизматлар, фойда, ходимларнинг янги билимлари, ишлаб чиқаришни ўсиши, янги сегментлар ва янги бозорларни ўзлаштирилиши, социал жавобгарлик, ходимларнинг қаноатлантирилганлигидан иборатдир. Инновацион менежментнинг ички микромуҳити-фирманинг ташкилий, технологик, социал-психологик ва техник-иқтисодий муҳитидан иборатдир. Мураккаб, катта тизим тизимчаларнинг йиғиндисидан иборат бўлади ва таъминловчи, илмий, бошқарувчи ва бошқариладиган кўпбосқичли, мураккаб тизимчалардан ташкил топади. Ўз навбатида бошқарувчи тизимга кичик тизимчалардан ташкил топади, улар ўртасида учта асосий босқичларга эга иэрархик тузилма кўринишидаги тобелик мавжуд. Бунда иэрархиянинг пастроқ босқичига тегишли бўлган ва биргаликда ҳаракат қилувчи тизим иэрархиянинг кейинги юқори босқичига тегишли бўлган тизимчанинг барча вазифаларини бажаради. Инновацион менежментнинг бошқарувчи тизимчасини кўриб чиқамиз. Ташкилотнинг иэрархик мураккаб, катта тизим сифатидаги киришлари ва чиқишлари 3-расмда тасвирланган. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling