Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Инновацион менежментдаги тизимли ёндашиш
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
Инновацион менежментдаги тизимли ёндашиш
Инновацион менежментда батафсил таҳлил ва бошқарув жараёнларини такомиллаштириш тизимли ёндашишда тўлиқроқ очилади. Тизимли таҳлилнинг марказий тушунчаси тизимдан, яъни бир бирлари ва атроф муҳит билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи таркибий қисмлар ва элементларнинг мураккаб ички қурилиши, катта сонига эга объектдан иборат. Инновацион менежмент учун ташкилотни очиқ тизим сифатида тушуниш асосий далил бўлади. ташқи муҳит билан яқин ўзаро ҳамкорликда бўла туриб, у ташқи муҳит томонидан ҳам тўғридан тўғри ва ҳам воситали кўп сонли таъсирларга дуч келади. Бир вақтда ташкилот ички микромуҳитга эга, унинг элементлар ҳам муҳит омиларига ўзаро боғлиқ бўлади. Ташкилот тизим сифатида тизимнинг ўзи ва унинг ташқи ва ички муҳити элементлари томонидан ҳаракатланувчи кучлар, ўзаро ҳамкорликлар, ўзаро таъсирлар ва ўзаро кириб боришларнинг мураккаб ансамблидан иборатдир. Тизим ва унинг ташқи муҳити чизмали равишда 1-расмда кўрсатилган. Ташқи муҳит ташкилотга тўғридан тўғри ва воситали таъсир кўрсатади. Давлат ва қонунчилик идоралари, институтлар, касаба уюшмалар, илмий ва инновацион ташкилотлар, ишлаб чиқариш омиллари бозорлари, сармоядорлар, рақиблар, этказиб берувчилар, истъемолчилар, касбий воситачилар ва ҳ.к. тўғридан тўғри таъсир кўрсатиш муҳитининг муҳим элементлари бўладилар. Халқаро социал-маданий ва иқтисодий муҳит, сиёсий, экологик омиллар, фан ва техниканинг ҳолати, ҳамда жамиятни қадриятли йўналтирилиши ва унинг инновацион ғояларга мойиллиги воситали таъсир кўрсатиш муҳитининг таркибий қисмлари бўладилар. Фирманинг ички муҳити омилларига, масалан, илмий-техник салоҳият, руҳий ҳолат, инфратузилма, ходимлар малакасининг даражаси ва ҳ.к. киради. Тизимнинг элементлари мустақил ва сифатли бўлинмайдиган бирликдир. Бир бирлари ва атроф муҳит билан ўзаро ҳамкорликни улар моддий, энергетик ва ахборотли муҳит билан таърифлайдилар. Белгиланган яхлитлик ва мақсадга йўналтирилганликка эга ўзаро ҳамкорлик қилувчи элементларнинг масофавий-вақтли агрегатлари (йиғиндилари) вазифавий тизимчаларда ажратадилар. Тизимни тизимчаларга бўлиниши тизимнинг иэрархиясини очишга ва унинг ҳар хил даражада батафсил текширишлигини кўриб чиқишга имкон беради. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling