Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Илмий-техник ва инновацион соҳа ташкилотларнинг таснифи
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Инновацион ривожланишнинг ташкилий шакллари
2. Илмий-техник ва инновацион соҳа ташкилотларнинг таснифи
Илмий-техник ва инновацион соҳа ташкилотларининг таснифи 1-жадвалда берилган.
3. Инновацион ривожланишнинг ташкилий шакллари Ташкилий шакллар марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тузилмаларнинг синерчизма (ҳамкорлиги) асосида хўжалик юритишнинг янги тамойиллари билан яқиндан боғланганлар. Инновацион ривожланишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, у иккита қарама-қарши тенденцияларни ҳисобга олишнинг зарурлигича асосланади. Бир томондан, инновацион жараён-бу ғояни вужудга келишидан то ишлаб чиқаришга тадбиқ этилиши, ривожланиш ва ёйилишигача бўлган ягона оқимдир. Инновацион тизимнинг фундаментал ғоядан то бозор муваффақиятигача бўлган барча босқичлари ўзаро яқиндан боғланганлар ва ўзаро асосланганлар. Шунинг учун инновацион ривожланишнинг самарадорлигини таъминлаш учун босқичларнинг ворислиги ва жараёнларнинг вақтдаги узлуксизлигини таъминловчи тизимли таркибий ўзаро ҳамкорликлар биринчи даражали аҳамиятга эгалар. Бу хусусият ривожланмаган бозор инфратузилмаси ва бозор механизмларини такомиллашмаганида яққол намоён бўлади. Бошқа томондан, илмий билим, кашфиёт, саноат ихтироси ўзининг моҳияти бўйича дискретли (алоҳида қисмлардан ташкил топувчи ва стохастик (эҳтимолли, тасодифий)дир. Илмий билимни вужудга келиши, уни материаллаштириш ва тижоратлашиши ўртасида коррелляция (ўзаро алоқа) йўқлиги кўп сонли тадқиқотлар билан белгиланган. Шунинг учун бундан нуқтаи назардан корхона инновацион тадбиркорлик фаолиятининг ИТТКИ босқичидан то маркетинг ва сотишларгача бўлган тўлиқ мажмуасини амалга ошириши шарт эмас. Бозор механизмларини такомиллашуви шароитида, иккинчи тенденцияга мувофиқ фирмалараро кооперациялар алоҳида роль ўйнай бошлайдилар. Инновацион фаолликни ошиши қуйидаги иккита муҳим тенденциялар: ўзини ўзи ривожлантиришга қодир инновацион ташкилотларни вужудга келиши ва инновацион тузилмаларни ҳар хил институтларнинг тизим ва фирмалараро ўзаро ҳамкорликларга киритила олиниши билан яқиндан боғланган. Замонавий инновацион фирма ҳам инновацион жараёнларнинг кўп вариантлилиги ва кичикроқ детерминацияланганлиги (яъни асосланганлиги) оқибатида вужудга келувчи ташкилий тузилмаларнинг турли туманлиги билан таърифланади. Инновацион фирмани ташкилий лойиҳалаштириш ташкилий-бошқарув тузилмалари ва ишлаб чиқариш аппаратининг янгиликларни тадбиқ қилиш, ўзлаштириш ва диффузияси ўртасидаги ўзаро алоқага боғлиқ. Замонавий бошқарув назариясида амалда мувофиқ ташкилий тузилмалар ва инновацион бизнеснинг шаклларини танлашда қатъий афзалликлар йўқ. Тўғри инновацион кичик ва ўрта бизнеснинг кўрина бошланган тор ихтисослашиши оддийгина икки ва уч даражали ташкилий тузилмалар билан боғланган.15 Хориждаги кичик бизнесда тадқиқот фирмалари жами 5-10% ни ташкил қиладилар, шунинг билан бир вақтда йирик корхоналар орасидаги 70 % гача компаниялар илмий бўлинмалар, инновацион йўналтириш ва бошқаларга эгалар. Кичик инновацион бизнес кўпроқ даражада амалий тадқиқотлар, конструкторлик ишламалари, ҳар хил янгиликларни ўзлаштириш, эксперт, реклама, консалтинг ва воситачилик хизматларини тақдим этишга қаратилган. Кичик ва ўрта корхоналар бозор токчаларини тор ихтисослашган маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилган ҳолда, янгиликларнинг кичик серияларини ишлаб чиқаришни мўлжаллайдилар. Бундан ташқари, масалан, машинасозлик ва асбобсозликда ноёб ва кичик серияли ускуналар асбоблар, қуролларни ишлаб чиқариш, қоидага кўра, кичик ва ўрта корхоналар улушига тушади. Йирик бизнес ва айниқса жуда йирик фирмалар, етарлича молиявий, моддий ва одам ресурсларига эга бўлган ҳолда, ишлаб чиқариш аппаратининг пастроқ мойиллиги ва янгиликларни қийинчилик билан қабул қилувчи иерархик алоқаларнинг шавқатсизлигидан қийналадилар. Ташкил қилиш механизмларини такомиллаштириш мантиқига кўра инновациялар мувофиқлаштириш ва фирмалараро кооперациянинг муаммоси бўлиб қоладилар. 1990 йилларнинг охирига келиб Ғарбда инновацион ва ижодий фаолликни ташкил қилишнинг янги шакли-ташкилий лойиҳалаштириш ва “модулли ихтисослашиш” тамойилларига асосланган ақлий ўзини ўзи бошқарувчи ассоциацияни яратиш бўйича катта ҳаракатлар қилинмоқда. У мустақил бўлинмаларнинг ассоциацияланган фаолият доирасидаги юқори инновацион фаоллигига эришишга имкон беради. XXI аср инновацион ташкилотлардаги инқилобий ўзгаришлар линияли, вазифавий, маркетингли ва бошқа тузилмаларни қамраб олишлари керак, улар ягона ахборот ва молия тизимлари томонидан хизмат кўрсатилган товарлар ва хизматларни мустақил ишлаб чиқарувчи, мустақил ички корхоналар бўлишлари керак. “Ақлий ўзини ўзи бошқарувчи ассоциациялар” доирасида бу ички корхоналар ёки ассоциация ичидаги ташкилий бозорлар деб аталувчиларнинг иштирокчилари бўладилар. Олдин қатъий иерархик қурилмадан иборат бўлган ташкилот мустақил жамоалар, очиқ социал тизимларнинг мажмуаси бўлади. Ташкилот ичидаги табақалашиш гомогенизациялашиш (яъни бир турлича айланиш) билан алмашади, унда ижодий характер, ўзгаришларга юқори мослашувчанлик, ташқи муҳитга эгилувчан инновацион жавоб қайтариш ва кучсиз сигналлар бўйича самарали бошқариш асосий афзалликлардан бўлади. 1980 йиллардаги ташкилотларнинг муҳим вазифаларни ўзаро-алоқалар ва ўзаро боғлиқликлар тизимини ташкил қилиш жараёни билан боғланган “интерташкилийлар” сифатида таърифлаб туриб, менежентнинг ҳозирги замон назариячилари XXI асрнинг бошидаги компанияларга нисбатан “интерташкилий ўзини ўзи ташкил қилувчи тизим” атамасини қўллайдилар. Бунда инновацион ривожланиш содир бўлаётган ўзгаришларнинг марказий оқими сифатида кўриб чиқилади. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling