Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


-Мавзу. Инновацион менежментнинг методологияси


Download 5.49 Mb.
bet15/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

4-Мавзу. Инновацион менежментнинг методологияси
Режа:

  1. Инновацион менежментга илмий ёндашишлар

  2. Инновацион менежментга тизимли ёндашиш

  3. Янгиликларнинг яшаш даври концепциясининг моҳияти

Таянч сўз ва иборалар: Тизимнинг яхлитлиги, яшаш давраси концепцияси, ташкилотнинг яшаш давраси, инновацион менежмент тизими, мақсадлар тизимчаси, вазифалар тизимчаси, янгиликларнинг коммуникатив алоқалари турлари, доиравий тармоқ, тўлиқ тармоқ, юлдузсимон тармоқ, бошқариладиган вазифавий тизимлар.

  1. Инновацион менежментга илмий ёндашишлар

“Бошқарув” тушунчаси ҳар хил объектларга таъсир кўрсатиш сифатида талқин қилинади, у тартибга солиш, такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадига эга. Бошқарувнинг илмий асослари бўйича дастлабки дарсликларда ишлаб чиқаришни бошқариш одамлар жамоаларига уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш учун мақсадга қаратилган таъсир кўрсатиш сифатида белгиланган. Бошқарув тушунчасининг инглизча маъноси “менежмент” сўзи билан акс эттирилади. Менежмент мазмуний нуқтаи назардан-бу бошқариш, раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш усули, меҳнат сармоялар ва бошқалар каби ресурслардан каттароқ самарадорлик билан фойдаланиш. Шундай нуқтаи назар асосида инновацион менежмент-бу инновацион фаолият, унинг ресурслари, янгиликларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишда социал-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили сифатида инновацияларнинг каттароқ самарадорлигига эришиш мақсадида иштирок этаётган одамларни бошқаришнинг мақсадга қаратилган тизимидир.
ХИХ асрнинг охирида пайдо бўлган бошқарув ҳақидаги фан ривожланишнинг мураккаб йўлини босиб ўтган. Бошқарувдаги амалий тажрибани умумлаштиришга биринчи ҳаракатлар илмий менежмент мактабини яратиш билан алмашган, Ф.У. Тейлор унинг асосчиси бўлган. Бунинг оқибатида дастлабки назариялар ўрнига илмий-техник ва социал-техник ва социал-иқтисодий омилларни мураккаб йиғиндисини ҳисобга олишни талаб қилувчи назариялар келган. Менежментнинг кейинги мактаблари бошқарув фикрини эволюциясига асосланган. Масалан, белгиланган босқичда олимлар бошқарув назариясини иккита: ёпиқ ва очиқ тизимлар ва менежментнинг рационал ва социал омиллар нуқтаи назарда кўриб чиқа бошлаганлар.
Илмий-техник тараққиёт ва ташқи муҳитнинг шиддатли эволюцияси шароитида бошқарув назарияси ва амалиётининг эволюцияси содир бўлган. Бошқарув ҳақидаги фаннинг ҳар хил мактаблар ва ёндашишлар таъсири остидаги эволюцияси асосий босқичлари 1-жадвалда берилган.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling