Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet14/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

4. Инновацион марказлар
Илмий ғояларни ишлаб чиқиш ва уни кейинчалик материаллаштиришда янги ташкилий тузилмалар-инновацион марказлар катта рол ўйнайдилар. Булар ўз ичига университетлар ва илмий-ишлаб чиқариш фирмаларини ўз ичига олувчи янгилик киритишларнинг вужудга келган технологик фаол компанияларидир. Бу моделда инновацион бизнес кенг инновацион инфратузилма ичидаги барқарор ўзаро алоқаларни қўллаб қувватлайди, ахборотларни норасмий алмашиш ва янгиликларни сотиш каналларини шакллантиришнинг ривожланган тармоғига эга. Силиконли водий бундай алянснинг энг машҳур вариант бўлади.
Инновацион марказлар таркибида қуйидагиларга эга:

  • технологик парклар (илмий, ишлаб чиқариш, инновацион, бизнес-парк ва ҳ.к.) (3-расм);

  • технополислар;

  • фан ва технологиялар минтақалари;

  • инновациялар инкубаторлари.

Технопарк иэрархик тузилмасини қуриш асосида модулли тамойил ётади. Уни қуришда фойдаланиладиган биринчи элемент инкубатордир. Технопарк ҳар бири инновацион хизматларнинг ихтисослаштирилган мажмуасини тақдим этувчи марказларнинг йиғиндисидан иборатдир.
Технополис-бу технопарклар, инкубаторлар йиғиндиси ва шаҳар ҳаётини таъминловчи турли туман тузилмаларнинг мажмуасидир. Фан ва технологиялар минтақаси ўз ичига технополислар, технопарклар ва инкубаторларни, ҳамда илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватловчи шохланиб кетган инфратузилмани олиши мумкин.

3- расм. Технопаркнинг тузилиши

Технополислар ўзлари жойлашган минтақаларни ривожланишига шакллантирувчи таъсир кўрсатадилар ва қуйидагиларга ёрдам берадилар;



  • инновацион фаолликни ошириш;

  • инновацион инфратузилмани шакллантириш;

  • янгиликларни тижоратлашувини жадаллаштириш;

  • саноатни таркибий қайта қуриш;

  • янги иш жойларини ташкил қилиш;

  • инновацион фаолият механизмларини такомиллаштириш, инновацион соҳани инстутуциаллаштириш (қандайдир янги ижтимоий институтларни таъсис этиш);

  • саноатни ривожланишининг кўп илм талаб қилишини кучайтириш;

  • иқтисодиётнинг инновацион қобилиятини такомиллаштиришга.

Технопаркка давлат ва маҳаллий хокимиятлар томонидан раҳбарлик қилиш учта асосий йўналиш: қонунчилик, молиялаштириш ва ривожлантириш дастурлари, тўғридан тўғри иштирок этиш бўйича амалга оширилади. Ҳукумат кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашнинг йирик кўламли дастурларини ишлаб чиқади, янги технологияларни ривожлантиришни рағбатлантиради, фан ва саноатни кооперациялашишнинг ёрдам кўрсатади. давлат молиявий ва қонунчилик ёрдамидан ташқари мижоз фирмалар, ҳамда кўп илм истеъмол қиладиган корхоналарга ҳар хил квоталар ва субсидияларни тақдим этади. Маҳаллий ҳокимиятлар инновацион лойиҳа устида ишлаш ва унинг асосида кичик кўп илм истеъмол қиладиган фирмаларни ташкил қилишга мутахассисларни жалб қилишга кўмаклашувчи шароитларни тақдим этадилар. Технопарк таъсиссилари ва улар томонидан эчиладиган масалаларнинг базавий чизмаси 4-расмда кўрсатилган.
Инкубаторларнинг ажралиб турган аломати ва ташкилий хусусияти шундан иборатки, улар аниқ товарни эмас, мустақил хўжалик субъектини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Шундай қилиб, янги кичик инновацион фирмалар технопаркларнинг “маҳсулоти” бўлади. Инкубаторда ҳар хил ишлаб чиқариш бирликларини бўлиши фирмаларга уларни ушлаб туришга ҳаражатларни анча қисқартириш имкониятини беради. Бу эрда, мисол учун, иншоотнинг ижараси, секретарлик, телефон, компютер хизматларидан биргаликда фойдаланиш учун пастроқ нарх белгиланган. тадбиркор фаолиятининг бошланғич босқичида инкубатор менежлари томонидан бошқарув соҳасида ёрдам кўрсатилади, у малакали юристлар, ҳисобчи, маркетологлар хизматлари тармоғига кира олади. Инкубаторнинг, тижорат корхонаси сифатидаги даромадлари иншоат ва идора ускуналарини ижарага олиш учун олинадиган ижара ҳақи, турли туман касбий хизматларни сотишдан даромадлардан вужудга келади.


4-расм. Технопарк таъсисчилари ва улар томонидан эчиладиган масалаларнинг базавий чизмаси.
Бизнес паркда фирмаларнинг кенгроқ турли туманлиги ҳаракат қиладилар. Инкубаторда ташкил қилинган, унга тегишли бўлган ва технологияларни топшириш ва илмий-маслаҳат хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муаллифлик фирмалари; инкубатордан чиққан мустақил фирмалар; йирик корхоналарга тегишли бўлган, паркка йирик саноатнинг фан, кичик ва ўрта бизнес соҳасидан ўтган бозорнинг ҳар хил талабларини ҳажми ва вақти бўйича қаноатлантирувчи илмий тадқиқотлар натижаларини ўзлаштирувчи фирмалар. Ушбу нуқтаи назардан уни ташқи муҳитга мослашиши тизимнинг муҳим хусусиятидир. Турли туман талабни қаноатлантириш учун корхона кичик серияли ва ноёб маҳсулотни ишлаб чиқаради, унинг катта қисми буюртмага, шартномага мўлжалланган. Бу бошидан ишлаб чиқарувчи, этказиб берувчи ва харидор ўртасидаги барқарор алоқаларнинг юқори даражасини белгилаб беради.
Кўпгина япон фирмаларининг ташқи муҳитга юқори мослашувчанлиги сотишлар ва маркетингни ташкил қилиш билан ҳам изоҳланади, чунки буюртамани шакллантириш, талаб ва сотиш каналларини шакллантириш одатда маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш босқичларидан олдин келадилар. Фирмаларни бозор талабларига юқори мослашувчанлигида рақибларни бозорга киришларини чегараловчи асосий тўсиқлар ташкилотнинг рақобат афзалликларини ташкил қилишга қобилияти бўлади, фирманинг илмий-техник тажрибаси, технологияларнинг даражаси ва янгилиги, патентли монополия, тадқиқот базасининг мавжудлиги, ходимларнинг юқори малакаси улар сифатида бўлади. Фирманинг тараққий этишида бойликлар, ижодий ёндашиш ва касбий ўсиш ва меҳнат фаолиятининг обрўсини ўсиши билан бирга бўлувчи инновацион ривожланиш ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ишлаб чиқаришни инновацион йўналтирилганлиги бошқарувнинг инновацион характери билан яқиндан боғланган: маъмурий усуллар социал-психологиклар томонидан сиқиб чиқарилади, ходимнинг меҳнат унумдорлигини ошиши эса уни бошқарув қарорларини қабул қилишга дахлдорлиги ва сифатан янги меҳнат ундовчи сабаблар билан боғланади.
Стратегик марказ билан яқиндан боғланган кичик бўлинма ходимлари учун ўзини янги-инновацион фаолиятнинг фаол иштирокчиси сифатида кўрсатиб менежернинг ишончини оқлашга ҳаракат қилиш хосдир. Кичик бўлинмаларда меҳнатга ундовчи сабаблар сезиларли равишда кучайтирилади, ташаббус рағбатлантирилади. Бошқарувнинг инновацион характери яна шунда намоён бўладики, кичик мустақил инновацион бўлинмалар кундалик фаолиятда йирик бюрократик ташкилотлар учун хос бўлган, қарорларни горизонтал ва вертикал бўйича мувофиқлаштиришнинг мураккаб тадбирлари билан боғланган эмаслар.
Замонавий япон корпорацияларида юқори менежер, инновацион ёндашишлар ва бошқариш рационаллиги тамойилларига амал қилган ҳолда, қаттиқ ёппасига назорат қилишни қўллашга ҳаракат қилмайди. Аксина, эгилувчан шериклик алоқаларни мўлжаллаш энг катта самара беради (масалан, “Фудзицу”, “Сони”, “Мацусито” ва бошқа фирмалар).
Бошқариш таъсирининг эгилувчан усуллари бошқарув вазифаларининг кўпчилиги (режалаштириш, ундовчи сабаблар, мувофиқлаштириш ва назорат)га, ҳамда бошқарув объектига.
Инновацион ишлаб чиқаришнинг асосида технологик тизимларнинг эгилувчанлиги, ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлиги, ускуналарни қайта созланувчанлиги ва ишлаб чиқариш қувватларини қайтадан ихтисослаштирилганлиги ётади. Технологияларни эгилувчанлиги ва ўзгарувчанлиги ишлаб чиқаришни инновацион жараённинг ҳар хил босқичларида параллел равишда фаолият юритиш асосида горизонтал бўйича ташкил қилиш билан бирлашади. Масалан машинасозлик ва асбобсозликдаги технологик жараёнларнинг кўпчилиги дискретли (узилишли) характерга эга, бу ноу-хауни билдиради. Бу фирмалар белгиланган шартларда технопаркнинг хизматлари: ахборот, коммуникация, маркетинг, патентлицензияли, реклама нашриёт, лизинг, воситачилик ва бошқа хизматларини харид қилишлари мумкин. Фирмани паркда бўлиши муддати шартномада келишиб олинган ва лойиҳада истиқболлиги ва уни истеъмолчиларга этказиб бериш имконияти боғлиқдир. Паркнинг ҳимояси остида фирмалар янги технологиялар, тадбиркорлик усулларини фаол ўзлаштирадилар, маркетинг тузилмаларида касб эгаларидан фойдаланадилар ва натижада ўз маҳсулотларининг юқори рақобатбардошлигини таъминлайдилар.
Технологиялардан ташқари Ғарбда технологияларни кичик ва ўрта бизнесга топшириш тизими кенг тарқалган. Масалан, Энхедеза, бундай ишни техник ва ижтимоий фанлар университети қилади, у эрда ихтисослаштирилган марказлар 1920 йиллардаёқ ташкил қилинганлар. Бу дастурларнинг асосий вазифаларидан бири ғоялар бўйича тадбиркорларни топишдир. Махсус дастур бўйича ишловчи мутахассислар газеталарда шахсий лойиҳаларини ёки бир қатор фирмалар менежерларининг ғояларини босиб чиқарадилар. Бу эрда яна ўз ишини бошлаш ва бизнесни бошлаш учун маблағлар топиш таклиф қилинади. Тадбиркорларнинг жавоблари таҳлил қилинади, кейин улар билан суҳбат ўтказилади. Инкубатор даври давомида ИК одатда университет илмий гуруҳлари билан ҳамкор қиладилар. Бундай компанияларнинг ажралиб турувчи аломати-банкротликнинг жуда паст даражасидир.
Инновацион марказлар, технопарклар ва технополислар мисолида инновацион инфратузилманинг аҳамият айниқса сезиларлидир, у фанни бозор муҳитига кириши, илмий-техник соҳада тадбиркорликни ривожланиши ва янгиликларнинг иқтисодий самарадорлигини ошишига ёрдам беради. Инновацияларнинг тижорат муваффақиятининг эҳтимоли махсус институтлар, ташкилотларни шаклланиши ва ягона инновацион соҳада шаклланган инновацион жараённи таъминлаш тизимлари туфайли кескин ошади.
Инновацион соҳада инновацион инфратузилма марказий рол ўйнайди, у инновацион фаолиятни ривожлантириш учун маблағларни самарали тақсимлаш ва хизматлар кўрсатишга кўмаклашувчи шароитлар яратиш учун ташкилий, моддий, ахборот, молия ва кредит базасидан иборат бўлади.
Инновацион инфратузилманинг ҳолати миллий иқтисодиётнинг иқтисодий ўсиш модели ва технологик ривожланиш даражаси билан маҳкам боғланган. Ривожланганроқ мамлакатларга хос бўлган иқтисодий ўсишнинг инновацион модели ўсишнинг нобуюмли, инновацион ва ахборот омилларининг ролини ошиши, ҳамда кўп илм истеъмол қиладиган соҳаларни жуда тез ривожланиши билан таърифланади. Бундай мамлакатларда инновацион тузилмани ривожланиши консалтинг, инжиринг, ахборот ва телекоммуникацион хизматларни ташкил қилинишига асосланган11.
Инновацион инфратузилмада илмий, давлат ва ижтимоий институтларидан ташқари молиявий, инвестицион ресурсларни жамланиши ва инновацион фаолият хатарларини диверсификациялашга ёрдам берувчи инвестицион институтлар муҳим рол ўйнайди. Бу эрда суғурта компаниялари, нодавлат нафақа фондлари, инвестицион банклар, инвестицион ва венчурли фондлар, молиявий ва инвестицион компаниялар энг муҳим инвестицион институтлар бўладилар.



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling