Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-жадвал. Ўзбекистонда ИТТКИ билан шуғулланувчи ташкилотлар сони
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси
- 2-расм. Ҳар томонлама ривожланиш стратегияларининг вариантлари.
1-жадвал.
Ўзбекистонда ИТТКИ билан шуғулланувчи ташкилотлар сони8
Жадвалга асосан, Ўзбекистонда 2006 йилда 392 ташкилот ИТТКИ билан шуғулланган бўлса, 2014 йилда 306 ташкилот ушбу соҳада фаолият кўрсатган. Ташкилотлар сони камайиши илмий-тадқиқот ташкилотлари, конструкторлик ташкилотлари, лойиҳа институтлари ва бошқа илмий ташкилотлар ёпилиши ёки қўшилиши билан асосланади. Мазкур даврда ИТТКИ билан шуғулланувчи олий ўқув муассасалари ва саноат корхоналари сони кескин ўсган. 2-жадвал. Ҳар томонлама ривожланган компаниянинг бозордаги ҳолатига мос келувчи эҳтимол бўлган корпоратив стратегия
2. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси Юқори тартибдаги рақобат афзалликлари (янги илмий ишламалар, технологиялар, новотарларнинг инновацион монополияси)га асосланган инновацион ривожланиши янги соҳалар ва янги бозорларга фаол бостириб киришни ташкил қилиш учун катта стратегик имкониятлар яратади. Бу стратегик имкониятлар ўз навбатида иқтисодий ўсишнинг сифатан янги салоҳиятини яратадилар. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияларининг вариантлари 2-расмда берилган. 2-расм. Ҳар томонлама ривожланиш стратегияларининг вариантлари. 2-расмдан кўринишига, ташкилот учун ҳар томонлама ривожланишнинг олтита стратегиялари энг катта аҳамиятга эга: Бирлашмалар, ютиб юборишлар ёки янги ва қўшма корхоналар ташкил қилиш асосида янги соҳага кириб бориш. Турдош соҳаларда ҳар томонлама ривожланиш. Турдош бўлмаган соҳада ҳар томонлама ривожланиш. Ишлаб чиқаришни йиғиштириш ва тузатиш. Аралаш ҳар томонлама ривожланиш ва қайта қуриш. Кўп миллатли ҳар томонлама ривожланиш. Агар янги соҳага кириб бориш, янги компания ёки қўшма корхонани ташкил қилиш стратегияси ҳар томонлама ривожланмаган компания томонидан кучли ва фойдали рақобат ўринларини эгаллаш учун қўлланилса, қолоқ ишлаб чиқаришларни йиғиштириш ва тугатиш ва трансмиллий ҳар томонлама ривожланиш мақсадидаги қайта қуриш ва ҳар томонлама ривожланиш мақсадидаги қайта қуриш ва ҳар томонлама ривожланиш стратегияси, қоидага кўра, кучли ва этарлича кенг ҳар томонлама ривожланган корпорацияларда вужудга келади. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling