Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Фан бўйича талабаларнинг билим , кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади иқтисодиёт таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларни инновацион менежментга оид назарий ва амалий билимларни бериш, ўз йўналишига мос тассавур ва кўникмаларни ривожлантиришдир. Бу борада, бўлажак иқтисодчиларга инновацион менежмент, ишлаб чиқаришга инновацияларни жорий этиш ва мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиш хусусиятлари, иқтисодиётда содир бўлаётган тузилмавий ўзгаришлар, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларини ҳамда миллий инновацион тизимнинг шаклланишини талабаларга ўргатишдир. Фаннинг вазифалари талабаларга инновацион менежментнинг назарий асослари ва тамойилларини ривожлантиришни ўзига хос жиҳатларини тушунишига ёрдам бериш ва инновацион фаолиятни ташкил этишнинг назарий ва амалий томонлари билан таништиришдан иборатдир. Фаннинг якунида талабалар инновацион жараённи ташкил этилишидан тортиб то инновацион фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари ва ушбу самарадорликни ошириш йўлларигача бўлган иқтисодий фаолият ҳамда жараёнларни ўрганиши орқали тушунча ва кўникмаларга эга бўладилар. Фанни ўрганишда талабалар иқтисодиёт назарияси, менежмент асослари, маркетинг, микро ва макроиқтисодиёт, лойиха таҳлили, бизнес режа каби иқтисодий фанлардан олган билимларга суянадилар. 1.2. Фан бўйича талабаларнинг билим , кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар Фанни ўзлаштирган талаба: - Талабалар инновация тўғрисида тушунчага эга бўлиши, инновациянинг туркумланиши ҳамда инновацион менежментнинг ташкилий тузилмаси элементлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини билиши; -Инновацион стратегиянинг аҳамияти ва уни ишлаб чиқиш зарурияти ҳамда босқичлари, инновацион стратегияни танлаш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; -Илмий-тадқиқот лойиҳаси тушунчасини ёрита олиши, инновацион лойиҳаларнинг шаклланиш босқичлари, мамлакатимизда илмий-тадқиқот ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини танлаш, лойиҳани самарали бошқариш усуллари ҳамда йўлларини билиши ва улардан оқилона фойдалана олиши; -Илмий ташкилотларда персонал таркибини ўрганиши, уларни шакллантириш усулларини фарқлай олиши, персонал фаолиятини ташкил этишда мотивациянинг ўрни ва аҳамиятини баҳолай олиши ҳамда илмий ташкилотларда мехнатни ташкил этишнинг оптимал усулларини таҳлил қилиши; -Илмий-техник маҳсулотнинг ҳаётий цикли босқичидаги ишларни бошқариш, маҳсулот сифатини оширишда функционал қиймат таҳлилининг аҳамияти, янги технологияларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш жараёнини амалга ошириш, янги маҳсулот сифатини самарали бошқариш хусусиятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши; -Ишлаб чиқариш технологияси тушунчасини билиши, ишлаб чиқариш технологияларини бошқарув объекти сифатида таърифлай олиши ва ишлаб чиқариш технологияларини фарқлай олиши; -Инновацияга бўлган талабни таҳлил қилиши, талабга таъсир этувчи омилларни ўрганиши, янги маҳсулотга бўлган талабнинг кўринишларини фарқлаши; -Экспертизанинг асосий усуллари ва вазифаларини билиши, инновацион лойиҳаларни танлаш усулларини баҳолаши, инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиши; -Инновацион фаолият натижаларини баҳолаши ва тавсифлаши, технологиялар бозорига кириш йўллари ҳамда усулларини билиши. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling