Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Савол бўйича мустақил иш топшириқлари


Download 1.39 Mb.
bet39/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

Савол бўйича мустақил иш топшириқлари
1. Электр майдонида зарядли заррача таъсир этувчи кучлар. 2. Магнит майдонида зарядли заррача таъсир этувчи кучлар.


6.2. Иккинчи асосий савол: Электрон нурли трубкалар. Дарснинг мақсади: Электрон сигналлари кўринадиган ҳолатга келтириб берадиган асбоблар-электрон нур трубкаларнинг тузилиши, ишлаш принципи ва вазифалари тўғрисида маълумотлар бериш.
Идентив ўқув мақсадлари.
1. Электрон – нур трубкаларининг тузилиши ва ишлаш принципларини билиб олади.
2. Электрон – нур трубкада электронлар оқимини бошқариш усулини билиб олади.
Асосий саволнинг баёни: Электрон нур трубкалари.
Электрон нур трубкаларида (ЭНТ), электронлар оқимини кўндаланг ва горизонтал йўналишида керакли ўлчамгача силжитиш, фокуслаш, фазода ўрнини ўзгартириш ва интенсивлигини бошқариш мумкин. ЭНТ ларда электр сигналлари тарзидаги информация кўз билан кўришга мосланиб берилади. Бунинг учун электрон нур оқими люминесцент экранга йўналтирилади. ЭНТ лар бир ёки икки нурли, бир рангда ва турли рангда бўлиши мумкин. ЭНТ ларда электрон нур оқими электр майдон ёки магнит майдон ёрдамида бошқарилиши мумкин.
ЭНТ ларда электронларни ҳосил қилувчи қисми электрон прожектор деб аталади. Электрон прожектор ёрдамида ингичка электронлар дастасини ҳосил қилиш мумкин. Электронлар дастаси иккита анод кучланиш таъсирида тезланиш олиб ЭНТ ўқи бўйлаб тезланувчан ҳаракатга келади. Электронлар дастаси икки жуфт ўзаро перпендикуляр жойлашган пластиналар ёрдамида вертикал ва горизонтал йўналишларда оғдирилади. Тезлаштирилган электронлар дастаси люминофор экранга урилиб унда ёруғлик доғини ҳосил қилади. Оғдирувчи пластиналарга ташқи сигнал берилганда нур сигнал кучланиши таъсирида оғиб экранда унинг тасвирини ҳосил қилади. Модулятор кучланишини ўзгартириб, электронлар дастаси зичлиги, бинобарин экрандаги нур равшанлиги ўзгартирилиши мумкин. Биринчи ва иккинчи анодлар электронлар дастасини линза каби экран текислигига фокуслаб беради.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling