Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”
Савол бўйича мустақил иш топшириқлар
Download 1.39 Mb.
|
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3. Мавзу бўйича назорат саволлари.
- 5.4. Мавзу бўйича истиқболдаги илмий муаммолар.
Савол бўйича мустақил иш топшириқлар:
Электормагнит системасида ўлчов асбоблари тўғрисида тушунча беринг. 2. Ноэлектрик катталикларни ўлчовчи асбоблари тўғрисида тушунча беринг. 5.3. Мавзу бўйича назорат саволлари. 1. Электр ўлчов асбоблари электр катталикларини бевосита ўлчай оладими? 2. Ахборотларнинг тасвирланишига қараб электр ўлчов асбобларининг қандай турлари бор? А) аналогли ва рақамли В) дисплейли ва ўзи ёзар С) аналогли ва осциллографлар Д) жавоблар барчаси тўғри. 3. Ўлчанадиган электр катталикларини турига қараб электр ўлчов асбобларининг қандай турлари бор? 4. Ўлчаш механизмининг ишлаш тамойилига қараб қандай турдаги электр ўлчов асбоблари бор? 5. Асбобларнинг аниқлик даражасига қараб уларнинг қандай хусусиятларини аниқлаш мумкин? 6. Вакуум шароитида электр ўлчов асбоблари ишлай оладими? А) йўқ, В) ха, С) мослаштирилган бўлса, Д) Барча жавоб тўғри. 7. Магнит ёки электр майдони мавжуд бўлган шароитда электр ўлчов асбоблари ишлай оладими? А) йўқ, В) ҳа, С) мослаштирилган бўлса, Д) хато ишлайди. 8. Электр ўлчов асбобининг ташқи тузилишига қараб унинг қандай хоссаларини аниқлаш мумкин? 9. Магнитоэлектрик асбоблар билан ўзгарувчан токларни ўлчаш мумкинми? А) мумкин, В) мумкин эмас, С) Ўзгарувчан ток тўғриланса мумкин, Д) кўшимча қаршилик билан мумкин. 10. Электр счётчигидаги тормозловчи магнитнинг вазифаси нимадан иборат? 11. Термоэлектрик асбобларнинг ишлаш принципини тушунтириб беринг. 12. Электр сётчигидан бирон вақт давомида сарфланган энергияни аниқлашга мисол келтиринг. 5.4. Мавзу бўйича истиқболдаги илмий муаммолар. Атроф муҳитни ўрганиш турли ходисаларни кузатиш ва улар орасидаги ўзаро боғлиқлигни ўрганишдан иборатдир. Турли икки ходиса ёки катталик орасидаги миқдорий алоқани топиш учун ўрганиётган катталикларни бирон бирлик асосида ўлчаш зарур бўлади. Ўлчаш ишлари ўлчов воситалари билан амалга оширилади. Ўлчаш натижалари физикавий ҳодисалар моҳиятини ёки ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни мустаҳкамлабгина қолмасдан, уларнинг хоссалари орасидаги боғланишлар орқали бевосита ўлчанмайдиган катталикларни ҳам аниқлаш имконини беради. Электр катталикларини ёки ноэлектрикларни ўлчаш учун ўлчанадиган катталик таъсир кўрсатувчи катталикга айлантирилади. Бу таъсир ўлчов асбобининг кейинги қисмида кузатиш учун қулай бўлган мақсадга айлантирилади. Электр ўлчов асбобларида электр сигналлари ўлчаш механизимилари ёрдамида миқдорий катталикларга айлантирилади. Ўлчаш механизимининг тури қараб электр ўлчов асбоблари магнито -электрик, электромагнит, электродинамик, индукцион, электростатик, рақамли каби турларга бўлинади. Ўлчаш асбобларидаги ўлчаш натижаси тўғрисидаги сигналлар жараёнлар тўғрисида мълумотлар берибгина қолмасдан ишлаб чиқиш жараёнларини автоматик тарзда бошқариб туриши, зарур бўлганда ўзгартиришлар киритиш учун ҳам хизмат қилади. Ҳозирги пайтда электр ўлчов асбобларида ўлчов натижаларини рақамлар тарзида ёки дисплей экранига чиқариб графиклар тарзида беради. Бу эса кузатаётган жараён тўғрисида тезкор хулоса чиқариш имконини беради. Олинган ахборотларни компьютерларга киритиб, уларни дастлабги натижалар ёки стандарт кўрсатмалар билан солиштириб ўрганилаётган жараён тўғрисида тезкор хулоса чиқариш мумкин. Бу хил ишлар кўлами ўлчов асбобларининг асбобсозлик технологиясининг тараққиёт даражасига боғлиқ бўлиб, бу соҳа кўплаб илмий муаммоларнинг ечилиши билан боғлиқ. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling