Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Савол бўйича мустақил иш топшириқлари


Download 1.39 Mb.
bet32/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

Савол бўйича мустақил иш топшириқлари:
1. Электр ўлчов асбобларининг ўлчаш ўзгартгичлари тўғрисида тушунча беринг.
2. Электр ўлчов асбобларининг шкаласидаги белгиларни изоҳланг.


5.2. Иккинчи асосий савол:
Электр ўлчов асбобларининг ишлаш тамоили.
Дарснинг мақсади:
Электр ўлчов асбобларининг ўлчаш механизмларининг қандай физикавий қонунларга асосланиб сигналларни электр катталикларга айлантириб ахборот тарзида бериш жараёнлари тушунтирилади.


Идентив ўқув мақсадлари.
1. Электр катталикларни ўлчаш асбобларида қайд этилиш тамойилларини билиб
олади.
2. Ноэлектр катталикларни электр ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаш усули билан
танишади.
Мавзунинг баёни.
1. Магнитоэлектрик тизимли асбоблар.
Магнитоэлектрик тизимли асбоблар магнит майдони билан токли ўтказгичнинг ўзаро таъсирлашуви асосида ишлайди. Улар асосан магнит занжирини ташкил этувчи қисм ва қўзғалувчан ғалтакдан иборат. Магнит занжир 1 доимий магнитдан иборат. Унинг қутблари оралигига сим чўлғамли 2 рамка ўрнатилган. Рамка учлари қарама-қарши йўналишдаги спираллар билан эркин айланиш имконига эга бўлган ўққа ўрнатилган. Ўқнинг бир учига стрелка 3 ўрнатилган. Рамка чўлғамига ток спираллар ёрдамида келтирилади. Рамкадан ток ўтганда унинг магнит майдони билан доимий магнит майдон ўзаро таъсирлашиб рамканинг елкаларига айлантирувчи магнит юзага келади ва ўтаётган токнинг катталигига қараб рамка текислиги, бинобарин стрелка, тегишли бурчакка бурилади. Магнитоэлектрик тизимли асбоблар факат ўзгармас ток занжиридаги ток ва кучланишни ўлчаш учун ишлатилади. Улар юқори аниқлиги, сезгирлиги, шкаласи бир текислиги, энергия кам истеъмол қилиши (10-3-10-5 Вт), қўзғалувчи система тезда тинчланиши ва ташқи магнит майдонларга сезгирлиги камлиги сабабли, улар волтметр, миллиамперметр, микроамперметр сифатида, шунингдек универсиал ишлаш асбобларида кенг қўлланилади.

N

S

1

1

2

3


1-расм.



Уларнинг камчилиги қимматлиги, ортиқча юкланишга сезгирлиги ва факат ўзгармас ток занжирлардагина ўлчашга яроклилиги ҳисобланади.



Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling