Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”
Download 1.39 Mb.
|
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
2. Электромагнит тизимли асбоблар.
Электромагнит тизимли асбобларнинг ишлаш принципи ғалтак орқали ток ўтганда унинг магнит майдони таъсирида ферромагнит ўзакнинг ҳаракатланишига асосланган. Ғалтак чўлғамидан ток ўтганда магнит майдони ҳосил бўлиб, пўлат ўзак унинг ичига тортилади. Чўлғамдаги ток кучига қараб ўзак ғалтак ичига оз ёки кўп тортилади ва асбобнинг шкаласидаги қийматни кўрсатувчи стрелка махкамланган ўқни маълум бурчакка буради. Электромагнит тизимли асбоблар қуйидаги афзалликларга эга: а) қўзғалувчан қисмнинг бурилиш йўналиши токнинг йўналишига боғлиқ эмас. Шу сабабли бундай асбоблар доимий ва ўзгарувчан ток занжирларида ишлатилиши мумкин. Улар ток кучи ва кучланишнинг эффектив қийматини ўлчайди. б) Тузилиши содда, арзон. Камчиликлари: шкаласи нотекис, ташқи магнит майдон таъсирига сезгир, катта қувват истеъмол қилади 3. Электродинамик тизимли асбоблар. Электродинамик тизимли асбобларнинг ишлаши токли ўтказгичларнинг ўзаро таъсирлашувига асосланган. Улар бир-бирига киргизилган қўзғалувчан ички ва қўзғалмас ташқи ғалтаклардан иборат. Қўзғалувчан ғалтак ўқка жойлаштирилган бўлиб ўқнинг учига стрелка ва ток ўтказувчи ҳамда акс таъсир этувчи момент ҳосил қиладиган пружина маҳкамланган. Ғалтак учлари электр занжирга уланганда улардан ўтган токлар ҳосил қилган магнит майдонлари электродинамик кучларни вужудга келтиради. Қўзғалувчи ғалтак текислиги ташқи ғалтак текислигига тик бўлгани туфайли уларнинг магнит майдонлар йўналиши бир ҳил бўлмагунча қўзғалувчан ғалтак ўз ўқи атрофида бурилади ва унга махкамланган стрелка шкала бўйлаб бурилиб, ўлчанаётган катталикнинг тегишли қийматини кўрсатади. Ток узилганда пуржина қўзғалувчи ғалтакни дастлабки ҳолатига кайтаради. Агар ғалтаклардан бир ҳил ток ўтадиган бўлса, унда ғалтаклар орасидаги ўзаро таъсир кучи ток кучининг квадратига пропорционал бўлади. Шу сабабли электродинамик асбобларнинг шкаласи нотекис бўлади. Асбоб ўзгарувчан ток тармоғига уланганда айлантирувчи моментнинг йўналиши ўзгармайди, чунки иккала ғалтакдаги токнинг йўналиши бир вақтда ўзгаради. Шу сабабли улар ҳам доимий , ҳам ўзгарувчан ток занжирларида ишлатилади. Электродинамик тизимли асбоблар кучланиш, ток кучи ва қувватни ўлчаш учун зарур асбоблар шаклида чикарилади. Агар асбоб кучланишни ўлчаш учун ишлатилса, қўзғалувчан ва қўзғалмас ғалтаклар кетма-кет уланади. Токларни ўлчаш учун (амперметрларда) ғалтаклар параллел уланади. Қувватни ўлчайдиган асбобларда (ваттметрда) қўзғалмас ғалтак орқали нагрузка токи, қўзғалувчан ғалтак орқали эса нагрузка кучланишига пропорционал бўлган ток ўтади; бу нагрузка истеъмол қилаётган қувватга пропорционал бўлган айлантирувчи момент ҳосил бўлади. Электродинамик асбобларнинг афзалликлари: а) Ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирида ишлай олади, б) Кучланиш, ток кучи ва қувватни ўлчаш мумкин, в) Аниқлиги юқори аниқликга эга, г) Ваттметрларда шкаласи бир текис. Камчиликларига катта қувват исроф қилиши, ташқи магнит майдонига сезгирлиги ва қимматлиги киради. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling