Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”
Download 1.39 Mb.
|
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
4. Ферродинамик асбоблар.
Бу ҳил асбобларнинг ишлаш принципи электродинамик тизимдаги асбобларнинг ишлаш принциипига асосланган. Фарки шундаки унинг қўзғалмас чўлғамлари пўлат ўзакли қилиб ясалади, бу эса асбобнинг магнит майдонини кучайтиради ва ташқи майдонларнинг таъсирини бир мунча камайтиради. Бу асбобларда ҳам унинг ғалтаклари бажарадиган вазифаларга қараб турли усулда уланади. Одатда, ғалтаклар амперметрларда параллел, вольтметрларда кетма-кет, ваттметрларда эса бири занжирга кетма-кет,иккинчиси эса параллел қилиб уланади. Уларнинг аниқлик синфи 1,0-1,5 бўлади. Эектродинамик асбоблар, асосан шчит асбоблари ҳисобланади. 5. Индукцион тизимли асбоблар. Электр энергиясини ўлчаш учун электр ҳисоблагич(счётчик)лари ишлатилади. Ўзгармас ток занжирларида электродинамик счётчиклар ва ўзгарувчан ҳамда уч фазали ток занжирларида индукцион счётчиклар кўпрок ишлатилади. Индукцион системадаги счётчикнинг ишлаш принципи уюрма токларнинг айланувчи магнит мойдон билан ўзаро таъсирига асосланган. Бир фазали индукцион счётчик иккита электромагнит, қўзғалувчан алюминий диск, редуктор, ҳисоблаш механизми ва тормозловчи магнитлардан иборат. Электромагнитларнинг бирининг ғалтаги истеъмолчи билан кетма-кет, иккинчисининг ғалтаги эса параллел уланади. Уларнинг магнит майдони эркин айланувчи алюминий дискда уюрма ток ҳосил қилади. Бу ток билан ғалтакларнинг магнит майдонларининг ўзаро таъсири дискда М айлантирувчи момент ҳосил қилади ва диск айланма ҳаракатга келади. Бу момент катталиги истеъмолчида сарфланаётган Р қувватга пропорционал: М = С1Р Диск тормозловчи магнит майдонида ҳаракатланганда унда уюрма ток ҳосил бўлиб, бу ток ўша магнит майдон билан ўзаро таъсирлашади, натижада счётчик дискининг айланиш тезлигига пропорционал бўлган тормозловчи МТ мамонет юзага келади. МТ = С2n Ўзгармас нагрузкада счётчик дискига таъсир этаётган айлантирувчи ва тормозловчи моментлар ўзаро тенглашади . Натижада счётчикнинг диски ўзгармас айланиш тезлигига эга бўлади. Шундай қилиб, бундай шароит учун қуйидагиларни ёзиш мумкин: М = МТ С1Р = С2 n Бундан Р = (С2 / С1) n = Кn Демак, счётчикнинг айланиш тезлиги истеъмолчининг қувватига пропорционал экан. Истемолчининг қуввати Р бўлса, t вақт ичида сарфлаган энергия қуйидагига тенг бўлади. W = Pt = Кnt = КN Шундай қилиб, сарфланган энергия счётчик диски айланишлар сони N=nt га пропорционал бўлар экан. Счётчик константаси деб аталувчи К коэффициент қуйидагига тенг. К = W/N К-коэффициентнинг сон қиймати счётчик дискининг бир марта айланиш давомида тармокда сарфланган энергия миқдорига тенг. Сарфланган энергия миқдори ҳисоблаш механизми ёрдамида аниқланади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling